Sayt test rejimida ishlamoqda

Қамбаров Орзубек Фахридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясини табақалаштириш асосида соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Ped3243.
Илмий раҳбар: Ураимов Санжар Рўзматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Норкулов Дониёрбек Раҳмиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясини табақалаштириш асосида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбия фанида жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчилар учун вазифаларни табақалаштирилган ёндашув асосида икки гуруҳга ажратиш методикаси(битта машқнинг ўзини қисмларини бирлаштиришнинг ҳар хил усуллари, техника асосларини қисмларга ажратмасдан, унинг деталларини соддалаштириш ёки мураккаблаштириш)ни қўллаш орқали соғломлаштирувчи жараённинг самарадорлиги асосланган;  
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний қобилиятларини ёшга оид ривожланиш асосида тезкорлик, тезкор-куч, координацион қобилиятларни, чидамлилик ва эгилувчанликни ривожланиши сифатларини такомиллаштиришда ривожланишининг алоҳида даврларида сенситив босқичларнинг мавжудлиги билан тавсифланиши ҳисобига жисмоний қобилиятларни турли ҳил (айланма, уч бурчак, босқичма босқич, фронтал, индивидуал каби) табақалаштирилган методологик ёндашув усулини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар билан машғулотларни ташкил қилиш жараёнида жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчилар учун икки даражали (М+2) дастур асосида ташқи ҳолатни мураккаблаштириш ва техник ҳаракатларини бажариш шартларини мураккаблаштириш асосида шуғулланувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ва ҳаракат имкониятларини оширишга кўра машқ техникасини муваффақиятли ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
кичик ёшдаги ўқувчилар учун машқларни ўзлаштириш даражасини олти босқичли методик усуллар комплекси ёрдамида индивидуал қобилиятлари ва  имкониятларига қараб, кучли ва кучсиз 8+2 босқичидан танлаб тадбиқ қилиш ҳисобига  ҳаракат амаллари бажариш техникасини муваффақиятли ўзлаштириш имкони яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг кичик синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия жараёнларида табақалаштирилган ёндашувни қўллаш  (соғломлаштирувчи) самарадорлиги асосида:
кичик ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбияда табақалаштирилган ёндашувни мажмуавий қўллашни жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчилари учун вазифаларни табақалаштирилган ёндашув асосида 2 та гуруҳга ажратиш   (битта машқнинг ўзини қисмларини бирлаштиришнинг ҳар хил усуллари, техникани асосларини қисмларга ажратмасдан, унинг деталларини соддалаштириш ёки мураккаблаштириш)ни қўллаш орқали таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар 5-умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 19-январдаги 01/11-01/1-27-сон  маълумотномаси). Натижада умумий чидамлиликни ривожланиши 1-синфида– 6,9%га, 2-синфида – 22%га, 3-синфида – 30%га, 4-синфида – 33%га ўсган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний қобилиятларини ёшга оид ривожланишини тадқиқ қилиш, ривожланишининг алоҳида даврларида сенситив босқичларнинг мавжудлиги билан тавсифланишини ҳисобга олган таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар 5-умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 19-январдаги 01/11-01/1-27-сон  маълумотномаси). Натижада уларда тезкорлик, тезкор-куч, координацион қобилият, чидамлилик ва эгилувчанлик каби сифатларни ривожланиши 1-синфда– 7,9%га, 2-синфда– 20%га, 3-синфда – 21%га, 4-синфда – 27%га ошган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар билан машғулотларни ташкил қилиш жарёнида,  жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчилар учун биз томондан таклиф қилинган икки даражали (М+2) дастури асосида ташқи ҳолатни мураккаблаштириш ва техника ҳаракатларини бажариш шартларини мураккаблаштириш  методик усулларини Фарғона шаҳар 5-умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилиш (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 19-январдаги 01/11-01/1-27-сон  маълумотномаси). Натижада, шуғулланувчиларнинг индивидуал қобилиятлари ва ҳаракат имкониятлари ҳамда ўрганилаётган машқнинг техникасини муваффақиятли ўзлаштириш имконяти 1-синфда ўсиш – 8,1%ни, 2-синфда ўсиш – 24%ни, 3-синфда – 22.8%ни, 4-синфда – 26.1%ни ўсиш кўрсаткичларига эга бўлган;
кичик ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясида табақалаштирилган ёндашувни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар 5-умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 19-январдаги 01/11-01/1-27-сон маълумотномаси). тезкорлик қобилиятларини ўсиши дианмикаси “Саломатлик” нормативларига нисбатан юқори бўлган; 2-синфда назорат гуруҳи билан фарқ – 3,3%ни, 3-синфда – 1,9%ни ташкил қилган ва Республикада берилган спорт синовлари билан фарқи 2-синфда – 3,7% ва 3-синфда – 0,8%га юқори кўрсаткичларга эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish