Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшибеков Ғолиб Равшан ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кларий лаққаси (Cлариас гариепинус) личинкаларини озиқлантиришда озуқабоб тирик организмлардан фойдаланиш самарадорлиги», 03.00.15 – Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/B1072.
Илмий раҳбар: Муллабаев Нодирбек Равшанбекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Атамурадова Муҳайё Шавкатовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кларий лаққаси личинкарини парваришлашда табиатига мос тирик озуқа организмларини танлаш ва улар билан озиқлантиришнинг биологик асосларини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта республикада мавсумдан ташқари даврда олинган саноат балиқчилиги объекти саналган кларий лаққасининг личинкаларини етиштиришда бир қатор тирик озуқалардан фойдаланиш имконияти аниқланган;
кларий лаққаси личинкаларини етиштиришда 15 кунгача болган даврда тирик озуқалардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тажрибаларда ўсиш кўрсаткичлари саноат бошланғич озуқасига нисбатан ўртача 0,7 грам юқори бўлиши аниқланган;
зоопланктон билан 15%, аулофорус билан озиқлантирилганда зоопланктонга қараганда 27% га балиқлар ўсиши ва биомассасининг ортиши билан бир қатор тирик озуқалар сифати ўртасидаги боғлиқлик, личинкаларни чавоқлик давригача бўлган яшовчанлик кўрсаткичлари юқори бўлгани асосланган;
парваришлашнинг 27оC оптимал ҳароратида аулофорусни ўстириш кўрсаткичлари ҳамда 8 кун турли озуқа компонентларида жўхори, буғдой ва сули ёрмаси фойдаланилган ва бу даврда сули ёрмаси самарали эканлиги аниқланган;
кларий лаққаси личинкаларини парваришлашда кам тукли чувалчанглардан аулофорус, оддий тубифекс, шунингдек, дафния магна, артемия қуритилган науплиларидан тирик озуқа сифатида фойдаланиш бошқа турдаги емлар шу жумладан юқори оқсилли таркиби мувозанатлаштирилган емларга нисбатан истиқболли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кларий лаққаси (Cлариас гариепинус) личинкаларини озиқлантиришда озуқабоб тирик организмлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги олинган илмий натижалар асосида:
“Туябўғиз” сув омбори зоопланктони билан кларий лаққаси личинкаларини парваришлаш усули Тошкент вилояти “Ҳалол ҳазина” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 30 январдаги 06/27-06/162-сон маълумотномаси). Натижада, 15 кунлик чавоқларнинг ҳаётчанлиги тажриба вариантига нисбатан 15 фоизга, иқтисодий самарадорликни эса 127 фоиз ошириш имконини берган;
кларий лаққаси личинкаларини биологик кўрсаткичларини оширишда тирик аулофорус личинкаларидан фойдаланиш усули Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCТ Фиш cлустер” МЧЖ сида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 30 январдаги 06/27-06/162-сон маълумотномаси). Натижада, 15 кунлик кларий лаққаси чавоқларининг ўсиш кўрсаткичи 1,02 граммни, иқтисодий самарадорликни 166 фоизга ошириш имконияти яратилган;
аулофорус тирик организми билан кларий лаққаси личинкаларини парваришлаш ишлари Тошкент давлат аграр университети қошидаги Балиқчилик илмий марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 30 январдаги 06/27-06/162-сон маълумотномаси). Натижада, 15 кунлик кларий лаққаси 20 000 дона чавоқларини парваришлаш орқали иқтисодий самарадорликни 140 фоизга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish