Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Акмал Убайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилоятда туғма юрак нуқсонларнинг тарқалиши ва патологоанатомик хусусиятлари», 14.00.15 –Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3359.
Илмий раҳбар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт интситути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак туғма нуқсонларини хавф омиллари, морфологик хусусиятлари ва ўлим сабабларини ретроспектив таҳлил қилиш бўйича қоринчалараро тўсиқ нуқсонларининг патологанатомик ташхислаш ва молекуляр генетик жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўғил болаларда туғма юрак нуқсонларидан қоринчалараро тўсиқ нуқсонларининг қайд қилиниши қизларга нисбатан икки баробар юқори эканлиги исботланган;
юрак туғма нуқсонларнинг ҳар бир шаклининг морфологик, морфометрик ва органометрик хос жиҳатлари таққосланганда, ирсий анамнези орқали генетик жиҳатдан ташхисланган фенотипик гуруҳларнинг перимембраноз, мушакли ва трабекуляр турларида дағалтолали тузилмалар ва кардиомиоцитларнинг нисбий миқдорлари исботланган;
қоринчалараро тўсиқ нуқсони перимембраноз турида, транскрипция учун жавобгар GATA-4 генининг мутациясини она қони орқали эрта ташхислаш ёки скрининг қилиш юрак нуқсонлари билан дунёга келадиган чақалоқларни олдиндан ташхислаш мумкинлиги исботланган;
мушак типидаги қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини CYP1B1 генининг мутацияга учраганлиги, ушбу геннинг Cytochrome P450 1B1 маркерига позитив реакцияларини баҳолаш, ҳомиладор аёллар қони ёки лунж эпителийсидан олинган материал асосида ташхислаш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро тиббиёт институтининг эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 15 апрелдаги 24-z/017-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 16 апрелдаги 09/09224-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: аутопсиянинг ретроспектив таҳлили асосида юрак туғма нуқсонларининг қоринчалараро тўсиқ нуқсонларида қайт қилиниши ўғил болаларда қиз боалларга нисбатан икки мартага юқорилиги исботланганлиги Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 01.02.2024 йилдаги 6-сон,  Хоразм вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 02.01.2024 йилдаги 7-и-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 30.01.2024 йилдаги 8/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича беш йил давомида аутопсиянинг ретроспектив таҳлили асосида юракнинг туғма нуқсонларининг қоринчалараро тўсиқ нуқсонлари 61,9% да эркак жинсли болаларда устунлик қилган бўлса, 38,1% аёл жинсли болалар ташкил этганлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида беш йил давомида аутопсиянинг ретроспектив таҳлили асосида юрак туғма нуқсонларининг қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини ташхислаш учун ўртача ўғил болалар учун 150000 сўм, қизлар учун 165000 сўмни, қўшимча равишда ташхислаш учун 150000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: беш йил давомида аутопсиянинг ретроспектив таҳлили асосида ЮТНларининг қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини ташхислаш учун бир нафар бола ҳисобига бюджет маблағларини 315000 сўмдан 460000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: юрак туғма нуқсонларнинг ҳар бир шаклининг морфологик, морфометрик ва органометрик хос жиҳатлари таққосланганда, ирсий анамнези орқали генетик жиҳатдан ташхисланган фенотипик гуруҳларнинг перимембраноз, мушакли ва трабекуляр турларида дағалтолали тузилмалар ва кардиомиоцитларнинг нисбий миқдорлари исботлангани Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 01.02.2024 йилдаги 6-сон,  Хоразм вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 02.01.2024 йилдаги 7-и-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 30.01.2024 йилдаги 8/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак туғма нуқсонларининг макроскопик ва микроскопик ўзига хос ўзгаришлари бўйича нуқсоннинг ҳар бир шаклининг морфологик, морфометрик ва органометрик жиҳатлари таққосланганда, ирсий анамнези орқали генетик жиҳатдан ташхисланган синдромларнинг фенотипик гуруҳлари перимембраноз, мушакли ва трабекуляр турлари тўлиқ таҳлил асосида эрта ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини белгилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак туғма нуқсонларининг макроскопик ва микроскопик ўзига хос ўзгаришлари бўйича нуқсоннинг ҳар бир шаклининг морфологик, морфометрик ва органометрик жиҳатларини ташхислаш учун ўртача 450000 сўмни ташкил этган. Хулоса: юрак туғма нуқсонларининг макроскопик ва микроскопик ўзгаришлари бўйича нуқсоннинг ҳар бир шаклининг морфологик, морфометрик ва органометрик хос жиҳатларини учта даврининг ўзига хослиги ташхислаш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 450000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: қоринчалараро тўсиқ нуқсони перимембраноз турида, GATA-4 транскрипция учун жавобгар геннинг мутацияси GATA-4, 8p23.1-G296S, S52F, 1075delG-S-1 локациядаги ген мутацияси, юрак стромасида мезодермал тўқиманинг ривожланишдан орқада қолганлиги, ушбу ген мутациясини она қони орқали эрта ташхислаш ёки скрининг қилиш юрак туғма нуқсони билан дунёга келадиган чақалоқларни олдиндан ташхислаш имконини берганлиги исботлангани Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 01.02.2024 йилдаги 6-сон,  Хоразм вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 02.01.2024 йилдаги 7-и-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 30.01.2024 йилдаги 8/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари қоринчалараро тўсиқ нуқсони перимембраноз турида GATA-4 транскрипция учун жавобгар геннинг мутацияси GATA-4, 8p23.1-G296S, S52F, 1075delG-S-1 локациядаги ген мутацияси, юрак стромасида мезодермал тўқиманинг ривожланишдан орқада қолганлиги, ушбу ген мутациясини она қони орқали эрта ташхислаш ёки скрининг қилиш юрак туғма нуқсони билан дунёга келадиган чақалоқларни олдиндан ташхислаш мавжудлиги патологияни ташхислаш учун тузилмавий асос бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар қоринчалараро тўсиқ нуқсони перимембраноз турида GATA-4 транскрипция учун жавобгар геннинг мутацияси GATA-4, 8p23.1-G296S, S52F, 1075delG-S-1 локациядаги ген мутацияси касалликни эрта ташхислаш учун ўртача 165000-225000 сўмни ташкил этган. Хулоса: қоринчалараро тўсиқ нуқсони перимембраноз турини GATA-4 транскрипция учун жавобгар геннинг мутацияси GATA-4, 8p23.1-G296S, S52F, 1075delG-S-1 локациядаги ген мутациясини ташхислаш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 165000 сўмдан 225000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: молекуляр-генетик таҳлиллар асосида мушак туридаги қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини CYP1B1 генининг мутацияга учраганлиги, ушбу генни Cytochrome P450 1B1 маркерига позитив реакцияларини баҳолаш, ҳомиладор аёллар қони ёки лунж эпителийларидан олинган материал асосида ташхислаш имконини бериши исботлангани Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 01.02.2024 йилдаги 6-сон,  Хоразм вилоят патологик анатомия бюроси бўйича 02.01.2024 йилдаги 7-и-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 30.01.2024 йилдаги 8/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: молекуляр-генетик таҳлиллар асосида мушак туридаги қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини CYP1B1 генининг мутацияга учраганлиги натижасида ушбу генни Cytochrome P450 1B1 маркерига позитив реакцияларини баҳолаш орқали ҳомиладор аёллар қони ёки лунж эпителийларидан олинган материал асосида хасталикни эрта ва самарали ташхислаш орқали асоратларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: молекуляр-генетик таҳлиллар асосида мушак туридаги қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини CYP1B1 генининг мутацияга учраганлиги, ушбу генни Cytochrome P450 1B1 маркерига позитив реакцияларини баҳолаш, ҳомиладор аёллар қони ёки лунж эпителийларидан олинган материал асосида  хасталикни ташхислаш учун давлат бюджетидан 165000 минг харажатларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: молекуляр-генетик таҳлиллар асосида мушак туридаги қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини CYP1B1 генининг мутацияга учраганлиги, ушбу генни Cytochrome P450 1B1 маркерига позитив реакцияларини баҳолаш, ҳомиладор аёллар қони ёки лунж эпителийларидан олинган материал асосида ташхислаш бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 165000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish