Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Мурод Джавадовичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси”, 14.00.28-Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib493.
Илмий раҳбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Алиходжаева Гульнарахан Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мирзабаев Марат Жумабекович, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси), Махкамов Махкамжон Козимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Абуали ибни Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади травматик ва травматик бўлмаган этиологияли ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни унинг турига, вақтига ва сабабларига қараб диагностика алгоритми, тактикаси ва оптимал даволаш усулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, ўткир транзитор гидроцефалиянинг неврологик предикторлари (циклик уйғониши, фокал, менингеал белгилари ва патологик аломатлари) ва орқа мия суюқлиги тизимида ўзгаришлар статистик аналитик МакНемар ва рамзий даражаларнинг динамик Вилкоксон мезонлари билан баҳолаш асосида ўртасидаги корреляцияси борлиги исботланган;
ўткир транзитор гидроцефалиянинг эрта ташхислаш ноинвазив нейровизуал мониторинги ёрдамида интракраниал босим коэффициентини Кохран ва рамзий Фридман мезонлари бўйича аниқлаш асосида исботланган;
орқа мия суюқлиги айланишининг динамик дисфункцияси ўткир транзитор гидроцефалиянинг неврологик ва нейровизуал белгиларини тизимлаштириш асосида исботланган;
илк бор ўткир нейрохирургик патологиянинг табиатини ҳисобга олган ҳолда ўткир транзитор гидроцефалиянинг ривожланган жараёнида орқа мия суюқлиги ишлаб чиқарувчи (вентрикуломегалия) ва орқа мия суюқлиги айланувчи (субарахноидал бўшлиқ) тизимларда ўзгаришлар аниқланган;
интракраниал босим коэффициентини, ноинвазив нейровизуал мониторинг усули билан ҳисоблаб, консерватив ёки жарроҳлик (орқа мия суюқлиги тизимида, патологик ўчоқ соҳасида ёки уларнинг комбинациясида) ўткир транзитор гидроцефалияни даволаш тактикасини белгилашини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги 6-сон ва ч/р 02-6/239 сон берган хулосаларга биноан:
биринчи илмий янгилик: илк бор, ўткир транзитор гидроцефалиянинг неврологик предикторлари (циклик уйғониши, фокал, менингеал белгилари ва патологик аломатлари) ва орқа мия суюқлиги тизимида ўзгаришлар статистик аналитик МакНемар ва рамзий даражаларнинг динамик Вилкоксон мезонлари билан баҳолаш асосида ўртасидаги корреляцияси борлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: статистик аналитик маълумотларга кўра травматик мия шикастланиши ва фалаж фонида ўткир транзитор гидроцефалияни ривожланишининг характерли эрта клиник ва неврологик аспектлари мавжудлигини кўрсатган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (09.08.2023, 65-сон буйруқ), Қорақалпоғистон филиали (15.12.2023, 107-сон буйруқ), Қашқадарё филиали (29.02.2024, 33-1-сон буйруқ), Фарғона филиали (24.02.2024, 41-сон буйруқ) шошилинч нейрохирургия бўлим фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, ўткир транзитор гидроцефалия билан мураккаблашган бош мия шикастланиши ёки фалаж фонида клиник-неврологик белгилари бўлган беморларни даволаш учун консерватив ёки жарроҳлик тактикасига кейинги ёндашувни олдиндан белгилаш орқали самарадорлигини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, травматик ва нотравматик этиологияли ўткир транзитор гидроцефалия ташхисида эрта аниқланган клиник-неврологик белгилари молиявий ортиқча сарф ҳаражатлар талаб қилмаслик ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларда ўткир ўтувчи транзитор гидроцефалия ривожланиш белгиларини эрта ташхислашгда, бош мия шикастланишларда даволаниш ўрин-кунини 21-14 кундан 18-10 кунгача қисқариши ва бош мия қон айланишининг бузилишлар фонида даволаниш ўрин-кунини 21-14 кундан 17-9 кунгача қисқариши туфайли кунига сарфланадиган бюджет маблағларини тежаш имконини берган ва шифохонадаги ҳар бир даволанган бемор учун ҳаражатларни 4197000±568000 сўмга камайтиришга имкон берган (РШТЁИМ филиалларида прейскурант бўйича 1 ўрин-кун ўртача 279000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 32900 сўм умумий нейрохирургик/неврологик палатадаги ва 1 кунда дори-дармон харажатлари 1120000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 142000 сўм нейрохирургик/неврологик палата ётоқларда 2023 йилда ташкил этган). Муминов Мурод Джавадовичнинг “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник-ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август ойидаги 02н-з/3-сон хулосаси билан тадбиқ этилди;
иккинчи илмий янгилик: ўткир транзитор гидроцефалиянинг эрта ташхислаш ноинвазив нейровизуал мониторинги ёрдамида интракраниал босим коэффициентини Кохран ва рамзий Фридман мезонлари бўйича аниқлаш асосида исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: статистик маълумотлар травматик мия шикастланиши ва фалаж фонида ўткир транзитор гидроцефалияниривожланишининг характерли аниқ ноинвазив параклиник ва нейровизуал ташхислаш жиҳатлари мавжудлигини кўрсатган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (09.08.2023, 65-сон буйруқ), Қорақалпоғистон филиали (15.12.2023, 107-сон буйруқ), Қашқадарё филиали (29.02.2024, 33-1-сон буйруқ), Фарғона филиали (24.02.2024, 41-сон буйруқ) шошилинч нейрохирургия бўлим фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, ўткир транзитор гидроцефалия билан мураккаблашган бош мия шикастланиши ёки фалаж бўлган беморларни ноинвазив параклиник ва нейровизуал калла ичи гипертензия аспектлари токомиллаштирганида даволаш учун консерватив ёки жарроҳлик тактикасига кейинги ёндашувни олдиндан белгилаш орқали самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, травматик этиологияли ўткир транзитор гидроцефалия ташхисда эрта аниқланган ноинвазив параклиник ва нейровизуал калла ичи гипертензия белгилари молиявий ортиқча сарф ҳаражатлар талаб қилмаслик ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларда ўткир ўтувчи транзитор гидроцефалия ривожланиш белгиларини эрта ташхислашда бош мия шикастланишларда даволаниш ўрин-кунини 21-14 кундан 18-10 кунгача қисқариши ва бош мия қон айланишининг бузилишлар фонида даволаниш ўрин-кунини 21-14 кундан 17-9 кунгача қисқариши туфайли кунига сарфланадиган бюджет маблағларини тежаш имконини берган ва шифохонадаги ҳар бир даволанган бемор учун ҳаражатларни 4197000±568000 сўмга камайтиришга имкон берган (РШТЁИМ филиалларида прейскурант бўйича 1 ўрин-кун ўртача 279000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 32900 сўм умумий нейрохирургик/неврологик палатадаги ва 1 кунда дори-дармон харажатлари 1120000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 142000 сўм нейрохирургик/неврологик палата ётоқларда 2023 йилда ташкил этган). Муминов Мурод Джавадовичнинг “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник-ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август ойидаги 02н-з/3-сон хулосаси билан тадбиқ этилди;
учинчи илмий янгилик: орқа мия суюқлиги айланишининг динамик дисфункцияси ўткир транзитор гидроцефалиянинг тизимлаштирилган неврологик ва нейровизуал аспектлар асосида исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: статистик маълумотлари ўткир транзитор гидроцефалияни ривожланишининг тизимлаштирилган неврологик ва нейровизуал аспектлар ассосида орқа мия суюқлиги айланишининг динамик дисфункцияси мавжудлиги кўрсатган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (09.08.2023, 65-сон буйруқ), Қорақалпоғистон филиали (15.12.2023, 107-сон буйруқ), Қашқадарё филиали (29.02.2024, 33-1-сон буйруқ), Фарғона филиали (24.02.2024, 41-сон буйруқ) шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, ўткир транзитор гидроцефалия билан мураккаблашган бош мия шикастланиши ёки фалаж бўлган беморларда тизимлаштирилган клиник-неврологик ва нейровизуал аспектларга асосланиб, консерватив ёки жарроҳлик усули танлаш орқали орқа мия суюқлиги айланишининг динамик дисфункцияси бартараф этилган ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, ўткир транзитор гидроцефалия ташхисида тизимлаштирилган клиник-диагностик аспектлари эрта аниқланганида қўшимча юқори технологияли диагностика усулларидан фойдаланишни камайтириш орқали ва даволаниш муддатини қисқартириш билан ортиқча молиявий ҳаражатларни тежашга эришилди Хулоса: беморларда ўткир транзитор гидроцефалия ривожланиш белгиларини эрта ташхислашда текшириш усулларни камайиши туфайли текширишларга сарфланадиган бюджет маблағларини тежаш имконини берган ва шифохонадаги ҳар бир текшириш усул учун харажатларни камайтирди. Муминов Мурод Джавадовичнинг “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник-ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август ойидаги 02н-з/3-сон хулосаси билан тадбиқ этилди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ўткир нейрохирургик патологиянинг табиатини ҳисобга олган ҳолда ўткир транзитор гидроцефалияни ривожланиш жараёнида орқа мия суюқлиги ишлаб чиқарувчи (вентрикуломегалия) ва орқа мия суюқлиги айланувчи (субарахноидал бўшлиқ) тизимларда ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:тизимлаштирилган клиник-диагностик аспектлар асосида ўткир транзитор гидроцефалияни ривожланиш жараёнида орқа мия суюқлиги ишлаб чиқарувчи ва айланувчи тизимларда ўзгаришлар нейрохирургик патологиянинг табиатини ҳисобга олган ҳолда илк бор аниқланди. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (09.08.2023, 65-сон буйруқ), Қорақалпоғистон филиали (15.12.2023, 107-сон буйруқ), Қашқадарё филиали (29.02.2024, 33-1-сон буйруқ), Фарғона филиали (24.02.2024, 41-сон буйруқ) шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, орқа мия суюқлиги ишлаб чиқариш ва айланиш тизимидаги аниқланган характерли ўзгаришлар ўткир транзитор гидроцефалия билан мураккаблашган нейрохирургик патологияда калла ичи гипертензияни даволашда консерватив ёки жарроҳлик ёндашувни аниқлаш самарадорлигини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, нейрохирургик патологияда ўткир транзитор гидроцефалия ривожланганида орқа мия суюқлиги ишлаб чиқариш ва айланиш тизимидаги аниқланган характерли ўзгаришларни ҳисобга олиб калла ичи гипертензиясини консерватив ёки жарроҳлик даволлаш усуллар ёндашувида молиявий ортиқча сарф ҳаражатлар камайишига эришилди. Хулоса: беморларда ўткир ўтувчи транзитор гидроцефалия ривожланиш белгиларини эрта ташхисланганда даволаш кунларини 3-5 кунга камайтириш туфайли сарфланадиган бюджет маблағларини тежаш имконини берган ва шифохонадаги ҳар бир даволанган бемор учун ҳаражатларни 4581732±3054488 сўмга камайтиришга имкон берган (РШТЁИМ филиалларида прейскурант бўйича 1 даволаниш кун ўртача 279000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 29144 сўм умумий палатадаги ва 1 кунда дори-дармон харажатлари 1120000 сўм нейрореанимация бўлимида ва 99100 сўм умумий палата ётоқларда 2023 йилда ташкил этган). Муминов Мурод Джавадовичнинг “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник-ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август ойидаги 02н-з/3-сон хулосаси билан тадбиқ этилди;
бешинчи илмий янгилик: интракраниал босим коэффициентини, ноинвазив нейровизуал мониторинг усули билан ҳисоблаб, консерватив ёки жарроҳлик (орқа мия суюқлиги тизимида, патологик ўчоқ соҳасида ёки уларнинг комбинациясида) ўткир транзитор гидроцефалияни даволаш тактикасини белгилашини исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:ноинвазив нейровизуал мониторинг усули билан ишлаб чиқилган калла ичи босими коэффициентини аниқлаш математик формула ёрдамида ўткир транзитор гидроцефалия ривожланишида аниқланган характерли орқа мия суюқлиги ишлаб чиқариш ва айланиш тизимидаги ўзгаришларни даволаш тактикаси: консерватив ёки жарроҳлик (орқа мия суюқлиги тизимида, патологик ўчоқ соҳасида ёки уларнинг комбинациясида) усулларини аниқлади. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (09.08.2023, 65-сон буйруқ), Қорақалпоғистон филиали (15.12.2023, 107-сон буйруқ), Қашқадарё филиали (29.02.2024, 33-1-сон буйруқ), Фарғона филиали (24.02.2024, 41-сон буйруқ) шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, тадқиқот натижаларини амалга ошириш бош мия шикастланиш ва бош мия ўткир қон айланиш бузилиш фонида ўткир транзитор гидроцефалия ривожланишининг дастлабки босқичларида компьютер дастури математик модел орқали калла ичи гипертензия белгиларини аниқлаш имконини берган. Ўткир транзитор гидроцефалия билан мураккаблашган бош мия шикастланиши ва фалаж бўлган беморларни даволаш учун консерватив ёки жарроҳлик тактикасига кейинги ёндашувни олдиндан белгилаш касалликнинг натижаларини яхшилашга ва стационар шароитда терапия давомийлигини қисқартириш орқали даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, травматик ва нотравматик этиологияли ўткир транзитор гидроцефалия ташхисида гидроцефалли гипертензион синдроми белгиларини математик ҳисоблаш қўшимча юқори технологияли диагностика усулларидан фойдаланишни талаб қилмаган ва ташхисни нафақат нейрохирург, балки рентген-радиолог, невролог, нейрореаниматолог томонидан шакллантириш мумкин, шунингдек, махсус янги кадрлар, малака оширган шифокорларнинг тайёрлаш учун кераги йўқлиги исботланиб молиявий ортиқча сарф ҳаражатлар талаб қилмаслик ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларда бош мия шикастланишлар ва фалаж фонида ўткир транзитор гидроцефалия ривожланиш ноинвазив параклиник ва нейровизуал белгиларини эрта ташхислашни кам мутахассисларни жалб қилиниши туфайли сарфланадиган бюджет маблағларини тежаш имконини берган ва шифохонадаги ишлаб турган мутахассислар учун ҳаражатларни 1132000±283000 сўмга камайтиршга имкон берган (РШТЁИМ филиалларида прейскурант бўйича ўртача мутахассисни бир кунлик ойлик маоши 283000 сўм 2023 йилда ташкил этган). Муминов Мурод Джавадовичнинг “Ўткир транзитор гидроцефалия билан касалланган беморларни клиник-ташхислаш аспектлари ва даво тактикаси мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август ойидаги 02н-з/3-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish