Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназарова Наргиза Худояровнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хорижий писта (Pistacia vera L.) навларининг ўсиб ривожланишини баҳолаш ва етиштириш технологияси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя
ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1232.
Илмий раҳбар: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Қайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Балтаниязов Жақсибай Серсенбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Акад. М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижий писта навлари – Ахмади, Акбари, Фандугиларни Ўзбекистон шароитида ўсиб-ривожланишини баҳолаш ва етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хорижий писта навларининг Ўзбекистон шароитида маҳаллий навларга нисбатан 2 баробарга тез ўсиши ва 2-3 йил эрта ҳосилга кириши аниқланган;
хорижий писта навлари уруғларининг унувчанлиги ва яшовчанлиги ўртача 70% ни ташкил қилиши аниқланган;
уруғларни экишга тайёрлашда Фандуги навини қум билан 1:5 ҳажм нисбатда, Акбари ва Ахмади навларини 1:7 нисбатда стратификация қилиш 70-72% унувчанликни таъминлаши исботланган;
уруғкўчатлар суғориладиган шароитда асосан бўйига ўсиши сабабли илдизининг ўсиши паст бўлиши, илдиз бўйни қалинлиги Акбари навида - 3,5 мм, Ахмади навида - 3,0 мм ва Фандуги навида эса 2,5 мм ни ташкил қилиши аниқланган;
хорижий писта навларини 10х40 см ҳажмли контейнерларда ёпиқ илдиз тизимида етиштирилган кўчатларини дала шароитида экилганда ўсиш кўрсаткичлари 116-220% га юқори бўлиши аниқланган;
кўчат етиштиришда ўстирувчи моддаларни (гумат) 5 г/10 л меъёрида қўллаш энг яхши натижани қайд этиб, унинг меъёрини оширган сари бўйига ўсиши, илдиз диаметрининг ортиши, илдизининг ривожланиш кўрсаткичлари ортиб бориши аниқланган;
плантацияларда хорижий навларни пайвандлаш муддатлари маҳаллий навларга нисбатан лалми шароитда 20 кун, суғориладиган шароитда 1 ой олдин бошланиши ва 15-20 кун узоқроқ давом этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Контейнерларда етиштирилган хандон пистанинг хорижий навлари кўчатларидан фойдаланиб плантациялар барпо этиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
хорижий писта навларини пайвандлаш орқали кўпайтириш ишланмаси Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Пистачилик илмий тажриба станцияси” да 2 гектар, Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалигида 1 гектар, Қашқадарё вилояти Дехқонобод давлат ўрмон хўжалигида 1 гектар майдонга жорий қилинган (Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 03-03/3-5838 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорликнинг ортиши ҳисобига 130-200% рентабелликка эришилган;
хорижий писта навлари кўчатларини етиштириш ишланмаси Наманган вилояти Чуст тумани “Шокир ота боғлари” фермер хўжалигида 1 гектар, Наманган вилояти Чуст тумани “Чуст Нажмиддин боғлари” фермер хўжалигида 1 гектар, Андижон вилояти Асака тумани “Боғи бўстон кўрки” фермер хўжалигида 1 гектар, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани кўп тармоқли “Боғи бўстон” фермер хўжалигида 1 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 25 сентябрдаги 01/03–1910 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида хорижий писта навлари плантацияларидан сарфланган харажатларга нисбатан 5 баробар юқори даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish