Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродова Феруза Азамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тҳе роле оф тоурисм эхпорт ин тҳе эcономиc гроwтҳ оф Узбекистан анд иц девелопмент трендс (он тҳе эхампле оф фореигн cоунтриес)”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3561
Илмий раҳбар: Шарифхўжаев Шавкат Оқилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03
Расмий оппонентлар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Сайфутдинов Шухрат Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда туризм экспортининг асосий муаммолари ва жиҳатларини ўрганиш ҳамда уни иқтисодий ўсиш ва фаровонликни ошириш учун маҳаллий ва халқаро миқёсда янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Замонавий хорижий адабиётларни ҳар томонлама ўрганиш асосида иқтисодий ўсиш ва туризм соҳасининг ривожланиш динамикаси ўзаро таъсирини аниқловчи асосий омилларни аниқлаш бўйича илмий, назарий, услубий, эмпирик тадқиқотлар натижалари ягона матрицага таснифланди ва тизимлаштирилди.
Иқтисодий ўсиш суръатлари ва туризм сектори экспорти динамикаси ўртасидаги боғлиқлик ва қонуниятларни аниқлаш мақсадида АРДЛ модели асосида эконометрик таҳлил ўтказилди;
 Туризм соҳасидаги муаммоларни батафсил баҳолаш орқали Туризм иқтисодий зоналарини ривожлантиришнинг афзалликлари ва уларнинг Ўзбекистон иқтисодий ўсишига таъсирини ошириш учун инновацион бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилди;
Соҳанинг асосий вазифаларини самарали ҳал этиш учун “Тўрт томонлама матрица” деб номланган тўрт босқичли ёндашувга асосланган Ўзбекистонда туризм экспортини кенгайтириш бўйича тизимли, комплекс стратегия таклиф қилинди ва туризм соҳасида экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган сайёҳлик платформаси лойиҳаси ишлаб чиқилди;
Хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда туризм экспортини кенгайтириш мақсадида “Мовий океан” бизнес стратегияси ишлаб чиқилган ва туризм экспортида янги ривожланиш жиҳатлари батафсил график тарзда таҳлил орқали тушунтириб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари ва муаллиф томонидан тақдим этилган тавсиялардан туризм экспортини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни ишлаб чиқишда қуйидаги иқтисодий субектлар томонидан фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш ҳисобига сайёҳлар сонини кўпайтириш” 58-мақсадини амалга ошириш бўйича ўрганишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 27 ноябрдаги 05/29-1101 - сонли маълумотномаси);
 Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан ПҚ-135, ПФ-52 , ПФ-6199, ПҚ-5054, ВМҚ-543 қарорлари ижросини таъминлашда, “Йўл харитаси” лойиҳасини амалга оширишда, Ўзбекистонда туризм соҳаларини янада кенгайтириш, уларга хорижий брендларни жалб қилиш ва молиялаштиришни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм Қўмитасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 02-12-17-1803 - сонли маълумотномаси);
Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 543-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида илмий ишдаги амалий натижа ва янгиликлар қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратининг 2023 йил 31 октябрдаги 04/1540 – сонли маълумотномаси);
 Бухоро вилояти Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги 135-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 543-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Бухоро вилоятида туризмни ривожлантиришга доир масалаларни ҳал этишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм Қўмитасининг Бухоро вилояти Туризм бошқармасининг  2023 йил 31 октябрдаги 02-02/82– сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish