Sayt test rejimida ishlamoqda

Номозов Урол Маматрайимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланган ҳудуд тупроқларининг нефт углеводородлари билан ифлосланиши ва уларнинг рекультивацияси», 11.00.05 - Атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилина фойдаланиш, 03.00.13 - Тупроқшунослик  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B953.
Илмий раҳбар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўрабаев Акмал Нормўминович, биология фанлари доктори, профессор; Артикова Ҳафиза Тўймуродовна, биология фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган ҳудудларда тупроқларнинг нефт углеводородлари билан ифлосланиши, атроф-муҳитга таъсири, тупроқларнинг физик, кимёвий, биологик хоссаларининг ўзгаришини аниқлаш ҳамда унумдорлигини тиклашга қаратилган рекультивация тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли даражада шўрланган оч тусли бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларни нефт маҳсулотларининг турли консентрациялари таъсирида морфологик белгиларининг ўзгариши ва улардаги фарқлар аниқланган;
шўрланган тупроқларнинг нефт углеводородлари билан ифлосланиш даражаси тупроқларнинг генетик қатламларида сақланиши ва тупроқ хоссаларига таъсири илк бор аниқланган;
шўрланган ҳудудларда нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқларда кечадиган биоремедиация жараёнининг бориши шўрланиш типи ва тузларнинг миқдорига боғлиқ бўлиши исботланган;
шўрланган ҳамда нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқлар учун рекультивация тадбирларининг тури ва босқичи асосида уларнинг алгоритми ишлаб чиқилган;
шўрланган ҳудудларда нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқлар учун биологик усулга асосланган рекультивация технологияси ишлаб чиқилган;
шўрланган ва нефт углеводородлар билан ифлосланган тупроқларнинг рекультивациядан кейин биологик ва физик хоссалари асосида унумдорлик кўрсаткичларининг тикланиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилояти шўрланган ҳудудларда нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқларнинг атроф-муҳитга таъсири, уларнинг рекультивацияси алгоритми бўйича илмий натижалар асосида:
 “Шўрланган ҳудуд тупроқларининг нефт углеводородлари билан ифлосланиши ва уларнинг рекультивацияси” номли тавсиянома Шўрчи туманида “Чиғатой водийси” фермер хўжалигида ҳамда Қумқўрғон туманида “Агроном Хурсан Абдуллаев” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03-03/3-7151-сонли маълумотнома) Натижада, тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ҳудуд тупроқларининг хосса-хусусиятларини яхшилаш бўйича бир қатор экологик тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
тадқиқот ҳудуди тупроқларида нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқларни биологик усулга асосланган рекультивация қилиш технологияси Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ҳамда Қумқўрғон туманларида амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03-03/3-7151-сонли маълумотнома). Натижада, тупроқларнинг физик, кимёвий, биологик хоссалари яхшиланиши ҳисобига тупроқ унумдорлигини тиклаш, йерларни муҳофазалаш ва бошқаришга қаратилган тадбирлар белгилаш имконини берган;
шўрланган ҳудудларда нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқларни рекультивация қилишнинг иқтисодий сарф харажат қиймати ҳисобланиб, шўрланиш ва ифлосланиш даражаларига кўра оширувчи коеффициентлари Шўрчи туманида “Чиғатой водийси” фермер хўжалигида ҳамда Қумқўрғон туманида “Агроном Хурсан Абдуллаев” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03-03/3-7151-сонли маълумотнома). Натижада кучсиз, ўртача, кучли даражада шўрланган, кучсиз, ўртача, кучли ва жуда кучли даражада нефт углеводородлари билан ифлосланган тупроқларни рекультивация қилишнинг иқтисодий сарф харажат қийматларидан фойдаланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish