Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубжанова Зухра Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глиеж миқдори юқори гибрид қўшимчалар таркибини оптималлаштириш ва уларни қўллаб композицион портландцементлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4078.
Илмий раҳбар: Бегжанова Гулрух Бахтияровна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Талипов Ниғматилла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусова Фарида Рахмонбердиевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глиеж миқдори юқори гибрид қўшимчалар таркибини оптималлаштириш ва уларни қўллаб композицион портландцементлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори тўлдирилган композицион портландцемент(КПЦ)ларни олиш учун глиеж миқдори юқори «Глиеж+Фосфозол” и “Глиеж+андезибазальт” таркибли Гқ шакллантиришда ингредиентларни танланаш илмий асосланган;
глиеж миқдори юқори Гқларни портландцементни физик-механик хоссаларига таъсири, уларни олишни энергия- ва ресурстежамкор технологиясининг ишлаб чиқилиши натижасида 30 % клинкерни   глиеж миқдори  юқори Гқ лар билан алмаштириш орқали КПЦларни гидратланиши, кристалл маҳсулотларни  синтезланиши, зичланган кам ғовакли композитни шаклланиш жараёнларини тезлашиши исботланган;
глиеж миқдори юқори Гқ ларнинг турига кўра, юқори тўлдирилган КПЦларнинг гидратланиш тезлиги ҳамда компонентларнинг физик-кимёвий ўзгарилишларини ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
янги турдаги гибрид қўшимчали КПЦлар қотганда, янги ҳосилаларни генетик шаклланиш хисобига, кам говакли цемент композити тезкор вужудга келиши ва уларнинг мустаҳкамлиги ПЦ400-Д0 даражасига етишлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глиеж миқдори юқори гибрид қўшимчалар таркибини оптималлаштириш ва уларни қўллаб композицион портландцементлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон миллий стандарти O'zDSt2830:2014 «Композицион қўшимчали портландцементлар» техник шартларга тегишли 4-сонли ўзгартиришлар киритилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 26 октябрдаги 05/15-2175-сонли маълумотномаси). Натижада, Гқ таркибидаги глиежни миқдорини 20% гача кўпайтириш имконини берган;
«Фосфозол»+Глиеж» ва «Андезибазальт+Глиеж» чикиндилари ёрдамида миқдори юқори гибрид қўшимчали янги турдаги композицион портландцементларни олиш технологияси “Охангарон” АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 26 октябрдаги 05/15-2175-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳсулот турини кўпайтириш, 30%гача клинкерни тежаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, таннархини арзонлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish