Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсумов Исломжон Адил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчилар махсус чаққонлигини инновацион технологиялар орқали мажмуавий ривожлантириш”, 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғомлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси”, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped837.
Илмий раҳбар: Нуримов Раҳмонберди Игамбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Талипджанов Асқар Имамжанович, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик циклнинг тайёргарлик босқичларида турли ёш гуруҳларидаги ёш футболчилар махсус чаққонлигини ривожлантиришнинг самарали воситалари ва услубларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчиларнинг махсус чаққонлигини назорат қилиш ва баҳолаш учун мураккаб координацион машқларни ўргатишда радиотелеметрия ускунаси ёрдамида ўқув-машғулот жараёнининг турли босқичларида қўлланиладиган воситалар ва усулларнинг самарадорлигини ишончли, информатив ва обектив тестлар ёрдамида аниқлаш ҳисобига махсус чаққонлик сифати ривожлантирилган;
ёш футболчиларнинг тактик фикрлаш қобилиятини баҳолаш учун ишлаб чиқилган инновацион электрон тестлаш компютер дастури асосида тактик фикрлаш кўрсаткичлари ва техник тактик ҳаракатларни бажариш кўрсаткичлари ўртасида ижобий боғлиқлигини аниқлаш ҳисобига машғулот самарадорлиги оширилган;
14-15 ёшдаги ёш футболчиларнинг чаққонлигини ривожлантиришда (сенсетив) даврларини аниқлаш орқали машғулот таъсирининг натижасида тезлик бўйича координацион мураккаб вазифаларни бажаришда ва ҳаракат аниқлигини талаб қиладиган вазифаларни кўпроқ намоён қилиб, вақт учун бажариладиган тактик вазифаларни ҳал қилишда камроқ намоён бўлишини аниқлаш ҳисобига ўйин натижадорлиги оширилган;
ёш футболчиларнинг махсус чаққонлигини ривожлантириш усуллари ва воситалари бир вақтнинг ўзида мусобақа фаолияти жараёнида техник ва тактик кўрсаткичларига таъсир қиладиган турли гуруҳларда координацион мураккаблик даражасига кўра (оддий мураккабликда 30%, ўрта мураккабликда 60%, юқори мураккабликда 90%) ривожлантириш услубиятини ишлаб чиқиш ҳисобига махсус чаққонликни ошириш имконияти кенгятирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ёш футболчилар махсус чаққонлигини инновацион технологиялар орқали мажмуавий ривожлантириш” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган назарий-услубий ва амалий тавсиялар амалиётга тадбиқ этишдан келиб чиққан ҳолда  қуйидаги натижалар қайд этилди ва улар футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилди:
ёш футболчиларнинг махсус чаққонлигини назорат қилиш ва баҳолаш учун мураккаб координацион машқларни ўргатишда радиотелеметрия ускунаси ёрдамида ўқув-машғулот жараёнининг турли босқичларида қўлланиладиган воситалар ва усулларнинг самарадорлиги ишончли, информатив ва обектив тестлар ёрдамида аниқлаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия коллежи, Тошкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Тошкент шаҳридаги “Дўстлик” футбол клубидаги ёш футболчиларнинг ўқув-машғулот жароёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 6-июндаги 06-13/2285-сон маълумотномаси). Натижада ишончлилик ва информативлик югуриш тестларида р = 0,94, ҳаракатларнинг аниқлигида р = 0,84,  тактик муаммоларни ҳал қилишда р = 0,78 коеффициентига яхшиланган;
ёш футболчиларнинг тактик фикрлаш қобилиятини баҳолаш учун ишлаб чиқилган инновацион электрон тестлаш компютер дастури асосида тактик фикрлаш кўрсаткичлари ва техник тактик ҳаракатларни бажариш кўрсаткичлари ўртасида ижобий боғлиқлигини аниқлаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия коллежи ёш футболчиларнинг амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 6-июндаги 06-13/2285-сонли маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг махсус чаққонлигининг барча параметрлари бўйича ишончлилик коеффициентининг ўсиши югуриш тестларида т = 4,80 га; ҳаракатларнинг аниқлигида т = 3,21 га; тактик муаммоларни ҳал қилишда т = 2,15 га ошган;
14-15 ёшдаги ёш футболчиларнинг чаққонлигини ривожлантиришда (сенсетив) даврларини аниқлаш орқали машғулот таъсирининг натижасида тезлик бўйича координацион мураккаб вазифаларни бажаришда ва ҳаракат аниқлигини талаб қиладиган вазифаларни кўпроқ намоён қилиб, вақт учун бажариладиган тактик вазифаларни ҳал қилишда камроқ намоён бўлиши аниқлаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия коллежи ёш футболчиларига тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 6-июндаги 06-13/2285-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа жараёнида асосий техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги: қисқа ва ўрта масофага тўп узатиш 19,9% га, узоқ масофага тўп узатиш 21,1% га, тўпни олиб юриш 15% га, тўпни олиб қўйиш 11,2% га, тўпни олдинда олиб қўйиш (перехват) 14,% га, алдаш (дриблинг, финт) 9,5% га, бош билан ўйнаш 10% га, дарвозага зарба бериш 21,2% га ошган;
ёш футболчиларнинг тактик фикрлаш қобилятини баҳолаш учун инновацион электрон тестлаш компютер дастури ишлаб чиқилди ва Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия коллежи, Тошкент вилояти Тошкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Тошкент шахридаги “Дўстлик” футбол клуби ёш футболчиларининг ўқув-машғулот жароёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 6-июндаги 06-13/2285-сон маълумотномаси). Натижада тактик муаммоларни ҳал қилишда баллар сони бўйича т = 3,90 га, ҳал қилиш вақти бўйича (сония) т = 2,15 га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish