Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраева Матлуба Холиқуловнанинг
тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихи (1920-1945 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4. DSc / Tar 169.
Илмий маслаҳатчи: Эргашева Юлдуз  Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,
PhD. 03/27.02.2022.Tar.70.05. рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожанова Дилором Бабажоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1920–1945 йилларда Ўзбекистон жанубий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихи мавзусини илмий жиҳатдан очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1920-1924 йилларда БХСР таркибида бўлган Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари аҳолиси ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ўзгаришларга тортилгани, советлаштириш ва коммунистик мафкура таъсирида анъанавий хўжалик ва кундалик маиший турмушдан узоқлашиши юз берганлиги, қишлоқ хўжалигини ҳукмрон мафкура фойдасига яхшилаш мақсадида аҳолига кредит беришнинг жорий этилганлиги,  аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг кенг тарқалганлиги, тиббиёт муассасаларининг деярли йўқ эканлиги, мактаб таълимини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, мураккаб тарихий вазиятда ҳам жанубий ҳудудлар аҳолиси миллий ўзлигини ва маданий меросни сақлаб қолишга интилганлиги далилланган;
1925-1941 йилларда жанубий ҳудудлар иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўрин тутганлиги, ер-сув ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида жиддий қарама-қаршиликлар содир этилганлиги, жамоа хўжаликларини ташкил этишда ихтиёрийликка амал қилинмаганлиги, қулоқлаштириш сиёсатининг амалга оширилиш жараёнларининг зўравонлик хусусиятлари, деҳқончиликда пахтачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, саноат корхоналарининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги хом-ашёсини қайта ишлашга мўлжалланганлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида, асосан, ҳунармандчилик артеллари фаолият кўрсатганлиги исботланган;
1930-йиллардан бошлаб, аҳоли яшаш шароитларида (эрлар бўлиб берилганлиги, тиббий хизматнинг яхшиланиши ва ҳ.к.) ўзгаришлар қилинганлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси таъсирида ўлкада ижтимоий муаммоларнинг кескин тус олганлиги, кундалик эҳтиёж молларига бўлган талаб, асосан, ҳунармандчилик артеллари ҳисобидан қондирилганлиги, даволаш муассасалари сонининг кўпайганлиги, хотин-қизларни ижтимоий меҳнатга жалб қилиш жараёнлари билан боғлиқ муаммолар (эрта турмушга бериш, иш билан таъминланиши, “Ҳужум” ҳаракати туфайли хотин-қизларга ўтказилган тазъйиқлар ва бош) ва уларнинг оқибатлари тарихий далиллар асосида кўрсатиб берилган.          
ХХ асрнинг 20-30 йилларида таълим тизимида янгиликлар қилинганлиги, хусусан анъанавий мактаб ва мадрасаларнинг ёпилиши, аҳолининг барча қатламлари учун мажбурий равишда совет таълим тизимининг жорий этилганлиги, мактаблар учун биноларнинг етишмаслиги, ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш жараёнида муаммоларнинг мавжудлиги, ташкил қилинган клуб, қизил чойхона, қизил бурчак ва анъанавий чойхоналарнинг совет сиёсати тарғиботига хизмат қилувчи тадбирлар марказига айлантирилганлиги, аҳолининг ижтимоий фаоллашуви, саводсизликнинг тугатилиши каби ижобий натижалари билан бирга, миллий қадриятларнинг йўқ қилиниши, ижтимоий психологик муҳитни мафкурага мослаштириш каби салбий оқибатларини келтириб чиқарганлиги далилланган.   
Иккинчи жаҳон уруши йилларда жанубий вилоятлардан фронтга сафарбар этиш шароитида юзага келган вазият, сафарбар этилганлар орасида хотин-қизларнинг ҳам мавжудлиги, аҳоли яшаш шароитларининг ўта оғир аҳволда бўлганлиги, маҳаллий саноат корхоналари, жангчиларни иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда жонбозлик кўрсатганликлари, 1943-йилда Қашқадарёда 42,0 минг гектар ер қўшимча ўзлаштирилганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда жанубий ҳудудлар аҳолиси етакчилик қилганлиги,  Деҳқонобод раёнидан ош тузи қазиб чиқарилганлиги  архив ҳужжатлари асосида кўрсатиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон жанубий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихига (1920–1945 йй.) оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва таклифлардан:
1925-1941 йилларда Ўзбекистон жанубий ҳудудлари иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўрин тутганлиги, ер-сув ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида жиддий қарама-қаршиликлар содир этилганлиги, жамоа хўжаликларини ташкил этишда ихтиёрийликка амал қилинмаганлиги, қулоқлаштириш сиёсатининг амалга оширилиш жараёнларининг зўравонлик хусусиятлари, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида, асосан, ҳунармандчилик артеллари фаолият кўрсатганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-апрелдаги 06-48-994-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг жанубий вилоятлар тарихи бўйича янги маълумотларга, ва телетомошабинларда жанубий вилоятлар аҳолисининг 1925-1941 йиллардаги ҳаёти ҳақида тассуротларга эга бўлиш имкониятини берган;
1920-1924 йилларда Ўзбекистон жанубий ҳудудлар аҳолиси ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ўзгаришларга тортилгани, советлаштириш ва коммунистик мафкура таъсирида анъанавий хўжалик ва кундалик маиший турмушдан узоқлашиши юз берганлиги,  мактаб таълимини яхшилашга алоҳида эътибор қаратганлиги, мураккаб тарихий вазиятда ҳам жанубий ҳудудлар аҳолиси миллий ўзлигини ва маданий меросни сақлаб қолганлигига оид таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2021-2022 йиллардаги ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий фаолиятида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 10-майдаги 07-01072-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ўтмиш тарихимизга оид билимларини бойитишга  шунунгдек, уларни ватанпарварлик руҳида, комил инсон сифатида тарбияланишига хизмат қилган.
1930-йиллардан бошлаб, аҳоли яшаш шароитларида бир оз бўлса-да ўзгаришлар қилинганлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси таъсирида ўлкада ижтимоий муаммоларнинг кескин тус олганлиги, хотин-қизларни ижтимоий меҳнатга жалб қилиш жараёнлари билан боғлиқ муаммолар унинг оқибатлари очиб берилган илмий натижалардан,  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган дастурларида фойдаланилган. (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 12-апрелдаги 02-02/18-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш имконини берган.
ХХ асрнинг 20-30 йилларида таълим тизимида ўзгаришлар қилинганлиги, совет таълим тизимининг жорий этилганлиги, ташкил қилинган клуб, қизил чойхона, қизил бурчак ва анъанавий чойхоналарнинг совет сиёсати тарғиботига хизмат қилувчи тадбирлар марказига айлантирилгани, аҳолининг ижтимоий фаоллашуви, саводсизликнинг тугатилиши каби ижобий натижалари билан бирга, миллий қадриятларнинг йўқ қилиниши билан боғлиқ маълумотлардан республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 4-майдаги 168-сон маълумотномаси). Натижада жорий этилган маълумотлар орқали аҳолининг маънавий савиясининг ошишига, халқимизнинг меҳнацеварлиги, меҳмондўстлиги, бағрикенглиги каби фазилатлари ҳақидаги тасаввурлари янада кенгайган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон жанубий вилоятлар аҳолисининг фронтга сафарбар этилиши жараёнлари, юзага келган қийинчиликлар, улар орасида хотин-қизларнинг ҳам мавжудлиги, уруш йилларида аҳоли яшаш шароитларининг ўта оғир аҳволда бўлганлиги, жангчиларни иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда жонбозлик кўрсатганликлари ҳақидаги маълумотлардан маданий мерос соҳасидаги маълумотларни илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 4-майдаги 04-05/1409 – сон маълумотномаси). Натижада Иккинчи жаҳон уруши йилларида воҳалар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳақида етарли маълумотга эга бўлиб, уруш йилларидаги ўта оғир жараёнларни мардона энгиб ўтган инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish