Sayt test rejimida ishlamoqda

Жолдасов Ахмет Сагинбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Gr304.
Илмий раҳбар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/31.10.2022.Gr.20.08.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Ражабов Фурқат Туракулович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларининг танқислигини инобатга олиб чорвачилик тармоғини ривожлантириш ва унинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш юзасидан илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ туманлари кесимида йирик шохли қорамоллар бош сони ва экин майдонларини ҳисобга олган ҳолда қорамолчилик, қўй ва эчкилар бош сони ва яйлов майдонларини ҳисобга олган ҳолда қўй ва эчкичиликнинг ривожланганлик индекслари ҳисоблаб чиқилган;
    Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларининг ривожланиши ва ихтисослашуви акс эттирилган 1:1 000 000 масштабли туркум хариталар ишлаб чиқилган;
чорвачиликнинг тармоқлар таркиби ва жойланиши, уларга таъсир этувчи табиий-географик омилларни ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди 5 та (Марказий, Жануби-шарқий, Шимоли-шарқий, Ғарбий, Шимолий) чорвачилик раёнига ажратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида турли чорва молларининг бош сони ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш миқдори экстраполяция усулидан фойдаланган ҳолда 2030-йилгача даврга прогноз қилинган;
    Қорақалпоғистон Республикасида чекланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда туманлар қишлоқ хўжалигининг ихтисослашувини такомиллаштириш мақсадида экин майдонлари таркибида озуқа экинлари улушини кўпайтириш ва шу асосда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш юзасидан туманлар кесимида илмий-амалий тавсиялар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликнинг ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишининг муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чорвачиликнинг тармоқлар таркиби ва жойланиши, уларга таъсир этувчи табиий географик омилларни ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди 5 та (Марказий, Жануби-шарқий, Шимоли-шарқий, Ғарбий, Шимолий) чорвачилик раёнга ажратилганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022–2026-йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-120-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 февралдаги 03/026-781-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб чорвачиликнинг ихтисослашувини такомиллаштириш юзасидан чораларни ишлаб чиқишга асос яратилган.
Қишлоқ туманлари кесимида йирик шохли қорамоллар бош сони ва экин майдонларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган қорамолчилик, қўй ва эчкилар бош сони ва яйлов майдонларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган қўй ва эчкичиликнинг ривожланганлик индекслари Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик соҳасининг ривожланиш кўрсаткичларининг мониторинг тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 27-февралдаги 03/026-781-сон маълумотномаси). Натижада, республика қишлоқ туманларида чорвачилик соҳасининг ҳудудий таркибини баҳолашнинг тизимлилигини таъминлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида турли чорва молларнинг бош сони ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш миқдори экстраполяция усулидан фойдаланган ҳолда 2030-йилгача даврга қилинган прогноз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-120 сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 27-февралдаги 03/026-781-сон маълумотномаси). Натижада, республикада чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг мақсадли параметрларини белгилаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларининг ривожланиши ва ихтисослашуви акс эттирилган 1:1 000 000 масштабли туркум хариталар ҳудудларда чорвачиликнинг кўрсаткичлари, озуқа ресурслари ва иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 февралдаги 03/026-781-сон маълумотномаси). Натижада, чорвачилик тармоқларининг ҳудудий ривожланиш хусусиятларини аниқлаштиришга имкон яратилган.
Қорақалпоғистон Республикасида чекланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда туманлар қишлоқ хўжалигининг ихтисослашувини такомиллаштириш мақсадида экин майдонлари таркибида озуқа экинлари улушини кўпайтириш ва шу асосда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш юзасидан туманлар кесимидаги илмий-амалий тавсиялар Қорақалпоғистонда истиқболда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 февралдаги 03/026-781-сон маълумотномаси). Натижада, тегишли чора-тадбирларнинг манзиллилигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish