Sayt test rejimida ishlamoqda

Улмасова Саодат Илҳомжон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пандемия шароитида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида COVID-19нинг эпидемиологик хусусиятлари ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4DSc/Tib639.
Илмий раҳбар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброҳим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Неъматов Аминжон Сабдарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадреимов Амет Мадреимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пандемия шароитида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида  COVID-19 эпидемик жараёнини харакатга келтирувчи омилларни таҳлил қилиш асосида эпидемияга қарши чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 инфекциясининг эпидемик жараёнида аҳоли орасида касалланиш даражаси юқори бўлишига сабабчи бўлган  ички ва ташқи миграция, аҳолининг зичлиги, касбий фаолият, аёллар ўртасида юқори кўрсаткичда қайд этилиши, худудларнинг инфраструктураси эпидемик жараённи ҳаракатлантирувчи устувор омиллар аниқланган;
COVID-19 йил давомида ёз-кузги эпидемик циклларга эга мавсумий касаллик бўлиб қолиш эҳтимоли исботланган;
COVID-19 пандемиясида тиббиёт ходимлар орасида касалланмаган, эмланмаган қисмини скринингдан ўтказиш орқали улар орасида касалликни олдини олиш  асосланган;
COVID-19 пандемияси даврида Тошкент шаҳри мисолида эпидемик жараённи олдиндан башорат қилиш ва олдини олиш тизими ишлаб чиқилган;
COVID-19 пандемиясига қарши курашда хавф гуруҳига кирган аҳолини SARS-Cov-2 вирусига қарши вакцинациясининг ижобий самараси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 17 октябрдаги 03/97-сон хулосасига кўра  (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 23 февралдаги 03/402-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясининг эпидемик жараёнида аҳоли орасида касалланиш даражаси юқори бўлишига сабабчи бўлган  ички ва ташқи миграция, аҳолининг зичлиги, касбий фаолият, аёллар ўртасида юқори кўрсаткичда қайд этилиши, худудларнинг инфраструктураси эпидемик жараённи ҳаракатлантирувчи устувор омиллар аниқлангани СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент шаҳар Бошқармаси бўйича (05.10.2023-йилдаги 162 – сонли буйруқ ва СЭО ва ЖС ўқмитаси Тошкент вилояти Бошқармаси бўйича 07.10.2023-йилдаги 132-П – сонли буйруқ билан) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш. Аҳоли ўртасида касалланиш даражасини пасайиши, умр кўриш давомийлигини ошиши, ўлим даражасини пасайиши ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга эришиш имконини берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аҳоли ўртасида оммавий профилактик эмлашнинг иқтисодий асосланишининг замонавий усулларини жорий этиш туфайли, эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида моддий харажатларнинг 10 559 375 000 сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: Янги коронавирус инфекстиясига (COVID-19) қарши эмлашнинг иқтисодий параметрларини ўрганиш ва эмлашнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш учун тақдим этилган методология соғлиқни сақлаш органлари томонидан даволаш, профилактика, эпидемияга қарши тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолаш учун имкон яратади;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 йил давомида ёз-кузги эпидемик циклларга эга мавсумий касаллик бўлиб қолиш еҳтимоли исботланганлиги СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент шаҳар Бошқармаси бўйича (05.10.2023-йилдаги 162 – сонли буйруқ ва СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент вилояти Бошқармаси бўйича 07.10.2023-йилдаги 132-П – сонли буйруқ билан) амалиётга жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аҳоли ўртасида касалланиш даражасини пасайиши, умр кўриш давомийлигини ошиши, ўлим даражасини пасайиши ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга эришишга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аҳоли ўртасида оммавий профилактик эмлашнинг иқтисодий асосланишининг замонавий усулларини жорий этиш туфайли, эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида моддий харажатларнинг 10 559 375 000 сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: COVID-19 дан касалланиш ва ўлимни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек уларни амалга ошириш учун сарфланадиган иқтисодий харажатларини мақсадли режалаштириш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемиясида тиббиёт ходимлар орасида касалланмаган, эмланмаган қисмини скринингдан ўтказиш орқали улар орасида касалликни олдини олиш  асосланганлиги СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент шаҳар Бошқармаси бўйича (05.10.2023-йилдаги 162 – сонли буйруқ ва СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент вилояти Бошқармаси бўйича 07.10.2023-йилдаги 132-П – сонли буйруқ билан) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш. Аҳоли ўртасида касалланиш даражасини пасайиши, умр кўриш давомийлигини ошиши, ўлим даражасини пасайиши ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга эришишга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аҳоли ўртасида оммавий профилактик эмлашнинг иқтисодий асосланишининг замонавий усулларини жорий этиш туфайли, эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида моддий харажатларнинг 10 559 375 000 сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: Янги коронавирус инфекциясининг (COVID-19) эпидемиологик хусусиятларини минтақавий нуқтаи назардан ўрганиш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш эпидемиологик хавфни баҳолаш ва эпидемиологик вазиятни прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш, эпидемиологик вазиятни баҳолашнинг мезонини ишлаб чиқишга имкон берган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даврида Тошкент шаҳри мисолида эпидемик жараённи олдиндан башорат қилиш ва олдини олиш тизими ишлаб чиқилган холда СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент шаҳар Бошқармаси бўйича (05.10.2023-йилдаги 162 – сонли буйруқ ва СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент вилояти Бошқармаси бўйича 07.10.2023-йилдаги 132-П – сонли буйруқ билан) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эпидемик жараённи баҳолашнинг математик моделини тадбиқ этиш орқали,  ушбу касаллик бўйича вазиятни олдиндан башорат қилиш имконини берадиган эпидемиологик назоратни такомиллаштириш  чора-тадбирлари алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Келтирилган иқтисодий сарф-харажатлар ҳисоби, соғлиқни сақлаш амалиётида коронавирус билан зарарланган беморларга қўлланилган даволаш-ташхисий чора-тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолашда, ҳамда уларга сарфланадиган ҳаражатларни режалаштиришда ёрдам беради. Хулоса: COVID-19  эпидемик жараёнини математик моделлаштириш асосида касалликнинг эпидемик кечишини эрта башорат қилиб, мавсумий кўтарилиши даврида турли хил йирик анжуманлар ва оммавий йиғилишларни, спорт ва маданият бўйича оммавий хамда оилавий тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш, аҳоли ўртасида оммавий профилактик эмлашнинг иқтисодий асосланишининг замонавий усулларини жорий этиш туфайли, эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида моддий харажатларнинг 10 559 375 000 сўмга камайтириш имконини яратган;
бешинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемиясига қарши курашда хавф гуруҳига кирган аҳолини SARS-Cov-2 вирусига қарши вакцинациясининг ижобий самараси  асосланганлиги СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент шаҳар Бошқармаси бўйича (05.10.2023-йилдаги 162 – сонли буйруқ ва СЭО ва ЖС қўмитаси Тошкент вилояти Бошқармаси бўйича 07.10.2023-йилдаги 132-П – сонли буйруқ билан) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш. Аҳоли ўртасида касалланиш даражасини пасайиши, умр кўриш давомийлигини ошиши, ўлим даражасини пасайиши ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга эришишга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аҳоли ўртасида оммавий профилактик эмлашнинг иқтисодий асосланишининг замонавий усулларини жорий этиш туфайли, эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида моддий харажатларнинг 10 559 375 000 сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: Янги коронавирус инфекциясининг (COVID-19) эпидемиологик хусусиятларини минтақавий нуқтаи назардан ўрганиш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш эпидемиологик хавфни баҳолаш ва эпидемиологик вазиятни прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш, эпидемиологик вазиятни баҳолашнинг яхлит мезонини ишлаб чиқишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish