Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Шахноза Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Корхоналарда меҳнат самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2620.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда меҳнат самарадорлигини муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳим меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими ва унга таъсир этувчи меҳнат шароитлари ва адолатли бошқарув, ходимларни моддий ва номоддий рағбатлантириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби омиллар (СЕМ-модели)ни баҳолашга кўра ходимлар қўнимсизлиги самарадорликни баҳолаш шаффофлиги ва адолатлигига боғлиқ эканлиги асосланган;
корхонанинг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) стандарти корхона стратегияси ва ташкилий консепсияси кабилар билан бир қаторда инсон ресурслари, бошқарув тизими ва жараёнларни тизимли тартибга солиб туришни таъминлашнинг узвийлигига кўра такомиллаштирилган;
 самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КПИ) корхона стратегиясидан келиб чиққан ҳолда муваффақиятнинг муҳим омиллари (Кей ресулц индиcаторс, КРИ) ва самарадорлик кўрсаткичлари (Перформанcе индиcаторс) билан ўзаро бир-бирини таъсирчан тамойиллар асосида тўлдирилиши асосланган;
меҳнат самарадорлигини баҳолаш талабини ўрнатишда асосий услубий (тавсиявий мезонлар) таклиф қилиниб, малакали кадрларни жалб этиш, ходимларни адолатли рағбатлаштириш, корхонани стратегик ривожлантириш кабиларда КПИ тизимининг муҳим омил эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда меҳнат самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
муҳим меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими ва унга таъсир этувчи меҳнат шароитлари ва адолатли бошқарув, ходимларни моддий ва номоддий рағбатлантириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби омиллар (СЕМ-модели) асосида баҳоланиб, ходимлар қўнимсизлиги самарадорликни баҳолаш шаффофлиги ва адолатлигига боғлиқ эканлиги бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар амалиётига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 январдаги №045/25-221-сон маълумотномаси»). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида уюшма таркибидаги корхоналар, жумладан “Китоб Ип Йигирув” АЖ ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини тизимли жорий этиш ва умумий ҳисобда ходимларни рағбатлантириш бўйича асоссиз харажатларни ўртача 9,6% қисқаришга ва ходимлар даромадларини ортишига янги имкониятларни тақдим этишга муайян даражада хизмат қилган;
корхонанинг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) стандарти  корхона стратегияси ва ташкилий консепсияси кабилар билан бир қаторда инсон ресурслари, бошқарув тизими ва жараёнларни тизимли тартибга солиб туришни таъминлашнинг узвийлигига кўра такомиллшатириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар амалиётига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 январдаги №045/25-221-сон маълумотномаси»). Ушбу таклифлар корхона ва ташкилот-лар муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ)ни асосли ишлаб чиқишга, жумладан “Садо” МЧЖ, “Китоб Ип Йигирув” АЖ ва “Санам” МЧЖ самарадорлик кўрсаткичларининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КПИ) корхона стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, муваффақиятнинг муҳим омиллари (Кей ресулц индиcаторс, КРИ) ва самарадорлик кўрсаткичлари (Перформанcе индиcаторс) билан ўзаро бир-бирини таъсирчан тамойиллар асосида тўлдирилиши бщйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 январдаги 045/25-221-сон маълумотномаси»). Ушбу таклифлар асосида корхоналар ва ташкилотларда тренинг ва ўқув курслари, семинар-тренинглар ташкил этилиб, самарадорлик муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тизимидаги намунавий шартлар ва мезонлар фаолият натижадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
малакали кадрларни жалб этиш, ходимларни адолатли рағбатлаштириш, корхонани стратегик ривожлантириш кабиларда КПИ тизимининг муҳим омил эканлиги асосланиб, меҳнат самарадорлигини баҳолаш талабларини ўрна-тиш бўйича услубий тавсия (тавсиявий мезонлар)дан «Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 январдаги №045/25-221-сон маълумотномаси»). Ушбу тавсиялар “Садо” МЧЖда ходимлар меҳнат самарадорлигини ошириш ва фаолиятини такомиллаштирган ҳолда ходимлар меҳнатини баҳолашдаги ортиқча моддий харажатларни ўртача 0,7 % қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish