Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Маъсума Ғолиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув компонентли лисоний бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2396
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Икромов Ислом Хушбоқович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сув лексемаси семантикасининг ахборот бериш, таъсир кўрсатиш, тўплаш белгиларини изоҳлаш, консептуал хусусиятларини ёритиш, тил соҳибининг лисоний онги, тафаккури, идроки билан боғлиқ ифода кўринишларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув компонентли содда ва қўшма лексемалар семантикасидаги метафора, метонимия асосидаги кўчимлар, тил соҳибининг лисоний онги, тафаккури, идроки, баҳоси билан белгиланувчи бирликлар, ўхшатишларда ифодаланган “хотира”, “тезлик”, “тириклик”, “ҳаёт” каби ижобий муносабат, “бало”, “офат” каби салбий муносабат акс этган маданий семалар далилланган;
миллий-маданий белгилар акс этган барқарор бирикмалар, хусусан, биологик жараён, шахснинг жисмоний фаолияти, тўсиқларни енгиш қобилияти, руҳий, психологик ҳолати, эмпирик билими, турмуш тажрибаси, этник қадриятлар, урф-одат, анъаналар мазмуни акс этган фраземалардаги миллий-маданий семалар очиб берилган;
“шиддатлилик”, “тўхтамаслик”, “таъминлаш”, “тўкин-сочинлик”, “софлик”, “тиниқлик”, “кучлилик”, “шафқацизлик” мазмуни акс этган сув компонентли мақоллар семантикасига асосланиб, сув компонентли лисоний бирликларнинг “хотирага эгалик”, “ахборотни сақлаш ва узатиш”, “шиддат”, “ҳаракат” асосидаги ижобий баҳога асосланган миллий-маданий белгилари исботланган;
ўзбек тилидаги тил соҳибининг идроки, миллий-маданий семалар акс этган сув компонентли содда ва қўшма лексемалар, фраземалар, мақоллар миқдори лингвостатистик жиҳатдан аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги сув компонентли лисоний бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув компонентли содда ва қўшма лексемалардан, сув асосли ясама лексемалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган А-ОТ-2019-рақамли “Ўзбек тилида нейминг: ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратиш” (2019-2022) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. Амалий лойиҳада оғзининг суви келмоқ, сувга тушса қуруқ чиқмоқ, сиртига сув юқтирмаслик, сувга уриб кетмоқ, тагига сув кетмоқ, тушини сувга айтмоқ, сувда чўкмас, ўтда ёнмас, суви қочган, сувни лойқалатмоқ, қўлини совуқ сувга урмоқ, ғалвирни сувдан кўтармоқ, сувини ичиб юрмоқ, оғзига сувлуқ солиб олмоқ каби фраземалар семантикасидаги номлаш функсиясидан ономастик бирликларнинг услубий-семантик хусусиятларини ёритишда, номларнинг ахборот беришдан ташқари эмоционал-экспрессив вазифаларга хосланиш масалаларини ёритишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 5-июндаги 04/1-1089-сон маълумотномаси). Натижада бирикма характерида номларнинг шаклланиш асослари ёритилган;
сув компонентли содда ва қўшма лексемалар семантикасидаги метафора, метонимия асосидаги кўчимлар, тил соҳибининг лисоний онги, тафаккури, идроки нуқтайи назаридан берган баҳоси акс этган бирликлар, ўхшатишлар иштирокидаги матнлардан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 94-сонли “Чекка қишлоқ ҳудудлардаги” “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қизларга компютер графикаси дастурларини ўқитиш орқали уларни иш билан таъминлаш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 31-майдаги 01-09/1480-сон маълумотномаси). Натижада хотин-қизлар билан мулоқотда тилнинг таъсир этиш функсиясидан кенг фойдаланиш имконияти яратилган;
миллий-маданий белгилар акс этган барқарор бирикмалар, хусусан, биологик жараён, шахснинг жисмоний фаолияти, тўсиқларни енгиш қобилияти, руҳий-психологик ҳолати, эмпирик билими, турмуш тажрибаси, этник қадриятлар, урф-одат, анъаналар мазмуни акс этган фраземалардан, шиддатлилик, тўхтамаслик, таъминлаш, тўкин-сочинлик, софлик, тиниқлик, кучлилик, шафқацизлик мазмунли мақоллардан ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Ойдин ҳаёт” кўрсатувларининг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 25-майдаги 01-18-819-сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни халқ қадриятлари акс этган маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish