Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Азизжон Анваровичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда экологик туризм салоҳиятини барқарор ривожлантиришнинг услубий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt521Б2
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонов Қаландар Хаджаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Норчаев Асатулло Норбўтаевч , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кувандиков Шухрат Облокулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда экологик туризм салоҳиятини барқарор ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк маротаба “Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш миллий дастури асосида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида “Виситор cентер” ташриф марказларининг ташкил этилиши бўйича янги таклифлар асосланган;
экоҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, туризм ва унга ёндош инфратузилмани қуриш, реконструксия қилиш учун давлатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда инвестиция дастурига киритиб бориш асосида экодестинацияларда “Зиплайн” хизматлари ва “Тайпарк” экстремал туризм мажмуасини ташкил қилган тадбиркорлик субектлари харажатларини қоплаб бериш тартибини такомилластириш усули асосланган;
экоҳудудларда жойлаштириш воситалари, шу жумладан, муҳофаза этиладиган ҳудудларда барпо этиладиган меҳмонхона (кемпинг, глемпинг, экоуйлар, ўтовлар ва б.), ҳунармандчилик маҳсулотлари, овқатланиш ва чакана савдо, осма дор йўллари ва бошқа турдаги туристик обектларни фақатгина экологик тоза ҳамда қайта ишланадиган материаллардан барпо этишга қўйиладиган талабларни белгилаш асосида “Яшил саёҳат” (Греен травел) миллий стандарт ва сертификатлаш тизимини яратиш бўйича таклифларнинг вазифаларни амалиётга жорий этишда афзаллиги далилланган;
экоҳудудларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, экоҳудудларда ташриф буюрувчиларга кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жумладан, тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш ҳамда янги туризм хизматларини йўлга қўйиш, “Плантинг Тоур” ва “Плоггинг Тоур” каби экоҳаракатларни ташкил қилиш бўйича таклифларнинг асосли эканлиги исботланган;
мамлакатимизга экотуристлар оқими ҳажмининг барқарор ўсишининг учта: базавий, инерцион ва оптимистик ссенарийлар бўйича 2028-йилга қадар прогноз параметлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда экологик туризм салоҳиятини барқарор ривожлантиришнинг методологик услубий асосларини такомиллаштиришга оид олинган натижалар амалиётга жорий этилган, жумладан:
“Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш миллий дастури асосида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида “Виситор cентер” ташриф марказининг ташкил этилиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси”га киритилган (Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 26-апрелдаги 03-10-569-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида ҳудудда 100 минг нафар хорижий туристлар ташрифини ташкил этуш имконияти вужудга келди;
экоҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, туризм ва унга ёндош инфратузилмани қуриш, реконструксия қилиш учун давлатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда инвестиция дастурига киритиб бориш асосида экодестинацияларда “Зиплайн” хизматлари ва “Тайпарк” экстремал туризм мажмуасини ташкил қилган тадбиркорлик субектлари харажатларини қоплаб бериш тартибини такомилластириши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси”га киритилган (Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 26-апрелдаги 03-10-569-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажми икки баробарга ошган;
экоҳудудларда жойлаштириш воситалари, шу жумладан, муҳофаза этиладиган ҳудудларда барпо этиладиган меҳмонхона (кемпинг, глемпинг, экоуйлар, ўтовлар ва б.), ҳунармандчилик маҳсулотлари, овқатланиш ва чакана савдо, осма дор йўллари ва бошқа турдаги туристик обектларни фақатгина экологик тоза ҳамда қайта ишланадиган материаллардан барпо этишга қўйиладиган талабларни белгилаш асосида “Яшил саёҳат” (Греен травел) миллий стандарт ва сертификатлаш тизимини яратиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси”га киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 26-апрелдаги 03-10-569-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудларда 500 мингдан ортиқ маҳаллий туристлар ташрифини ташкил этиш имконияти яратилган;
экоҳудудларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, экоҳудудларда ташриф буюрувчиларга кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жумладан, тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш ҳамда янги туризм хизматларини йўлга қўйиш, “Плантинг Тоур” ва “Плоггинг Тоур” каби экоҳаракатларни ташкил қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси”га киритилган (Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти” давлат муассасининг 2024-йил 23-апрелдаги 01-07-03/240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши, ҳудудларда экологик ресурслар салоҳиятининг самарадорлигини оширган ҳамда уларни фаол тарғиб қилиш, туристларнинг экотиристик дестинацияларга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилган;
мамлакатимизга экотуристлар оқими ҳажмининг барқарор ўсишининг учта: базавий, инерцион ва оптимистик ссенарийлар бўйича 2028-йилга қадар прогноз параметрлари бўйича амалий тавсиялар Туризм қумитасининг “2024-2028-йилларда  ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” Дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 26-апрелдаги 03-10-569-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсияларни  амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларга кирувчи туристлар сони икки бараварга ошиши кутилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish