Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Лазизбек Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виночилик саноати корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”,
08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2244.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Остонокулов Азамат Абдикаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виночилик саноати корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виночилик корхоналарида 2011-“Узумни қайта ишлаш”, 2012-“Шарбатни сақлаш ва технологик қайта ишлаш” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида виночилик фаолияти асосий жараёнлари бўйича бухгалтерия маълумотларининг молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг тўлиқлиги ҳамда қайта ишланган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш аниқлигини ошириш асосланган;
виночилик корхоналари ҳисоб сиёсатига 2811-“Асосий тайёр маҳсулот” ва 2812-“Сақланган тайёр маҳсулот” ишчи счётларини киритиш асосида хўжалик юритувчи субектларда аналитик ҳисоб маълумотларини тўғри шакллантириш ҳамда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш таклиф этилган;
виночилик саноати корхоналарининг ҳисоб сиёсатида 2311-“Идиш ва идишбоп материалларни ишлаб чиқариш” ишчи счётидан фойдаланиш асосида вино маҳсулотлари таннархи шаклланиши жараёнидаги аниқликни таъминлаш таклифи асосланган;
виночилик корхоналарида фаолият узлюксизлигини таҳлил қилишда бирламчи ва иккиламчи вино тайёрлаш жараёнларига ажратилган алоҳида гуруҳлар бўйича тўловга лаёқатлилик ва молиявий мустақиллик кўрсаткичларини баҳолаш орқали аудиторлик рискини минималлаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Виночилик саноати корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
виночилик корхоналарида 2011-“Узумни қайта ишлаш”, 2012-“Шарбатни сақлаш ва технологик қайта ишлаш” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида виночилик фаолияти асосий жараёнлари бўйича бухгалтерия маълумотларининг молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг тўлиқлиги ҳамда қайта ишланган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш аниқлигини ошириш бўйича таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамияти нинг 2023-йил 6-сентябрдаги 01/496-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши виночилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари аналитик ҳисоби такомиллаштирилган ва маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш имконияти яратилган;
виночилик корхоналари ҳисоб сиёсатига 2811-“Асосий тайёр маҳсулот” ва 2812-“Сақланган тайёр маҳсулот” ишчи счётларини киритиш асосида хўжалик юритувчи субектларда аналитик ҳисоб маълумотларини тўғри шакллантириш ҳамда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш бўйича таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 6-сентябрдаги 01/496-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши виночилик саноати корхоналарида тайёр маҳсулотлар аналитик ҳисоби тўғри юритилишига, молиявий ҳисоботлар ахборотларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини оширишга хизмат қилган;
виночилик саноати корхоналарининг ҳисоб сиёсатида 2311-“Идиш ва идишбоп материалларни ишлаб чиқариш” ишчи счётидан фойдаланиш асосида вино маҳсулотлари таннархини шаклланиш жараёнидаги аниқликни таъминлаш таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 6-сентябрдаги 01/496-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида виночилик саноати корхоналарида идиш ва идишбоп материалларни ишлаб чиқариш харажатларини тўғри шакллантириш ва таннархини аниқ ҳисоблаш имконини берган;
виночилик корхоналарида фаолият узлюксизлигини таҳлил қилишда бирламчи ва иккиламчи вино тайёрлаш жараёнларига ажратилган алоҳида гуруҳлар бўйича тўловга лаёқатлилик ва молиявий мустақиллик кўрсаткичларини баҳолаш орқали аудиторлик рискини минималлаштириш бўйича таклифи “Одил аудит” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти томонидан ички стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилган (“Одил аудит” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилотининг 2023-йил 20-сентябрдаги  25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида виночилик саноати корхоналари фаолият узлюксизлигини таҳлил қилишда, гуруҳлар бўйича тўловга лаёқатлилик ва молиявий мустақиллик кўрсаткичларини баҳолаш асосида аудиторлик рискини минималлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish