Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимов Зуҳриддин Хайриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий газни абсорбсион тозалаш қурилмалари учун (фтал ҳосилалари асосида) коррозия ингибиторларини олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4083.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ахтам Амонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Кадиров Ҳасан Иргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: углеводород газларини абсорбсион тозалаш қурилмалари учун фтал ҳосилалари асосида коррозия ингибиторлари олиш ва принципиал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
водород сулфидли ва карбонат ангидридли коррозияга қарши  фтал ангидрид ва фтал кислота асосидаги ингибиторларнинг олиниши жараёнида маҳсулотнинг чиқиш унумига ҳарорат, вақт, катализатор ва дастлабги моддалар консентрациясининг таъсири илмий асосланган;
терефтал кислота ва фтал ангидрид ҳосилаларини олиш жараёни учун катализатор сифатида олинган КОҲ+Ба(ОҲ)2 ҳамда мақбул эритувчи ДМСО билан юқори асосли кам солватланадиган димицил анионини ҳосил қиладиган каталитик системада, 80℃ ҳароратда юқори унум бўлиши аниқланган;
углеводород газларини нордон компонентлардан тозалаш жараёнида водород сулфидли ва карбонат ангидридли коррозиянинг камайиши ИКИК ингибитор молекуласидаги тақсимланмаган электрон жуфтга эга бўлган азот ва кислород атомларининг металл ионлари билан координацион боғ ҳосил қилиши билан боғлиқлиги илмий асосланган;
синтез қилинган коррозия ингибиторларининг 09Г2С  маркали пўлат намуналарда ҳимояланиш даражаси ИКИК  91,5 % ни,  ИКТК 91,1 % ни ташкил этиши  70 ℃ ҳарорат, 450 мг/л консентрацияда амалга ошиши илмий асосланган;
водород сулфидли ва карбонат ангидридли коррозияга қарши  фтал ангидрид ва фтал кислота асосидаги ингибиторни мақбул шароит: катализатор КОҲ+Ба(ОҲ)2, эритувчи ДМСО, ҳарорат 80℃ га тенг бўлган жараён асосида олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида амино гуруҳ тутган органик бирикмалар синтези, хоссалари ва технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
фтал ҳосилалари асосида коррозия ингибиторини олиш технологияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводининг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ, Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2022-йил 29-декабрдаги 01/1-2396-сонли маълумотномаси). Натижада, шу технология асосида олинган ингибиторни табиий газни абсорбсион тозалаш системасида қўллаш орқали қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмасини коррозиядан ҳимоялашда 90,4 % самарадорликка эришиш имконини берган;
таркибига учламчи амин ҳамда донор атомлари бўлган коррозия ингибиторини олиш усули “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводининг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ, Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2022-йил 29-декабрдаги 01/1-2396-сонли маълумотномаси); Натижада, маҳаллий хомашёлар асосда олинган янги ИКИК коррозия ингибиторини импорт қилинаётган коррозия ингибитори ўрнида фойдаланиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish