Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Рузокул Холиқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Садриддин Айнийнинг тожик ва ўзбек тилларидаги асарлари топонимлари тадқиқи”, 10.00.05 - Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти)  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1126.
Илмий раҳбар: Чориев Таваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Дилфуза Рафукжановна, филология фанлари доктори, доцент; Ҳомидов Дилмурод Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Садриддин Айний асарларидаги контекстуал топонимларнинг тополексик, топостилистик, топоформант жиҳатларини, контекстуал топонимларнинг лексик қатламлари ҳамда луғавий хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Садриддин Айний ижодида контекстуал топонимларнинг Гузари Ҳуллабофон, Гузари Сорбонон, Кемухтгарон каби тополексик, Мехчагарон, Камонгарон каби топоморфологик  хусусиятлари ҳамда бадиий-тасвирий ифодаларда  макротопоним ва микротопонимларнинг ижодкор хаёлоти орқали тасвирланган Кўли Найзор, Деҳаи Шолипоя, Дараи Гардани Жавзо сингари тўқима ва Шош, Кеш, Асрушна каби тарихий номлари мавжудлиги аниқланган;
контекстуал топонимларнинг лексик қатлами – форс-тожик, турк-ўзбек, арабча қатламлари, шунингдек, ойконим, комоним, астионим, урбаноним, годоним, агороним, экклезионим, ороним, гидроним, зоотопоним, антропотоним, этнотопонимлар гуруҳлари мавжудлиги аниқланиб, уларнинг бадиий асар матнида синтетик, динамик, аналитик воситаларда  характер психологиясини яратишда муҳим аҳамият касб этиши асосланган;
бадиий матн таркибидаги топонимларнинг тополексик, топофонетик, топостилистик, топоформантларда И изофасининг фаоллиги, ўзгарувчанлиги ва контекстуал топонимларнинг ойконим, урбаноним, гидроним, ороним, этнотопоним, антротопоним, зоотопоним каби турларга нисбатан бўлинганлиги “Одина”, “Дохунда”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими” асарлари орқали исботланган;
Садриддин Айний асарларида жой номларининг этнотопоним, антропотопоним, гидротопоним, фитотопоним каби касб-кор атамалари асосида шаклланган семантик типлари, ўз ва кўчма маънога эга ойконимларнинг ономастик лексика сатҳи меъёрларига мослиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Садриддин Айний асарларида қўлланган топонимларнинг халқ оғзаки ижоди намуналарида айнан такрорланишга оид қиёсий адабиётлардан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
Садриддин Айний ижодида контекстуал топонимларнинг Гузари Ҳуллабофон, Гузари Сорбонон, Кемухтгарон каби тополексик, Мехчагарон, Камонгарон каби топоморфологик  хусусиятлари ҳамда бадиий-тасвирий ифодаларда  макротопоним ва микротопонимларнинг ижодкор хаёлоти орқали тасвирланган Кўли Найзор, Деҳаи Шолипоя, Дараи Гардани Жавзо сингари тўқима ва Шош, Кеш, Асрушна каби тарихий номлари мавжудлигига оид хулосалардан ФА-Ф-1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017–2020 й.й.) номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023- йил 22- майдаги 219/1-сон маълумотномаси). Натижада Садриддин Айний асарларидаги фолклор мотивлари, қадимий жой номлари, уларнинг лингвистик таҳлили, адабий тур ва жанрларнинг генезиси, адиб ижодидаги эпик жанрларнинг ўзига хослиги, характер яратиш маҳорати, ахлоқий-эстетик, лирик қаҳрамон психологияси, драматик асарларидаги юмористик талқинлар моҳияти очиб берилганлиги асос боʻлган;
контекстуал топонимларнинг лексик қатлами – форс-тожик, турк-ўзбек, арабча қатламлари, шунингдек, ойконим, комоним, астионим, урбаноним, годоним, агороним, экклезионим, ороним, гидроним, зоотопоним, антропотоним, этнотопонимлар гуруҳлари мавжудлиги аниқланиб, уларнинг бадиий асар матнида синтетик, динамик, аналитик воситаларда  характер психологиясини яратишда муҳим аҳамият касб этишидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Паёми рўз” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 31-майдаги 1/123-сон маълумотномаси). Натижада Садриддин Айний асарларининг топонимларнинг тадқиқ қилиш ва уларнинг лексик қатламларини аниқлаш кўп жиҳатдан Марказий Осиё минтақасидаги халқларининг яшаш жойларини аниқлаштиршга тожик ва ўзбек тилларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда  Бухоро шаҳридаги гузари Заргарон, гузари Сари пули ошиқон, Бухоро вилоятидаги Пешку, Зандане, Вардонзе, Деҳнави Абдулложон, Соктаре ва бошқа шунга ўхшаш топонимларнинг  тополексик,  топостлистик, топоформант хусусиятларидан хабардор бўлишда бевосита хизмат қилган; 
Садриддин Айний асарларида жой номларининг этнотопоним, антропотопоним, гидротопоним, фитотопоним каби касб-кор атамалари асосида шаклланган семантик типлари, ўз ва кўчма маънога эга ойконимларнинг ономастик лексика сатҳи меъёрларига оид хулосалардан 2022–2023-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотлари материалларини тайёрлашда фойдаланилди. Натижада, ёшларнинг умуминсоний ғояларнинг камол топишига, жой номлари билан боғлиқ хусусиятлари, сўз бойлигининг ошишига хизмат қилган;
бадиий матн таркибидаги топонимларнинг тополексик, топофонетик, топостилистик, топоформантларда И изофасининг фаоллиги, ўзгарувчанлиги ва контекстуал топонимларнинг ойконим, урбаноним, гидроним, ороним, этнотопоним, антротопоним, зоотопоним каби турларга нисбатан бўлинганлиги “Одина”, “Дохунда”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими” асарлари асосидаги таҳлилларидан 5111700-Бошланғич таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 20-октябрдаги 441-сон буйруғи, 441021 рақамли рухсатномаси). Натижада, воқеалар ифодасининг ўзига хос хусусиятлари, муносиб ечимга эга эканлиги ва топонимларнинг географик хусусиятларини содда тушунтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish