Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибаева Инобат Зарипбаевнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах вилояти тоғ олди ҳудудларида эман (Quercus L.) кўчатларини интенсив усулда етиштириш технологияси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1233.
Илмий раҳбар: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Қайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Мисирова Сурайё Абдумуталовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилояти тоғ олди ҳудудларида эман (Quercus L.) кўчатларини интенсив усулда етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эман турлари уруғларини экишга тайёрлашда 90-120 кун стратификация қилиш ва кеч кузда 10,5 см чуқурликда экиш уруғ унувчанлигини 60-68% га ошириши аниқланган;
оддий эман ва унинг найзасимон шакли дарахтларидан ажратилган кеч барг чиқарувчи “қишки” экошакллари уруғларидан ўсиб чиққан кўчатларнинг бўйига ўсиши “ёзги” экошаклларга нисбатан 1,2-1,4 баробарга юқори бўлиши аниқланган;
эман турлари кўчатларини жадал етиштиришда маъданли ўғитнинг мақбул меъёри N90P60K30 аниқланиб, кўчатларнинг ўсиши 1,5-2,0 баробарга оширилган ва икки йилда стандарт кўчатлар етиштириш мумкинлиги исботланган;
кўчатхона шароитида эман турлари кўчатларини жадал етиштириш учун 45° бурчак остида асосий илдизни кесиш орқали кўчатларнинг йиллик ўсиши 1,9-2,1 баробарга, тана йўғонлигининг ўсиши эса 2,7 баробарга юқори бўлиши аниқланган;
контейнерларда эман турлари кўчатларини етиштириш учун субстратнинг 70% тупроқ ва 30% чириган гўнг аралашмасидан фойдаланиш йиллик ўсишни 1,8 баробарга, тана йўғонлигини эса 2,5-5,0 баробарга ошириши аниқланган;
контейнерларда эман кўчатларини етиштириш учун томчилатиб суғориш орқали тупроқ намлигини 50-60-55% да сақлаб туриш кўчатларнинг ўсишини 2,5 баробарга ошириши ва гектарига 894 м3 гача сувни тежаб қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилояти тоғ олди ҳудудларида эман (Quercus L.) кўчатларини интенсив усулда етиштириш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
эман кўчатларини жадал етиштириш ишланмаси Жиззах вилояти Зомин давлат ўрмон хўжалигида 1 гектар, Жиззах вилояти Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалигида 1,0 гектар, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Пистачилик илмий тажриба станцияси” да 1,0 гектар, Сурхондарё вилояти Узун давлат ўрмон хўжалигида 1,0 гектар майдонларида жорий этилган (Экология, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги № 03-03/3-5837-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида эман турлари кўчатларини етиштириш орқали қўшимча рентабеллик 120-135% ни ташкил этган;
эман кўчатларини интенсив усулда кўпайтириш ишланмаси Наманган вилояти Чуст тумани “Чуст Нажмиддин боғлари” фермер хўжалигида 0,4 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Жўшқинбек Бохадиров” фермер хўжалигида 0,4 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Диана Элдор” фермер хўжалигида 0,4 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Элдор Юлдашбой” фермер хўжалигида 0,4 гектар майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 25 сентябрдаги 01/03-1909-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технология асосида кўчат етиштириш орқали қўшимча рентабеллик кўрсаткичи 120-135% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish