Sayt test rejimida ishlamoqda

Мойлиев Элёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишининг аграр секторига таъсири”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3563.
Илмий раҳбар: Ташпулатова Лайло Маратовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03.
Расмий оппонентлар: Юсупов Носиржон, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қурбонов Алишер, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнининг Ўзбекистон аграр секторига таъсирини таҳлил қилиш орқали илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЖСТнинг қишлоқ хўжалигини тартибга солиш бўйича халқаро қоидаларини чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг институционал чора-тадбирлари ЖСТнинг қишлоқ хўжалиги қоидаларига мувофиқлиги аниқланди ва ушбу тадқиқот натижасида мамлакат қишлоқ хўжалиги учун зарур тавсиялар ишлаб чиқилди;
Филиппин, Исроил, Нидерландия, Туркия ва Бразилия каби мамлакатларда ҳосилдорликни ҳамда ишчиларнинг ўртача меҳнат унумдорлигини баҳолаш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиб, Ўзбекистонда ушбу секторнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича хулосалар олинди;
ТРИСТ модели ёрдамида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг унинг қишлоқ хўжалигига таъсири моделлаштирилган ҳамда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ўртача ўрнатилган тариф 8,9 %, ўртача ундирилган тариф 0,6 % бўлгани аниқланган. Моделлаштириш натижасида ЖСТга аъзолик жараёнида импорт тарифлари бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТни қўллаб-қувватлаш гуруҳларининг тегишли мезонларига мувофиқ таснифланган: “Яшил сават”, “Ривожланиш дастури” ва “Амбер қути”. Ушбу тақсимот асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўпайтириш ёки камайтириш имкониятлари бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
ЖСТга аъзо бўлишда ривожланган ёки ривожланаётган мамлакат мақомини олиш бўйича хорижий тажрибани ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида Ўзбекистоннинг ривожланаётган мамлакат статуси билан ташкилотга аъзо бўлиши унинг имкониятларини ошириши ҳамда ривожланаётган мамлакат статусини олиш учун далиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация ишининг илмий-назарий ва амалий хулосаларидан “60412000-Халқаро иқтисодиёт ва менежмент” таълим йўналиши малака талабининг умумий компетенсияларини ишлаб чиқишда ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти” фани ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/01-01-155-сон маълумотномаси).
Диссертация ишининг биринчи илмий янгилигидан Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Президент Администрациясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–181-сонли қарори лойиҳаси учун таклифларни шакллантиришда ҳамда ЖСТнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро савдосини тартибга солиш қоидалари тўпламини ўрганиш натижаларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида таклифлар беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-287-сон маълумотномаси // Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги “WТО Чаирс Програм ин Узбекистан” лойиҳасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 187/23-сон маълумотномаси).
Диссертация ишининг иккинчи илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5853-сон Фармонининг 1-иловасида белгиланган вазифаларни ижро этишда, хусусан, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ҳамда қўшилган қийматни ошириш учун соҳага замонавий бошқарув шаклларини ва энг сўнгги технологияларини жалб қилиш,  соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, фермерларнинг илм-фан билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-287-сон маълумотномаси).
Тадқиқот ишининг учинчи илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун импорт божларини самарали ўрнатиш юзасидан таклифлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-287-сон маълумотномаси).
Диссертация ишининг тўртинчи илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ–158-сонли фармони 1-илова 93-мақсадида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда, яъни миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш жараёнида фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-287-сон маълумотномаси).
Диссертация ишининг бешинчи илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғриси”даги ПФ–27-сонли фармонининг 97-мақсадида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда, яъни ЖСТга аъзо мамлакатлар билан музокаралар ўтказиш жараёни учун таклифлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-287-сон маълумотномаси // Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги “WТО Чаирс Програм ин Узбекистан” лойиҳасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 187/23-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish