Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Анвар Қурбоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдой етиштиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асослари (Бухоро воҳаси мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Qx264.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Мухаммадхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетининг Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дурдиев Нормат Ҳасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вохасининг шўрланган тупроқлари шароитида глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида сув тежовчи технологиялардаги ғўзани мақбул суғориш ва озиқлантириш тартибларининг хамда кузги буғдойни экиш муддатлари, суғориш ва озиқлантириш тартибларининг илмий амалий асосларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томчилатиб суғориш технологиясида Бухоро-8 ғўза навининг ЧДНС га нисбатан суғориш олди тупроқ намлигини 75-80-65 фоизда ушлаб туриб, 3685м3/га мавсумий суғориш хамда N200; Р150; К100 кг/га озиқлантириш меъёрларида парваришлаш унинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва толанинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда суғоришда сув ресурсларини 1405-1486 м3/га иқтисод қилиши аниқланган;
томчилатиб суғориш технологиясида ғўзанинг Бухоро-8 навини мақбул суғориш ҳамда озиқлантириш тартиблари ғўза ҳосилдорлигини 8,9-9,6 ц/га га юқори бўлишини ҳамда толанинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсири қилиши аниқланган;
ғўзанинг Бухоро-8 навини томчилатиб суғориш технологиясидаги мақбул суғориш ва озиқлантириш тартибларида соф фойда 8 млн 454 минг сўм/га бўлиб, рентабеллик даражаси 61-63 % ни ташкил қилгани аниқланган;
ғўзанинг Бухоро-8 навини эгатга плёнка тўшаб суғорилганда сув ресурслари 1487-1516 м3/га тежалиши, пахта ҳосили 7,8-10,8 ц/га юқори бўлиши ҳамда 1 м3 суғориш суви ҳисобига етиштирилган ҳосил миқдори 1131-1223 граммни ташкил қилиши аниқланган;
ғўзанинг Бухоро-8 навини гидрогель полимер бирикмасини қўллаб суғорилганда сув ресурслари 692-738 м3/га тежалиши, пахта ҳосили 5,4-6,6 ц/га юқори бўлиши ҳамда 1 м3 суғориш суви ҳисобига етиштирилган ҳосил миқдори 833-854 граммни ташкил қилиши аниқланган;
кузги буғдойнинг Старшина навини ЧДНС га нисбатан суғориш олди тупроқ намлиги 70-80-70 фоизда ушлаб туриб, 4615-4628 м3/га мавсумий суғориш ҳамда N250, Р175, К90 кг/га озиқлантириш меъёрларида парваришлаш унинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир қилиб, суғоришда сув ресурсларини 731 м3/га иқтисод қилиши аниқланган;
кузги буғдойнинг Старшина навини октябр ойининг 10-20 санаси оралиғида 250 кг/га меъёрларда экиш ва N250, Р175, К90 кг/га меъёрларда озиқлантириш унинг ўсиши, ривожланиши ва доннинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир қилиб, ҳосилдорлигининг 14,2 ц/га юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро воҳасининг шўрланган тупроқлари шароитида ғўза ва кузги буғдой етиштиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий амалий асослари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ғўзани томчилатиб суғориш технологиясида етиштиришдаги суғориш ва озиқлантириш тартиблари Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон ва Қоракўл туманларидаги фермер хўжаликларининг шўрланган механик таркиби ўрта қумоқ тупроқлари шароитида жами 460 гектар майдонда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 декабрдаги 03/37-4145-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзани томчилатиб суғориш технологиясида суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 75-80-65 % да ушлаб туриб, 2-13-1 тизимда суғориш ҳамда N-200; P-150; K-100 кг/га меъёрда озиқлантириш тартибида ғўзадан ўртача 45-47 ц/га ҳосил олишга эришилган, суғоришга ишлатиладиган сув ресурслари эгатлаб суғоришга нисбатан 27-29 % га ёки 1300-1500 м3/га га кам сув сарфланган;
ғўзанинг Бухоро-8 навини эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиясидаги суғориш тартиблари Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент, Жондор ва Қоракўл туманларидаги фермер хўжаликларининг ўртача даражада шўрланган тупроқлар шароитида жами 110 гектар майдонда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 декабрдаги 03/37-4145-сон маълумотномаси). Натижада ғўзани суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65 % да ушлаб туриб, 1-2-1 тизимда 4 марта 750-950 м3/га суғориш меъёрлари билан ва 3650 м3/га мавсумий суғориш меъёри билан суғориш, ғўзадан 44-45 ц/га ҳосил олиш ва 1600 м3/га сув ресурсларини иқтисод қилиш имконини берган;
Бухоро вилоятининг шўрланган тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Старшина навини суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-70 % да ушлаб туриб, 2-3-1 тизимда суғориш Бухоро туманида 300 гектар, Вобкент туманида 200 гектар, Ромитан туманида 310 гектар ва Когон туманида 150 гектар, жами 960 гектар фермер хўжаликларининг майдонларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 декабрдаги 03/37-4145-сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектар суғориладиган ерларда 650-700 м3 сув тежалиб, қўшимча 6,4-7,5 ц/гача ҳосил олишга эришилган;
кузги буғдойнинг Старшина навини 10 октябрдан 20 октябргача экиш, суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-70 % да ушлаб туриб, суғориш ишларини амалга ошириш, N-250 кг/га, P-180 кг/га, K-90 кг/га озиқлантириш меъёрларини қўллаш Бухоро вилоятининг Бухоро, Ромитан, Когон, Вобкент ҳамда Жондор туманлари фермер хўжаликларининг жами 2400 гектар кузги буғдой майдонларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 декабрдаги 03/37-4145-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойнинг Старшина навидан ўртача 66,7-68,2 ц/га дон ҳосили олишга эришилган ҳамда сув ресурслари 18-22 % гача иқтисод қилинган;
тадқиқотлар натижалари бўйича “Бухоро вилояти шароитида ғўзанинг Бухоро-8 навини томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тартибларини ишлаб чиқиш орқали ғўзадан юқори ҳосил олишни таъминлаш”, “Бухоро вилоятининг тупроқ иқлим шароитларида янги истиқболли кузги буғдой навларини экиш муддати ва суғориш тартибининг дон ҳосилдорлигига таъсири” ва “Бухоро вилояти шароитида кузги буғдойнинг Старшина навини суғориш ва озиқлантириш тартибларини ишлаб чиқиш” номли тавсияномалар тасдиқланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 декабрдаги 03/37-4145-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсияномалар фермер хўжаликлари ҳамда сувдан фойдаланувчилар томонидан қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish