Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Баходир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда бўғимлар деструкцияси прогрессирланишида синовиал суюқлик иммуноцитокинларининг аҳамияти», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3948.  
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Умида Пулатджановна, тиббиёт фанлари доктори; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Слупскдаги Помор университети (Польша).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артритда бўғимлар деструкцияси прогрессирланишида синовиал суюқлик иммуноцитокинлари аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида гематологик (ЭЧТ, СРО), биокимёвий (умумий Са+ концентрацияси), яллиғланиш маркерлари (РО ва ЦЦПА, МЦВА) ва иммунологик (CD8+, CD16+, CD20+ ва CD25+) кўрсаткичлардаги миқдорий ўзгаришлар касалликнинг рентгенологик босқичлари ортишига сабаб бўлиши асосланган;
илк бор ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида CD8, CD16, CD20 ва CD23 маркерли ҳужайралар сонининг ишонарли ортиши хамда CD3, CD4 маркерли ҳужайралар сони ва IgG миқдорининг кескин камайиши сабабли иммунологик дисбаланс юзага келиши исботланган;
илк бор ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида иммун ҳолатининг ўзгариши, CD20+ ҳужайралар сони, эрта (CD25+) ва кеч (HLA-DR+) фаоллашув маркерлари хамда апоптоз индукцияси (CD95+) омили миқдорининг ортиши яллиғланиш ва деструктив-дегенератив жараённинг кучайишига сабаб бўлиши исботланган;
илк бор бўғимларидаги рентген ўзгаришлари учинчи ва тўртинчи босқичи бўлган ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида яллиғланишга хос IL-6 ва IL-17А цитокинлари миқдорининг кескин ортиши бўғим ичидаги тоғай шикастланиши ва бўғим деформацияси ривожланишига сабаб бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммунология ва инсон геномикаси институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 15 мартдаги № PhD 5а-2/011-сонли  хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида гематологик (ЭЧТ, СРО), биокимёвий (умумий Са+ концентрацияси), яллиғланиш маркерлари (РО ва ЦЦПА, МЦВА) ва иммунологик (CD8+, CD16+, CD20+ ва CD25+) кўрсаткичлардаги миқдорий ўзгаришлар касалликнинг рентгенологик босқичлари ортишига сабаб бўлиши асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида касалликнинг турли рентгенологик босқичларига қараб иммун тизим ҳужайравий ва гуморал бўғинидаги ўзгаришлар ўзига хос иммун жавоб фаолияти хосил бўлиши билан намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий килинган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим суюқлиги иммуноцитокинларига асосланган ревматоид артрит фаоллик даражасини аниқлаш касалликни барвақт ташхислаш, ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш, асоратларини камайтириш, ногиронлик хавфини камайтиришга имкон яратади хамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш шуни кўрсатдики, ревматоид артрит билан касалланган беморларни тавсия этилган алгоритм ва усулдан фойдаланган ҳолда текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга қисқартиради ва даволаш харажатлари ҳар бир ҳолат учун ўртача 350 000 сўмни, анъанавий усулда эса 650 000 сўмни ташкил қилади; хулоса: Пардаев Баxодир Бахтиёровичнинг «Ревматоид артритли беморларда синовиал суюқлик иммунологик омилларини баҳолаш»  номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси).
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида CD8, CD16, CD20 ва CD23 маркерли ҳужайралар сонининг ишонарли ортиши хамда CD3, CD4 маркерли ҳужайралар сони ва IgG миқдорининг кескин камайиши сабабли иммунологик дисбаланс юзага келиши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида  иммун тизим ҳужайравий ва гуморал бўғинидаги ўзгаришлар ўзига хос иммунологик дисбаланс юзага келиши билан намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий килинган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим суюқлиги иммуноцитокинларига асосланган ревматоид артрит фаоллик даражасини аниқлаш касалликни барвақт ташхислаш, ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш, асоратларини камайтириш, ногиронлик хавфини камайтиришга имкон яратади хамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш шуни кўрсатдики, ревматоид артрит билан касалланган беморларни тавсия этилган алгоритм ва усулдан фойдаланган ҳолда текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга қисқартиради ва даволаш харажатлари ҳар бир ҳолат учун ўртача 350 000 сўмни, анъанавий усулда эса 650 000 сўмни ташкил қилади; хулоса: Пардаев Баxодир Бахтиёровичнинг «Ревматоид артритли беморларда синовиал суюқлик иммунологик омилларини баҳолаш»  номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси).
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида иммун ҳолатининг ўзгариши, CD20+ ҳужайралар сони, эрта (CD25+) ва кеч (HLA-DR+) фаоллашув маркерлари хамда апоптоз индукцияси (CD95+) омили миқдорининг ортиши яллиғланиш ва деструктив-дегенератив жараённинг кучайишига сабаб бўлиши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида эрта ва кеч фаоллашув маркерлари хамда апоптоз холатининг ўзгариши беморларда касалликнинг кечиши жараёнининг оғирлашуви билан намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий килинган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим суюқлиги иммуноцитокинларига асосланган ревматоид артрит фаоллик даражасини аниқлаш касалликни барвақт ташхислаш, ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш, асоратларини камайтириш, ногиронлик хавфини камайтиришга имкон яратади хамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш шуни кўрсатдики, ревматоид артрит билан касалланган беморларни тавсия этилган алгоритм ва усулдан фойдаланган ҳолда текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга қисқартиради ва даволаш харажатлари ҳар бир ҳолат учун ўртача 350 000 сўмни, анъанавий усулда эса 650 000 сўмни ташкил қилади; хулоса: Пардаев Баxодир Бахтиёровичнинг «Ревматоид артритли беморларда синовиал суюқлик иммунологик омилларини баҳолаш»  номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси).
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  илк бор бўғимларидаги рентген ўзгаришлари учинчи ва тўртинчи босқичи бўлган ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида яллиғланишга хос IL-6 ва IL-17А цитокинлари миқдорининг кескин ортиши бўғим ичидаги тоғай шикастланиши ва бўғим деформацияси ривожланишига сабаб бўлиши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: ревматоид артрит билан касалланган беморлар синовиал суюқлиги таркибида яллиғланишга хос цитокинлари миқдорининг кескин ортиши бўғим ичидаги тоғай шикастланиши ва бўғим деформацияси ривожланиши тарзида намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий килинган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим суюқлиги иммуноцитокинларига асосланган ревматоид артрит фаоллик даражасини аниқлаш касалликни барвақт ташхислаш, ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш, асоратларини камайтириш, ногиронлик хавфини камайтиришга имкон яратади хамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РИТОИАТМ Самаркад филиали ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш шуни кўрсатдики, ревматоид артрит билан касалланган беморларни тавсия этилган алгоритм ва усулдан фойдаланган ҳолда текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга қисқартиради ва даволаш харажатлари ҳар бир ҳолат учун ўртача 350 000 сўмни, анъанавий усулда эса 650 000 сўмни ташкил қилади; хулоса: Пардаев Баxодир Бахтиёровичнинг «Ревматоид артритли беморларда синовиал суюқлик иммунологик омилларини баҳолаш»  номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 8 январдаги 1- сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish