Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Муроджон Акбарали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фоторефрактив яримўтказгичларнинг ва оксидли кристалларнинг оптик ва голографик хоссалари”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM482
Илмий раҳбар: Азаматов Закиржан Тахирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12
Расмий оппонентлар: Разиков Тахирджан Муталович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Шавкат Узгенович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кенг тақиқланган соҳали яримўтказгичли ЛиНбО3, ЛиНбО3:Фе кристалларида голографик қайд қилиш жараёни, γ-нурланишнинг ушбу кристалларнинг оптик хусусиятларига таъсири ва яримўтказгич-сегнетоелектрик тузилмаларнинг электрооптик хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ниобат литий кристалларининг дифракция самарадорлиги Ҳе-Не лазери учун η=31%, Ҳе-Cд лазери учун η=34% эканлиги ҳамда фотосезгирлиги темир ионларининг консентрациясига боғлиқ ҳолда 3-7 марта ортганлиги аниқланган;
илк бор ЛиНбО3 ва ЛиНбО3:Фе кристалларининг фоторефрактив сезгирлиги
γ-нурланиш дозасига (Д<108 Р) боғлиқлиги ва тақиқланган соҳа кенглиги 3,39 дан 3,04 эВ гача ўзгариши аниқланган;
илк бор γ-квантлари билан нурлантирилган ниобат литий кристаллари спектрининг 1300÷1600 см-1 оралиғига мос келувчи максимал нуқтаси аниқланган;
ЗнО-ЛиНбО3:Фе тузилмаларининг ютилиш коеффисиенти ЗнО-ЛиНбО3 тузилмаларининг ютилиш коеффисиентига нисбатан 3 марта юқори эканлиги аниқланган;
илк бор ёритилмаган ҳолатда ЛиНбО3/ЗнО/Си гетероўтишларнинг тўғрилаш коеффисиенти 80÷90 оралиғида эканлиги аниқланган;
илк бор оқ ёруғлик нури билан ёритилганда ЛиНбО3/ЗнО/Си гетеротузилмаларида тескари токнинг қиймати 3÷5 В оралиқда кескин ортганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЛиНбО3 ва турли консентрацияли ЛиНбО3:Фе кристалларининг фоторефракция механизми, γ-нурланишнинг ушбу кристалларнинг оптик хусусиятларига таъсири ва яримўтказгич-сегнетоелектрик тузилмаларнинг морфологик, таркибий ҳамда электрофизик хусусиятини ўрганиш асосида:
ЛиНбО3 ва ЛиНбО3:Фе кристалларининг лазер ва гамма нурланиш таъсирида оддий ва ғайриодддий нур синдириш коʻрсаткичи ҳамда ночизиқли оптик хоссаларининг ўзгариши бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг “Кўп фазали тизимларнинг термофизикаси” лабораториясида бажарилган “Диелектрик ва сегнетоелектрик кристаллардаги эластик, фотоеластик ва суперион хоссаларнинг ночизиқли ҳодисалари, фазавий оʻтишлари ва анизотропияси” мавзусидаги фундаментал тадқиқот доирасида акустик тўлқинларнинг юқори частотали диапазонида ЛиНбО3 ва ЛиНбО3:Фе кристалларнинг эластик ва фотоеластик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва ниобат литий кристалларининг акусто-оптик сифат коеффисиентини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 4-июлдаги № 2/1255-1423-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш акустик тўлқинлар таъсирида ёруғликнинг анизотроп дифракцияси учун дифракция бурчакларини ҳисоблаш имконини берган;
диссертация ишида лазер нурларининг ЛиНбО3 кристалида иккиланиб синиши, нур синдириш кўрсаткичи, ютилиш коеффисиентлари ва ночизиқли оптик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалардан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Лазер технологиялари ва оптоелектроника” кафедрасида “Кўп рангли ултрақисқа импулслар манбаларини яратиш усуллари учун ночизиқли фотон кристалларида фемтосекундли лазер импулсларининг параметрик ўзаро таъсири” мавзусидаги Узб-Инд-96-2021-сонли лойиҳани бажаришда ночизиқли фотон кристалларда лазер нурланишини учинчи тартибли ночизиқли оптик частотага айлантириш жараёнларида ҳосил бўладиган дисперсия ва кубик ночизиқликларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 28-сентябрдаги 4/17-4/4-2884-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш частота конвертация жараёнларининг самарадорлигини ва ҳосил бўлган импулс давомийлиги билан ўзаро таъсирини ҳисоблаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish