Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Сухроб Абдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Ўзбекистон музейлари фаолиятида таълимга оид жиҳатлари“, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Сан212. 
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи, PhD. 08/09.07.2020.Сан.118.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Темирходжаев Жаҳонгир Пўлатович, тарих фанлар номзоди.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистон музейлар фаолиятидаги таълимга оид жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон музейларида таълим ва тарбиявий фаолият ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлганлиги аниқланиб, музей педагогикасининг илк шаклланиш даври (1970-1990-йиллар); замонавий музей педагогикасининг пайдо бўлиши даври (1991-2016-йиллар); маданият ва санъат орқали музей таълимининг ривожланиш даврлари (2017-2023-йиллар) каби босқичларда ривожланганлиги очиб берилган;
музей ва кўргазма залларини касбга йўналтириш марказлари режавий типологиясида кўнгил очар ҳамда таълим ва тарбияга йўналтириш блоклари муҳим аҳамият касб этиши асосланган;
Ўзбекистон музейларида ташриф буюрувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари ўқувчилар ва талабаларнинг музей педагогикасидан унумли фойдаланишига кўра бадиий профилдаги музейларда самарадор йўлга қўйилганлиги далилланган;
музейшунос кадрларни тайёрлашда ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг ижтимоий жараёнларига таъсир этувчи ижод ҳудудларининг мавжудлиги, самарадор назарий таълимнинг йўлга қўйилганлиги  каби ижобий ва таълим жараёнининг узлюксизлиги таъмиланмаганлиги, ногиронлар учун тўлақонли шароитларнинг яратилмаганлиги каби салбий томонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Ўзбекистон музейлари фаолиятининг таълимга оид жиҳатларини ёритиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон музейларида таълим ва тарбиявий фаолият ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлганлиги, бўлганлиги, музей педагогикасини илк шаклланиш даври (1970-1990-йиллар); ундан сўнг Мустақиллик йилларида музейларда замонавий музей педагогикаси пайдо бўлиши даври (1991-2016-йиллар); ҳамда маданият ва санъат орқали музей таълимининг ривожланиш даврлари (2017-2023-йиллар) каби босқичларда ривожланганлигига оид натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Мавзу” кўрсатуви сенарийсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-декабрдаги 06-28/1931-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон музейлари фаолиятида таълимга оид ўқув методологик ишлар орқали янги ташриф буюрувчиларнинг таълим-тарбиявий жиҳатларини шакллантиришга эришилган.
музейшунос кадрларни тайёрлашда ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг ижтимоий жараёнларига таъсир этувчи ижод ҳудудларининг мавжудлиги, самарадор назарий таълимнинг йўлга қўйилганлиги  каби ижобий ва таълим жараёнининг узлюксизлиги таъмиланмаганлиги, ногиронлар учун тўлақонли шароитларнинг яратилмаганлиги каби салбий томонларига оид натижалари Ўзбекистон Бадиий академиясининг ўқув жараёнини ташкил этиш омили сифатида уларнинг замонавий-бадиий жараёнга интеграциялашувида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022-йил 30-ноябрдаги 03-09/237-1131-сон маълумотномаси). Натижада, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиларига, таниқли рассомларнинг ижодий ишлари ҳамда музей ва ундаги кўргазмалардан ўқув жараёнида тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилган.
Ўзбекистон музейларида ташриф буюрувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари ўқувчилар ва талабаларнинг музей педагогикасидан унумли фойдаланишига кўра бадиий профилдаги музейларда самарадор йўлга қўйилганлиги тўғрисидаги хулосалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг давлат тадбирлари дастурида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 20-декабрдаги 02-22/1446-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурнинг “Ижод” туркумида тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда аниқ илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish