Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Дилзода Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атеросклерозда апопротеинларнинг рецепторлар билан таъсирланишининг молекуляр-хужайравий механизмлари», 03.00.01 – Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Tib551.
Илмий маслаҳатчи: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атеросклероз ривожланишининг молекуляр - ҳужайра механизмларини, апопротеинларнинг рецепторлари билан ўзаро таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томирларнинг атеросклеротик шикастланиш даражасига мос равишда қуёнларнинг қон зардобида ЗПЛП рецепторига антитаначаларнинг атеросклероз ривожланишида камайиши, LOX-1га эса аксинча антиттаначалар миқдорининг кўтарилиши, шунинг учун улар атеросклерозни прогноз қилишга ишончли мезон бўлиб хизмат қилиши исботланган;
қуёнларда экспериментал атеросклерознинг ривожланиш динамикасида биринчи марта қон зардобидаги липопротеин спектридаги ўзгаришлар Лп(а) миқдори билан ва ЛпФЛA2 фаоллашуви ўртасидаги боғлиқлик аниқланган, боғлиқлик кучининг ошиши атеросклерознинг ривожланиши ва атеросклеротик плакча беқарор ҳолатга ўтиши исботланган;
илк бор Лп-ФЛA2 фаоллашуви, уларнинг лизоҳосилаларининг тўпланиши фонида фосфолипидлар асосий фракцияларининг пасайиши, тўйинган пальмитин ва стеарин ёғ кислоталар миқдорининг ошиши ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталар миқдорининг камайиши ўртасида ҳайвонлар қон томирларида беқарор атеросклеротик плакчаларнинг мавжудлиги билан боғлиқлик аниқланган;
гиперлипопероксидация ва ферментатив антиоксидант ҳимоя фаоллигининг пасайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланиб, СОД ва каталаза фаоллиги Лп-ФЛA2, LOX-1, Лп (а), ЗПЛП даражалари билан кучли манфий, ЗЮЛП ва ЗПЛП рецептор миқдори билан мусбат боғлиқлик аниқланган;
экспериментал атеросклероз ривожланган қуёнларнинг липидлар, липопротеинлар, фосфолипидлар ва ёғ кислоталар спектридаги бузилишларни коррекциялашда биомайсанинг самарадорлиги ва унинг таъсири бўйича «ультрокс» препаратидан кам эмаслиги исботланган;
илк бор ЗПЛП, Лп-ФЛА2, LОХ-1, Лп(а), фосфолипид ва ёғ кислоталар таркибига, прооксидант-антиоксидант тизимнинг рецепторларини қабул қилиш бузилишларини тиклашда, айниқса ультрокс билан комплекс фойдаланилганда биомайсанинг (таркибида витамин Е, кўп тўйинмаган ёғ кислоталар) аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 9 апрелдаги 04/096-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 27 мартаги 09/15041-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: томирларнинг атеросклеротик шикастланиш даражасига мос равишда қуёнларнинг қон зардобида ЗПЛП рецепторига антитаначалар атеросклероз ривожланишида камайиши, LOX-1га эса аксинча антитаначалар миқдори кўтарилиши, шунинг учун улар атеросклерозни прогноз қилишга ишончли мезон бўлиб хизмат қилиши исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган натижалар атеросклерозни ўз вақтида аниқлаш, эрта ташхислаш, профилактика ва даволашга қаратилган усулларни яратиш учун назарий асос бўлиб ҳизмат қилади. Натижада атеросклерозни эрта аниқлаш ва хасталикнинг асоратларини олдини олиш орқали, юрак қон томир касалликларини ташхислаш тартибини яхшилашга эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган ташхислаш усули гиперҳолестеринемия ривожланган беморларда асоратларни эрта аниқлаш, ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилишга эришилган (1 бемор учун коронарография ўтказиш ўртача 2098000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: томирларнинг атеросклеротик шикастланиш даражасига мос равишда қуёнларнинг қон зардобида зичлиги паст липопротеин (ЗПЛП) рецепторига антитаначалар атеросклероз ривожланишида камайди, ЛОХ-1га эса аксинча антитаначалар миқдори кўтарилади, шунинг учун улар атеросклерозни прогноз қилиш, бу касаллик билан боғлиқ бўлган салбий таъсирни камайтириш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
 иккинчи илмий янгилик: қуёнларда экспериментал атеросклерознинг ривожланиш динамикасида биринчи марта қон зардобидаги липопротеин спектридаги ўзгаришлар Лп(а) миқдори билан ва ЛпФЛA2 фаоллашуви ўртасидаги боғлиқлик аниқланган, боғлиқлик кучи ошиши атеросклерознинг ривожланиши ва атеросклеротик плакча беқарор ҳолатга ўтиши исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиология илмий-амалий шифохоналарида ушбу кўрсаткичларни қўллаш беморларда олиб борилаётган даволаш самарадорлигини баҳолаш ва унинг қай йўсинда кетаётганлиги, тробоэмболия ривожланиш хавфини кўрсатиб бериши имконини беради. Олинган натижалар, атеросклероз сабаб юзага келувчи асоратлар – юрак инфаркти ва геморрагик инсулътларни даволаш ва олдини олиш тартибини башоратлаш орқали самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атеросклероз ривожланиш динамикасида қон зардобидаги липопротеин спектридаги ўзгаришлар Лп(а) миқдори билан ва ЛпФЛА2 боғлиқлик кучи ошиши атеросклерознинг ривожланиши ва атеросклеротик плакча беқарор ҳолатга ўтиши исботланганда бир нафар бемор учун бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилишга эришилган (1 бемор учун коронарография ўтказиш ўртача 2098000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: атеросклероз ривожланиш динамикасида биринчи марта қон зардобидаги липопротеин спектридаги ўзгаришлар Лп(а) миқдори билан ва ЛпФЛА2 фаоллашуви ўртасидаги боғлиқлик аниқланди, боғлиқлик кучи ошиши атеросклерознинг ривожланиши ва атеросклеротик плакча беқарор ҳолатга ўтиши исботланганлиги натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор Лп-ФЛA2 фаоллашуви, уларнинг лизоҳосилаларининг тўпланиши фонида фосфолипидларнинг асосий фракцияларининг пасайиши, тўйинган пальмитин ва стеарин ёғ кислоталар микдорининг ошиши ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори камайиши ўртасида ҳайвонлар қон томирларида беқарор атеросклеротик плакчаларнинг мавжудлиги билан боғлиқлик аниқлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Лп-ФЛА2 фаоллашуви, уларнинг лизоҳосилаларининг тўпланиши фонида фосфолипидларнинг асосий фракцияларининг пасайиши, тўйинган палмитин ва стеарин ёғ кислоталар микдорининг ошиши ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори камайиши ўртасида ҳайвонлар қон томирларида беқарор атеросклеротик плакчаларнинг мавжудлигини билиш, уларнинг миқдорий фарқларида кузатиладиган ультраструктуравий ва биокимёвий ўзгаришларни тушуниш, бу ўзгаришлар оқибатида кузатиладиган асоратларни эрта прогнозлаш ва даволаш чора тадбирларини тўғри олиб бориш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Лп-ФЛА2 фаоллашуви, уларнинг лизоҳосилаларининг тўпланиши фонида фосфолипидларнинг асосий фракцияларининг пасайиши, тўйинган палмитин ва стеарин ёғ кислоталар микдорининг ошиши ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори камайиши ўртасида қон томирларида беқарор атеросклеротик плакчаларнинг мавжудлиги аниқлаш орқали бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилишга эришилган (1 бемор учун коронарография ўтказиш ўртача 2098000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: Лп-ФЛА2 фаоллашуви, уларнинг лизоҳосилаларининг тўпланиши фонида фосфолипидларнинг асосий фракцияларининг пасайиши, тўйинган палмитин ва стеарин ёғ кислоталар микдорининг ошиши ва кўп тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори камайиши ўртасида қон томирларида беқарор атеросклеротик плакчаларнинг мавжудлиги аниқлаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2098000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: гиперлипопероксидация ва ферментатив антиоксидант ҳимоя фаоллигини пасайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланиб, СОД ва каталаза фаоллиги Лп-ФЛA2, LOX-1, Лп (а), ЗПЛП даражалари билан кучли манфий, ЗЮЛП ва ЗПЛП рецептор миқдори билан мусбат боғлиқлик аниқлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: атеросклерозда гиперлипопероксидация ва ферментатив антиоксидант ҳимоя фаоллигини пасайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланди, бу перикисли оксидланиш жараёнларига таъсир кўрсатувчи ва антиоксидант тизимни фаоллаштирувчи моддаларни бериш ЗПЛП рецептор миқдорини оширишга сабаб бўади, бу эса касалликни прогнозлаш ва даволаш чора тадбирларини тўғри олиб бориш самарадорлигини аниқ тактикасини ишлаб чиқиш орқали статин препаратларини дозасини камайтириб салбий таъсирларини олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атеросклерозда гиперлипопероксидация ва ферментатив антиоксидант ҳимоя фаоллигини пасайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланди, бу МДА миқдори ва Лп-ФЛА2, ЛОХ-1, липопротеин (а) га антитаначалар даражаси ўртасида кучли мусбат корреляция мавжудлиги билан тавсифланади. ЗПЛП ва ЗПЛП рецепторлари ўртасида кучли манфий боғлиқлик аниқланди; СОД ва каталаза фаоллиги Лп-ФЛА2, ЛОХ-1, Лп (а), ЗПЛП даражалари билан кучли манфий боғлиқликка эга, ЗЮЛП ва ЗПЛП рецептор миқдори билан мусбат боғлиқлик борлигини татбиқ этиш орқали статин препаратларини дозасини кайтириб беморларда жигар фоалиятини бузилиши олди олиниб,беморни шифохонада бўлиш бўлиш вақтини 14 кундан 13 кунгача қисқартириб, 1 нафар бемор хисобига 447000 сўм иқтисод қилишга эришилган (Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 89000 сўмни ташкил қилади; 1 кунга ўртача 358000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: атеросклерозда гиперлипопероксидация ва ферментатив антиоксидант ҳимоя фаоллигини пасайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланди, бу МДА миқдори ва Лп-ФЛА2, ЛОХ-1, липопротеин (а) га антитаначалар даражаси ўртасида кучли мусбат корреляция мавжудлиги билан тавсифланади. ЗПЛП ва ЗПЛП рецепторлари ўртасида кучли манфий боғлиқлик аниқланди; СОД ва каталаза фаоллиги Лп-ФЛА2, ЛОХ-1, Лп (а), ЗПЛП даражалари билан кучли манфий боғлиқликка эга, ЗЮЛП ва ЗПЛП рецептор миқдори билан мусбат боғлиқлик борлиги ҳисобига табиий антиоксидант таъсирга эга дори воситаларни қўллаш  статин таъсирида келиб чиқадиган ножўя тасирларни олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 447000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: экспериментал атеросклероз ривожланган қуёнларнинг липидлар, липопротеинлар, фосфолипидлар ва ёғ кислоталар спектридаги бузилишларни коррекциялашда биомайсанинг самарадорлиги ва у таъсири бўйича «ультрокс» препаратидан кам эмаслиги исботлангангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гиперхолестеринемияни узоқ мудат даволашда резистентлик ҳолатлари кузатилса липопротеинлар спектрда ўзгаришлар бўлмаган ҳолатларда қон зардобида тўйинган ёғ кислоталар миқдорини аниқлаш, беморларда мақсадсиз давомли статин препаратларни қўллашни олдини олиб, уларга индивидуал даво танлашга ва бу орқали юзага келиши мумкин бўлган ўткир асоратлар ва эрта ўлим хавфини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: берилган тавсиямизга амал қилиниши беморга статинлар ҳисобига келиб чиқадиган салбий оқибатларни олдини олиш беморга қўшимча антитоксидант, гиполипидемик табиий қўшимчаларни қўллаш натижасида даволаниш ҳаражатини камайтириб, беморни шифохонада бўлиш бўлиш вақтини 14 кундан 13 кунгача қисқартириб, 1 нафар бемор хисобигида 447000 сўм иқтисод қилишга эришилган (Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 89000 сўмни ташкил қилади; 1 кунга ўртача 358000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: гиперхолестеринемияда фақат статин ишлатилиши резистентлик ҳолатини баҳоламаслик беморда терапия сифати бўлмаслиги ва ЗПЛП ортиб боришига олиб келиши мункун. Бизнинг тавсиямизга кўра беморга индивидуал гиполипидемик ва антиоксидант давони танлаш, беморларда самарасиз давони олдини олиб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 447000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
олтинчи илмий янгилик: илк бор ЗПЛП, Лп-ФЛА2, LОХ-1, Лп(а), фосфолипид ва ёғ кислоталар таркибига, прооксидант-антиоксидант тизимни рецепторларини қабул қилиш бузилишларини тиклашда, айниқса ультрокс билан комплекс фойдаланилганда биомайсанинг (таркибида витамин Е, кўп тўйинмаган ёғ кислоталар) аҳамияти исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти фундаментал тадқиқотлар лабораторияси бўйича 31.08.2023 йилдаги 333-сон, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.06.2023 йилдаги 60-сон, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича 09.11.2023 йилдаги 131-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича 07.11.2023 йилдаги 249/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ультрокс ва биомайсани биргаликда қўллаш орқали тавсия этилган такомиллаштирилган даволаш усули атеросклерозни даволаш натижаларини яхшилайди ва статин дори воситасини жигарга бўлган салбий таъсирини, ногиронлик хавфини олдини олади ва шифокорга қайта мурожатларни камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атеросклероз касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даво чораларини қўллаш биомайс ёрдамида статинларни дозасини ва салбий таъсирини камайтириб беморларда жигар кассалиги ривожланишини олдини олиб хар бир бемордан кутилаётган иқтисодий самарадорликни «тахминий харажатлар ва уларнинг самарадорлиги» кўрсаткичи бўйича ҳисобласак 447000 ташкил қилди, оптимал даволаш усулини танлаш асоратлар бартараф этилиши, шунингдек, касалхонада ётоқ кунлари сонини камайтириши, бу эса беморнинг моддий маблағларини тежаш имконини берди (Республика ихтисослаштирилган кордиология илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 89000 сўмни ташкил қилади; 1 кунга ўртача 358000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: олинган натижаларга кўра амалиётда атеросклероз мавжуд беморларда гипохолестеринемик антиоксидант биомайсани қўллаш беморларда оптимал стандарт терапия танланлаш орқали қайта госпитализация ва коронарография текширувини ўтказишни камайтириш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 447000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish