Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратова Дилафруз Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки (1991-2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar897.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жураев Нарзулла Қосимович тарих фанлари доктори, профессор; Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар ижтимоий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг роли ҳамда иштирокининг асосий тенденсияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларга оид давлат сиёсати тарихи даврий-сиёсий жиҳатдан икки босқични қамраб олганлиги, биринчи босқичда бозор муносабатларига кираётган давлатда ёшларнинг ижтимоий шаклланишини таъминловчи ҳуқуқий база, жамият ҳаётида уларнинг иштирокини таъминлашга шароит яратилганлиги, иккинчи босқич, янгиланган Ўзбекистонда ёшларнинг илм-фан, тадбиркорлик фаолиятларида иштирок этишлари, иқтидорли ёшларни саралаш, улар орасида китобхонликни кенг ёйиш каби тадбирлар белгиланганлиги аниқланган;
ёшлар масаласига қанчалик аҳамият берилмасин, белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат, жамият ва ёшлар ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни, келажакда ёшлар бажарадиган ва бажариши лозим бўлган вазифаларни, ёшларнинг демократияга асосланган тараққиётининг давлат-ҳуқуқий механизмларини яратишни, ёшларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларининг кафолатланишини, ёшларнинг талабларини қондириш учун моддий асослар вужудга келтириш ҳамда мавжуд иқтисодий замин ва ижтимоий инфраструктурани ҳисобга олиш зарурлиги аниқанган;
ёшларнинг жамиятдаги ўз ўрнини белгилашга қаратилган хоҳиш истаклари ўзига хос икки турдаги қарама-қарши вазият: янги муносабатларга интилиш, ўз тараққиётини жамият ривожи билан боғлаш ҳамда ёшлар ўртасида боқимандалик, бефарқлик, бошқарув тизимларига ишончсизлик, барча нарсани мен учун давлат яратиб бериши лозим деган асосга қурилган кайфият, ёт ғоялар, зиддиятларга мойиллик, ўз ижтимоий ҳолатидан норозилик, келажагига ишончсизлик, конфликтли вазият ва ҳолатлардан чиқиб кета олмаслик, қонунларни билмаслик кабиларда эканлиги далилланган;
ёшлар орасида ахлоқий бузилишлар, турли жиноятлар ёшларни бирор-бир фаолият билан шуғулланмаслик, бекорчилик, “маргеналлашуви” ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни авж олишига олиб келиши мумкинлиги, уларни камайтириш учун кўрилган чора-тадбирларга қарамай ёшларнинг жиноятга қўл уриши камаймаганлиги аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ислоҳотларнинг бугунги тарихий босқичида ёшларнинг жамият ва давлат бошқарувида иштирокини кучайтириш, уларнинг фаоллиги ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
ёшларга оид давлат сиёсати тарихи даврий-сиёсий жиҳатдан икки босқични қамраб олганлиги, биринчи босқичда бозор муносабатларига кираётган давлатда ёшларнинг ижтимоий шаклланишини таъминловчи ҳуқуқий база, жамият ҳаётида уларнинг иштирокини таъминлашга шароит яратилганлиги, иккинчи босқич, янгиланган Ўзбекистонда ёшларнинг илм-фан, тадбиркорлик фаолиятларида иштирок этишлари, иқтидорли ёшларни саралаш, улар орасида китобхонликни кенг ёйиш каби тадбирлар белгиланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Республика ёш олимлар Кенгаши томонидан “Ёшларни илмий-амалий тадқиқотларга жалб этишнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги махсус дастурни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Республика ёш олимлар Кенгашининг 2023-йилнинг 11-апрелдаги 23/011-сон маълумотномаси). Натижада махсус дастурга ёшларга оид давлат сиёсати тарихига доир тажрибаларни қўллаш имконини берган;
ёшлар масаласига қанчалик аҳамият берилмасин, белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат, жамият ва ёшлар ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни, келажакда ёшлар бажарадиган ва бажариши лозим бўлган вазифаларни, ёшларнинг демократияга асосланган тараққиётининг давлат-ҳуқуқий механизмларини яратишни, ёшларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларининг кафолатланишини, ёшларнинг талабларини қондириш учун моддий асослар вужудга келтириш ҳамда мавжуд иқтисодий замин ва ижтимоий инфраструктурани ҳисобга олиш зарурлигига оид натижалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Республика ёш олимлар Кенгаши томонидан “Ёшларни илмий-амалий тадқиқотларга жалб этишнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги махсус дастурни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Республика ёш олимлар Кенгашининг 2023-йилнинг 11-апрелдаги 23/011-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ёшлар масаласига давлат-ҳуқуқий механизмларини қўллашга доир янгича тамойилларни татбиқ қилиш имкон берган;
ёшларнинг жамиятдаги ўз ўрнини белгилашга қаратилган хоҳиш истаклари ўзига хос икки турдаги қарама-қарши вазият: янги муносабатларга интилиш, ўз тараққиётини жамият ривожи билан боғлаш ҳамда ёшлар ўртасида боқимандалик, бефарқлик, бошқарув тизимларига ишончсизлик, барча нарсани мен учун давлат яратиб бериши лозим деган асосга қурилган кайфият, ёт ғоялар, зиддиятларга мойиллик, ўз ижтимоий ҳолатидан норозилик, келажагига ишончсизлик, конфликтли вазият ва ҳолатлардан чиқиб кета олмаслик, қонунларни билмаслик кабиларда эканлиги билан боғлиқ натижалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт” ва “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг 2023-йил 12-апрелдаги 04-36-552-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва унинг замонавий даврдаги ўзгаришларга оид тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган;
ёшлар орасида ахлоқий бузилишлар, турли жиноятлар ёшларни бирор-бир фаолият билан шуғулланмаслик, бекорчилик, “маргеналлашуви” ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни авж олишига олиб келиши мумкинлиги, уларни камайтириш учун кўрилган чора-тадбирларга қарамай ёшларнинг жиноятга қўл уриши камаймаганлиги аниқланган “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг 2023-йил 12-апрелдаги 04-36-552-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларни ёшларнинг бўш вақтини унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида яқиндан таништиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish