Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Азиза Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2420
Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/05.05.2023.I.72.05ҳ.
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра "минтақанинг туризм салоҳияти" тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик ресурслар бўйича тарихий-маданий ва табиий-иқлимий, меҳмондўстлик имкониятлари бўйича мутахассислар малакаси, маҳалий аҳолининг туристларга очиқлиги ва туризм инфратузилмаси, об'ектларнинг ўтказиш салоҳияти бўйича туризмнинг маҳаллий аҳоли турмушига та'сири ва туризм ривожланишининг туристик об'ектларга та'сири омилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
минтақанинг туристик салоҳиятини баҳолаш туристик обект салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини тўлиқ қамраб олиш ва ҳаққонийлиги нуқтаи назаридан унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашда омиллар интеграл кўрсаткичи ва мамлакат ҳудудларининг рейтинг коеффициентига устуворлик бериш асосида даражалаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақанинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини  аниқлаш ёндошуви ҳудудда туризмга сарфланадиган харажатларнинг прогноз қилинган даромадларга нисбатини ҳисобга олиш даврий баҳолашга кўра такомиллаштирилган ва унга кўра  ҳудуд салоҳиятининг прогноз қилинган ва амалда фойдаланилган кўрсаткичлари ўртасидаги фарқдан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Бухоро вилоятида туризмни ривожлантиришнинг 2024-2026 йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини баҳолаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндошувга кўра "минтақанинг туризм салоҳияти" тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик ресурслар бўйича тарихий-маданий ва табиий-иқлимий, меҳмондўстлик имкониятлари бўйича мутахассислар малакаси, маҳалий аҳолининг туристларга очиқлиги ва туризм инфратузилмаси, об'ектларнинг ўтказиш салоҳияти бўйича туризмнинг маҳаллий аҳоли турмушига та'сири ва туризм ривожланишининг туристик об'ектларга та'сири омилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш таклифи олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Минтақавий туризм” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлиги 2022-йил 30-декабрдаги 429-49-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “минтақанинг туризм салоҳияти” тушунчасини такомиллаштиришга ва туризм соҳаси мутахассисларини ўқитиш сифатини оширишга имкон яратилган;
минтақанинг туристик салоҳиятини баҳолаш туристик обект салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини тўлиқ қамраб олиш ва ҳаққонийлиги нуқтаи назаридан унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашда омиллар интеграл кўрсаткичи ва мамлакат ҳудудларининг рейтинг коеффициентига устуворлик бериш асосида даражалаш мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида (2-илова, 5-банд)да ишлатилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 10.01.2023-йилдаги 04-18/114-сонли ма'лумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида нафақат туристик ресурсларни, балки бутун туристик инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда минтақанинг туристик салоҳиятини баҳолашнинг аниқлиги ошган. Илмий натижалардан фойдаланиш мамлакатнинг барча минтақаларининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда имкон яратилган;
минтақанинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини  аниқлаш ёндошуви ҳудудда туризмга сарфланадиган харажатларнинг прогноз қилинган даромадларга нисбатини ҳисобга олиш даврий баҳолашга кўра такомиллаштирилган ва унга кўра  ҳудуд салоҳиятининг прогноз қилинган ва амалда фойдаланилган кўрсаткичлари ўртасидаги фарқдан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги бўъйича берилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2026-йилларда Бухоро вилоятининг туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2023-йил 29-сентябрдаги 543-сон қарорини ишлаб чиқиш учун фойдаланилган (2-илова 1,5,9,13,15,25-бандлар) (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 10.01.2023-йилдаги 04-18/114-сонли ма'лумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада туризмни ривожлантириш учун сарфланган харажатларнинг самарадорлигини ҳисоблашда имкон яратилган;
Бухоро вилоятида туризмни ривожлантиришнинг 2024-2026 йиллар учун прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2026-йилларда Бухоро вилоятининг туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2023-йил 29-сентябрдаги 543-сон қарорини ишлаб чиқиш учун фойдаланилган (2-илова 1,5,9,13,15,25-бандлар) (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 10.01.2023-йилдаги 04-18/114-сонли ма'лумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-2026 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш ва сайёҳлар сонини 27,6739 фоизга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish