Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимжонов Камронбек Илхомжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.     
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида давлат харидларини такомиллаштириш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3518.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Умаров Жасур Турсунович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, (PhD)
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хариди бўйича тўғридан-тўғри шартномалар имзолангандан сўнг шартнома маълумотларини уч иш кунида буюртмачи ташкилотнинг махсус ахборот порталида эълон қилиш орқали харид қилинадиган товарларнинг қийматини бозор қиймати билан мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларни сунъий равишда оширишнинг олдини олиш асосланган;
давлат харидлари бўйича тендер савдоларини ўтказишда ташкилот ва корхоналарда тузилган махсус комиссия раиси ва аъзоларининг аффилланганлик хусусиятига алоқадор ташкилотлар қатнашганлиги ҳолати аниқланганда тендер савдоларини вақтинчалик тўхтатиш ва янги комиссия аъзоларини тайинлаш орқали харид иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш асосланган;
давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга оширишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав (капитал) жамғармасини таъминлаш орқали бюджет ташкилотларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлари вужудга келишининг олдини олиш ҳамда молиявий рисклардан ҳимоя қилиш асосланган;
давлат харидлари бўйича иштирокчилар томонидан киритиладиган танлов савдоларини амалга оширишда харид суммасининг 3 фоизи миқдорида ҳамда тендер савдоларини амалга оширишда харид суммасининг 5 фоизи миқдорида закалат киритилиши орқали шартнома мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши ҳамда етказиб берувчининг маъсулиятини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларининг ташкилий иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
давлат хариди бўйича тўғридан-тўғри шартномалар имзолангандан сўнг шартнома маълумотларини уч иш кунида буюртмачи ташкилотнинг махсус ахборот порталида эълон қилиш орқали харид қилинадиган товарларнинг қийматини бозор қиймати билан мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларни сунъий равишда оширишнинг олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги 276-сонли “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 3/1-987-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида буюртмачи ташкилотлар харид қиладиган товарларнинг қийматини бозор қиймати билан мувофиқлигини таъминлаш, буюртмачи ташкилотлар томонидан харидлар таркибидаги товарларнинг қийматини сунъий оширишнинг олдини олиш имкони яратилган;
давлат харидлари бўйича тендер савдоларини ўтказишда ташкилот ва корхоналарда тузилган махсус комиссия раиси ва аъзоларининг аффилланганлик хусусиятига алоқадор ташкилотлар қатнашганлиги ҳолати аниқланганда тендер савдоларини вақтинчалик тўхтатиш ва янги комиссия аъзоларини тайинлаш орқали харид иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги 276-сонли “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 3/1-987-сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида давлат харидларида ҳалол рақобат муҳитини яратиш ҳамда бюджет маблағларидан рационал фойдаланиш имкони яратилган;
давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга оширишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав (капитал) жамғармасини таъминлаш орқали бюджет ташкилотларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлари вужудга келишининг олдини олиш ҳамда молиявий рисклардан ҳимоя қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-декабрдаги “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 734-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар    вазирлигининг    2024-йил 6-апрелдаги 3/1-987-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида давлат буюртмачилари ва давлат харидлари тизимидаги молиявий рискларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга олиб келиб, бюджет ташкилотларида муддати ўтган дебитор ва кредиторлик қарздорлик шаклланишининг олдини олишга хизмат қилган;
давлат харидлари бўйича иштирокчилар томонидан киритиладиган танлов савдоларини амалга оширишда харид суммасининг 3 фоизи миқдорида ҳамда тендер савдоларини амалга оширишда харид суммасининг 5 фоизи миқдорида закалат киритилиши орқали шартнома мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши ҳамда етказиб берувчининг маъсулиятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-декабрдаги “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
734-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 3/1-987-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида иштирокчилар томонидан  бериладиган тижорат таклифларнинг ишончлилиги, тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажарилиши мажбурийлиги ҳамда етказиб берувчининг маъсулиятини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish