Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсаидова Комилахон Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш билан паст навли линтлардан пахта целлюлозасини олиш», 11.00.05 – Атроф муҳит мухофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/K712.
Илмий раҳбар: Сайфутдинов Рамизитдин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Кучаров Бахром  Хайриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади II нав, Б тип, 2-синфдаги (ўртача тозалик даражасидаги) пахта линтидан пахта целлюлозасини олишда тоза сув сарфини, шунингдек ишлатилган ишқорий эритмадан такроран фойдаланиш орқали оқова сувлар ва кимёвий моддалар ҳажмини камайтирувчи технологияларни яратиш ва уларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта ишланган ишқор ва оқава сувидан фойдаланган ҳолда пахта целлюлазисини ишлаб чиқариш учун экологик тоза, сувни тeжайдиган тeхнология ишлаб чиқилган;
таркибида 95-97% гача тоза целлюлоза бўлган II нав, Б тип, 2-синф (ўртача тозалик даражасидаги) пахта линтларини молeкуляр кислород иштирокида ишқорий пиширишнинг оптимал парамeтрлари аниқланган;
қайта ишлатилган ишқор ва оқава сувлар таркибидаги органик бирикмалар - лигнин, ёғ муми ва бошқа моддалардан тозалаш учун янги, самарали, арзон CaCl2 чўктиргичидан фойдаланиш мeханизмлари ишлаб чиқилган;
молeкуляр кислород иштирокида ишқорий пишириш жараёнида қайта ишланган ишқор ва оқава сувлардан фойдаланиш билан пахта целлюлозасини олиш усуллари аниқланган;
II нав, Б тип, 2-синф (ўртача тозалик даражасидаги) пахта линтидан цeллюлоза олишнинг иқтисодий самарадор тeхнологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Минимал сув ресурслари ва кимёвий реагентлар сарфлаб, пахта целлюлозаси олиш бўйича илмий натижалар асосида:
сув ва кимёвий моддаларни минимал сарфлаган ҳолда пахта целлюлозасини олиш технологияси “Techno Print” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 03-02/7-2846-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган оқава сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш имконини берган.
пахта линтидан целлюлоза олиш учун ишлаб чиқилган кислород-ишқорли пишириш усули “Techno Print” МЧЖнинг “2024-2025 йилларда корхонада олиб бориладиган модернизация қилиш режаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 03-02/7-2846-сон маълумотномаси). Натижада, ажралиб чиққан оқава сувнинг оптик зичлиги камайиб, ишқорий эритмани техник жараёнга қайта қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish