Sayt test rejimida ishlamoqda

Миртолипова Моҳизода Абдусаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онада эксперментал гипотиреоз шароитда олинган наслда лимфа тугунини ўсиши ва шаклланиши», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4011.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал гипотироидизм шароитидаги онадан туғилган авлодда мезентериал лимфа тугунларининг (МЛТ) постнатал ривожланиши ва шаклланишининг структур-функционал механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урғочи каламушларда ҳомиладорликдан олдин чақирилган экспериментал гипотироидизм постнатал онтогенез динамикасида уларнинг авлодларида қалқонсимон без функциясининг бузилишига олиб келиши исботланган;
экспериментал равишда урғочи каламушларда чақилган гипотироидизм эрта постнатал даврда улардан туғилган насл МЛТнинг структур-функционал зоналарини шаклланиш тезлигини сезиларли даражада секинлашишига олиб келиши аниқланган;
онадаги гипотиреоидизм ҳолати авлод МЛТларининг Т-га тобе зоналарида иммункомпетент ҳужайраларнинг кўпайиши ва дифференциаланишига сезиларли даражада тормозловчи таъсир қилиши аниқланган;
онадаги гипотиреоидизм ҳолатида олинган наслда ҳужайралар пролиферацияси ва апоптоз жараёнлари ўртасидаги номутаносибликнинг пайдо бўлиши МЛТларининг илк постнатал даврда ривожланишининг секинлашишини асосий сабаби эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03/090-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 2023 йил 25 сентябрдаги 35-1/I-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: урғочи каламушларда ҳомиладорликдан олдин чақирилган экспериментал гипотироидизм постнатал онтогенез динамикасида уларнинг авлодларида қалқонсимон без функциясининг бузилишига олиб келиши исботлангани Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси илмий тадқиқот маркази бўйича 16.10.2023 йилдаги 374-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 25.09.2023 йилдаги 35-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёллар ва ёш болаларда қалқонсимон без фаолиятини мунтазам мониторингини юритиш, уларда гипотиреоз ҳолатини эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар оналардаги тиреоид гормонларнинг етишмовчилиги туфайли авлодда  ривожланадиган бирламчи гипотиреоз ҳолатини олдиндан кўра билиш ва уни олдини олиш ушбу патология ва унинг асоратларини даволаш учун сарфланадиган маблағларни тежаш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: ҳомиладор аёлларда қалқонсимон без фаолиятини мунтазам мониторингини юритиш, улардан туғилган болаларда гипотиреоз ҳолатини эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш ҳамда даволаш учун сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: экспериментал равишда урғочи каламушларда чақилган гипотироидизм эрта постнатал даврда улардан туғилган насл МЛТнинг структур-функционал зоналарини шаклланиш тезлигини сезиларли даражада секинлашишига олиб келиши аниқлангани Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси илмий тадқиқот маркази бўйича 16.10.2023 йилдаги 374-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 25.09.2023 йилдаги 35-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш учун гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлод мезентериал лимфа тугунларида кузатиладиган морфологик ўзгаришлар модели яратилган. Олинган натижалар, юзага келувчи иккиламчи иммун танқисликни даволаш ва олдини олишга қаратилган илмий ишланма бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида  мезентериал лимфа тугунларидаги морфологик ўзгаришлар бола организмида юзага келиши мумкин бўлган иммун танқисликни эрта аниқлаш орқали даволашга сарфланадиган маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: ўтказилган морфологик, морфометрик, тситометрик ва иммуногистокимёвий тадқиқотлар натижаларига кўра туғилгандан кейинги дастлабки 3 суткагача мезентериал лимфа тугунлари ривожланмаган бўлиб, уларнинг структур ва функтсионал жиҳатдан тўлиқ шаклланиши постнатал ривожланишнинг 21 суткасида амалга ошиши натижасида даволаш учун сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: онадаги гипотиреоидизм ҳолати авлод МЛТларининг Т-га тобе зоналарида иммункомпетент ҳужайраларнинг кўпайиши ва дифференциаланишига сезиларли даражада тормозловчи таъсир қилишини аниқлангани Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси илмий тадқиқот маркази бўйича 16.10.2023 йилдаги 374-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 25.09.2023 йилдаги 35-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда қалқонсимон без фаолиятини мунтазам мониторингини юритиш, гипотиреозли аёллардан туғилган болаларда тиреоид гормонларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган иккиламчи иммунтанқислиги ҳолати ва унинг асоратларини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оналардаги гипотиреоидизм натижасида авлодда ривожланадиган иммун бузилишларни олдиндан кўра билиш ва эрта аниқлаш болаларда иммунтанқислик ҳолатини ташҳислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежаш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулосa: илмий-тадқиқот натижасида аниқланган тиреоид-иммун муносабатлар гипотиреозли оналардан туғилган болаларда иммунтанқислиги ҳолатининг ривожланишини назарий жиҳатдан исботлаб, ушбу ҳолатнинг олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш натижасида гипотиреоз ҳолатини эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш ҳамда даволаш учун сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: онадаги гипотиреоидизм ҳолатида олинган наслда ҳужайралар пролиферацияси ва апоптоз жараёнлари ўртасидаги номутаносибликнинг пайдо бўлиши МЛТларининг илк постнатал даврда ривожланишининг секинлашишини асосий сабаби эканлиги исботлангани Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси илмий тадқиқот маркази бўйича 16.10.2023 йилдаги 374-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 25.09.2023 йилдаги 35-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда қалқонсимон без фаолиятини мунтазам мониторингини юритиш, гипотиреозли аёллардан туғилган болаларда тиреоид гормонларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган иккиламчи иммунтанқислиги ҳолати ва унинг асоратларини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оналардаги гипотиреоидизм натижасида авлодда ривожланадиган иммун бузилишларни олдиндан кўра билиш ва эрта аниқлаш болаларда иммунтанқислик ҳолатини ташҳислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежаш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулосa: гипотиреоз ҳолатидаги турли ёшдаги болалар тишида кузатиладиган морфологик ўзгаришларда эмал, дентин, цементни юпқалашиши ва некроз жараёнларини эрта ташҳислаш натижасида бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish