Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Гулҳаё Камол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг шахс маънавий қиёфасига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal362
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Тухтаров Исматуло Муродович, фалсафа фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг шахс маънавий қиёфасига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс маънавий қиёфасига хос туйғу ва кечинма (ҳиссий), билим ва эътиқод (ақлий), фазилат ва хислат (сифатий), қадрият ва маънавий идеал (аксиологик) ҳамда ирода ва маънавий журъат (иродавий) хусусиятларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги ҳамда инсон амалий фаолиятида намоён бўлиши фалсафий асосланган;
давр муҳити ва ижтимоий ислоҳотлар шахс маънавий қиёфаси парадигмасининг шаклланишида жамиятга оптимистик ёки пессимистик муносабатини белгилаши, иқтисодий ислоҳотлар билимга ва қадриятларга муносабатни ўзгаришига олиб келиши, сиёсий ислоҳотлар масъулиятлилик ва дахлдорлик туйғуларини ривожлантириши, маданий ислоҳотлар саводхонликни ошириши, маънавий-маърифий савияни юксалтириши исботланган;
“иқтисодий жараёнлар – шахс” принципи асосидаги иқтисодий ислоҳотлар инсон онгида позитив ўзгаришлар содир қилиб, турмуш фаровонлигини оширувчи тизимга айланиш, иқтисодий эркинликлар ва манфаатлар уйғунлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий потенсиалини юксалтириш орқали шахс маънавий қиёфасининг ўзгаришига сабаб бўлиши мантиқий далилланган;
трансформацион иқтисодий шарт-шароитларда намоён бўлаётган харидга мойиллик, боқимандалик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик, ижтимоий пассивлик, хулқ-атвор нормаларига эътиборсизлик каби иллатларни маънавий салоҳиятни ошириш ва молиявий ресурсларни бойитиш орқали бартараф этиш зарурати фалсафий қонуният асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодий ислоҳотларнинг шахс маънавий қиёфасига таъсири характерини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
шахс маънавий қиёфасига хос туйғу ва кечинма (ҳиссий), билим ва эътиқод (ақлий), фазилат ва хислат (сифатий), қадрият ва маънавий идеал (аксиологик) ҳамда ирода ва маънавий журъат (иродавий) хусусиятларнинг инсон амалий фаолиятида намоён бўлиши ва ўзаро алоқадорлигига оид назарий мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга доир дастур ва лойиҳаларнинг ижросида, жумладан, 2023-йил давомида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг нинг 2023-йил 30-августдаги 04-13/763-сон маълумотномаси). Натижада, таълим-тарбия жараёнларида жамоавий тарбияга, талаба-ёшларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини янада такомиллаштиришга, ижтимоий фаолликни ошириш ва доминантлик хусусиятларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
давр муҳити ва ижтимоий ислоҳотлар шахс маънавий қиёфаси парадигмасининг шаклланишида жамиятга оптимистик ёки пессимистик муносабатини белгилаши, иқтисодий ислоҳотлар билимга ва қадриятларга муносабатни ўзгаришига олиб келиши, сиёсий ислоҳотлар масъулиятлилик ва дахлдорлик туйғуларини ривожлантириши, маданий ислоҳотлар саводхонликни ошириши, маънавий-маърифий савияни юксалтиришига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йилда эфирга узатилган “Олтин воҳа”, “Нажот-билмда”, “Таҳлил ва таққос” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023- йил 18-августдаги 17-05/159-сон маълумотномаси). Натижада, шахс маънавий қиёфасини юксалтиришнинг асосий вазифалари, маънавий меросни асраш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг шахс маънавий қиёфасига таъсири бўйича телетомошабинларга керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
“иқтисодий жараёнлар – шахс” принципи асосидаги иқтисодий ислоҳотлар инсон онгида позитив ўзгаришлар содир қилиб, турмуш фаровонлигини оширувчи тизимга айланиш, иқтисодий эркинликлар ва манфаатлар уйғунлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий потенсиалини юксалтириш орқали шахс маънавий қиёфасининг ўзгаришига сабаб бўлишига оид келтирилган назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналиши 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 30-августдаги 02-22/898-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларни амалга оширишда, тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
трансформацион иқтисодий шарт-шароитларда намоён бўлаётган харидга мойиллик, боқимандалик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик, ижтимоий пассивлик, хулқ-атвор нормаларига эътиборсизлик каби иллатларни маънавий салоҳиятни ошириш ва молиявий ресурсларни бойитиш орқали бартараф этиш заруратига оид назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2021-2022 йй) амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023- йил 21- августдаги 04/2978-сон маълумотномаси). Натижада, шахс маънавий қиёфасининг таркибий тузилиши ва шаклланиш хусусиятларини аниқлашга, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг шахс маънавий қиёфасига таъсири характерини очиб беришга, янги иқтисодий шарт-шароитларда намоён бўлаётган иллатларни бартараф этиш заруратини асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish