Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйчиев Тоҳиржон Саҳодиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали белбоғли курашчиларни вазн тоифасини инобатга олган ҳолда мусобақаолди тайёргарлигини режалаштириш”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4247
Илмий раҳбар: Серебряков Юрий Владимирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.   
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Эримбетов  Байрамбой Карлбаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Дадабоев Одилжон Жалолидинович  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Гулистон  давлат  университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади   юқори малакали белбоғли курашчиларнинг вазн тоифаларини инобатга олган ҳолда мусобақаолди тайёргарлигига таъсир этувчи кўрсаткичлар ҳисобига режалаштириш босқичлари, услублари ҳамда тайёргарлик жараёни мувофиқлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали белбоғли курашчиларни  жисмоний сифатларини турли шиддат зоналарида (аероб, анаероб, аероб гликолетик, аралаш) таъсир  кўрсатиш даражасига қараб спортчининг реакциясини ўзгарувчанлигини вазн тоифалари бўйича намунавий юкламалар меъёрини аниқлаш ҳисобига спортчининг индивидуал кўрсаткичларини ривожлантириш имконияти оширилган;
юқори малакали белбоғли курашчиларни мусобақаолди жараёнини режалаштиришда вазн тоифасидаги юклама таъсирининг вариативлигини жисмоний кўрсаткичларининг мезон ва индивидуал меъёрлари аниқлаш ҳисобига, тайёргарлик босқичларини мажмуавий интеграл баҳолаш шкаласи такомиллаштирилган;
юқори малакали белбоғли курашчиларни узоқ муддатли ўқув машғулотларининг турли босқичларига мусобақаолди, мусобақа, ҳамда ўтиш даври тайёргарлигини режалаштириш спортчининг турли хил вазн бўй индексни аниқлаш, таъсир этувчи юкламаларнинг қиёсий баҳолаш зоналари такомиллаштирилган;
юқори малакали белбоғли курашчиларнинг вазн тоифасини (енгил, ўрта, ярим ўрта ва мутлоқ) тайёргарлик ҳолатини табақалаштириш ҳамда жисмоний кўрсаткичларини ўқув-машғулотлар жараёнининг бошланғич ва якуний қисми мусобақаолди тайёргарлик турларини баҳолаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали белбоғли курашчиларни вазн тоифасини инобатга олган ҳолда мусобақаолди тайёргарлик режалаштириш орқали  эришилган самарали натижаларни ҳисобга олиш ва таҳлил асосида:
юқори малакали белбоғли курашчиларни  жисмоний сифатларини турли шиддат зоналарида (аероб, анаероб, аероб гликолетик, аралаш) таъсир  кўрсатиш даражасига қараб вазн  тоифалари  бўйича намунавий юкламалар меъёрини аниқлаш ҳисобига спортчининг индивидуал кўрсаткичларини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар  “Юқори малакали белбоғли курашчиларни вазн тоифасини инобатга олган ҳолда мусобақаолди тайёргарлигини режалаштириш” номли ЭҲМ дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 03-01/04/20/8623-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали белбоғли курашчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик  кўрсаткичлари 14,3% га махсус жисмоний тайёргарлиги эса 15,1% га, тезкор–куч 11,3%, куч-чидамлилиги 15,6% ошган;
юқори малакали белбоғли курашчиларни мусобақаолди жараёнини режалаштиришда вазн тоифасига қараб жисмоний кўрсаткичларининг мезон ва меъёрларини индивидуал аниқлаш ҳисобига, тайёргарлик босқичларини мажмуавий интеграл баҳолаш шкаласи такомиллаштирилган бо'йича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Уйчи тумани 1-сонли Спорт мактабида белбог'ли кураш машғулоти жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 03-01/04/20/8623-сон маълумотномаси). Натижада юқори малакали белбоғли курашчиларнинг техник тайёргарлиги 12,3% га яхшиланган;
юқори малакали белбоғли курашчиларни узоқ муддатли ўқув машғулотларининг турли босқичларига мусобақаолди, мусобақа, ҳамда ўтиш даври тайёргарлигини режалаштиришда вазн–бўй индекс кўрсаткичларини қиёсий аниқлаш ҳисобига юкламаларнинг баҳолаш зоналари такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар Наманган давлат университети жисмоний маданият факултети спорт фаолияти ё'налиш талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 03-01/04/20/8623-сон маълумотномаси).  Натижада, талабаларнинг техник-тактик тайёргарлигининг модел хусусиятларини аниқлашга имкон бериш орқали ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари самарадорлигини 12.7% фоизга ошган;
юқори малакали белбоғли курашчиларнинг вазн тоифасини (енгил, ўрта, ярим ўрта ва мутлоқ) табақалаштириш ҳамда жисмоний кўрсаткичларини ўқув-машғулотлар жараёнига мақсадли татбиқ этиш ҳисобига мусобақаолди тайёргарлик турларини баҳолаш имконияти кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар  Наманган вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази белбоғли курашчиларнинг машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 03-01/04/20/8623-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали белбоғли курашчиларнинг техник тайёргарлиги 13,7 % га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish