Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанова Дилдора Комилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳусомуддин Ахсикатий илмий меросининг Фарғона фиқҳ мактабидаги ўрни”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar694.
Илмий раҳбар: Кариев Адил Аҳмаджанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Акмал Холматович юридик фанлари доктори, профессор, академик; Ҳидирова Наргиза Уриновна тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусомуддин Ахсикатийнинг Фарғона фиқҳ мактаби усул ал-фиқҳ илми ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мунтахаб ал-Ҳусомий” асарида фиқҳий масалалар ечимида келтирилган “ва”(و) , “ав” (أو), “ҳатто”(حتي), “фа” (ف), “ало” (علي), “мин” (من) боғловчи ва кўмакчилари жумланинг маъносига таъсир кўрсатишига доир кўрсатмалар кейинги давр фақиҳларига қўлланма вазифасини бажарганлиги Муҳаммад ибн Илёс Маймирғий, Муҳаммад Навҳобозий Ҳанафий, Жалолиддин Ийдий, ибн Муҳаммад Қубовий асарлари асосида  исботланган;
Ҳусомуддин Ахсикатий бошқа усул олимларидан фарқли равишда ҳар бир мавзуга қисқа кириш ва изоҳ ҳамда қисқартмаларни қўллаш орқали ўқувчига осон тушуниш ва фаҳмлашга кўмаклашувчи услубни жорий этгани далилланган;
Ҳусомуддин Ахсикатий ан'навий фиқҳий манбалардан фарқли равишда шаръий ҳукмларнинг асосини аниқлашда ҳақиқатул истилоҳия (حقيقة الاصطلاحية) нинг ўрнига Қуръон ва суннат лафзларини ўз маъносида қўллаш учун  ҳақиқату шаръия (حقيقة شرعية) ни киритгани  аниқланган;
“Мунтахаб Ҳусомий” асарида истеъфода этилган “бизнинг наздимизда” (“عندنا”), “биз айтамиз” (“نقول”), “инсонлардан баъзилари” (“ومن الناس”), “афзал” (“أفضل”) каби сўзлари “Усули Сарахсий” (“أصول السرخسي”), “Усули Баздавий” (“أصول البزدوي”) асарларига таяниб келтирилганлиги ва улар қатъий ҳукмларни белгилашга асос бўлгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳусомуддин Ахсикатий илмий меросининг Фарғона фиқҳ мактаби ривожидаги ўрни бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Мунтахаб ал-Ҳусомий” асарида фиқҳий масалалар ечимида келтирилган “ва”(و) , “ав” (أو), “ҳатто”(حتي), “фа” (ف), “ало” (علي), “мин” (من) боғловчи ва кўмакчилари жумланинг маъносига таъсир кўрсатишига доир кўрсатмалар кейинги давр фақиҳлари: Муҳаммад ибн Илёс Маймирғий, Муҳаммад Навҳобозий Ҳанафий, Жалолиддин Ийдий, ибн Муҳаммад Қубовий асарларига қўлланма вазифасини бажарганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан таъсис этилган грант лойиҳаси доирасида нашр қилинаётган алломалар илмий меросига оид китобларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 15-март 02/104-сонли маълумотномаси). Шу билан бирга  «Фарғонанинг қадимги ва ўрта асрлар даври шаҳар маданияти (Ахсикент Хайлом ва Косон) ёзма манбаларидан иборат мультимедиа маҳсулотини яратиш» мавзусидаги лойиҳа доирасида нашр қилинган тизимли электрон китоблар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг 2022-йил 15-августдаги 01-03-19/141-сонли маълумотномаси). Натижада, бу «Мунтахаб  Ҳусомий» асарининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотларнинг илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
“Мунтахаб Ҳусомий” асарида истеъфода этилган “бизнинг наздимизда” (“عندنا”), “биз айтамиз” (“نقول”), “инсонлардан баъзилари” (“ومن الناس”), “афзал” (“أفضل”) каби сўзлари “Усулу-с-Сарахсий” (“أصول السرخسي”), “Усулу-л-Баздавий” (“أصول البزدوي”) асарларига таяниб келтирилганлиги ва улар қатъий ҳукмларни белгилашга асос бўлгани аниқланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатиладиган «Тақдимот» ҳамда «Жавоҳир» кўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-августдаги 02-06-1306-сонли маълумотномаси). Натижада, кишиларнинг фиқҳий масалаларга оид саволларига жавоб олишда уламолар фатвоси муҳим аҳамият касб этиши амалиётга татбиқ этилган;
Ҳусомуддин Ахсикатий бошқа усул олимларидан фарқли равишда ҳар бир мавзуга қисқа кириш ва изоҳ ҳамда қисқартмаларни қўллаш орқали ўқувчига осон тушуниш ва фаҳмлашга кўмаклашувчи услубни жорий этгани далиллангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Мовароуннаҳрлик 10 фақиҳ” рисоласи яратилишида ҳамда Академия ҳузуридаги Малака ошириш марказида диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги малака ошириш курслари ўқув дастурлари, маъруза матнлари ва тезисларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02-02/845-сонли маълумотномаси). Шунингдек, Ахсикент-очиқ осмон остида ташкил қилинган музей фаолияти доирасида «Ахсикент алломалари илмий мероси» номли тизимли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси “Ахсикент” халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасининг 2022-йил 13-августдаги 71/08-22-сон маълумотномаси).  Натижада, алломалар илмий мероси орқали муташобиҳ оятларни нотўғри талқин этувчи тоифаларнинг қарашларига илмий раддиялар беришда ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилган;
Ҳусомуддин Ахсикатий анъанавий фиқҳий манбалардан фарқли равишда шаръий ҳукмларнинг асосини луғавий контекстда аниқлашда ҳақиқатул истилоҳия (حقيقة الاصطلاحية)нинг ўрнига Қуръон ва суннат лафзларини ўз маъносида қўллаш учун  ҳақиқату шаръийя (حقيقة شرعية)ни киритгани  аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан фиқҳий атамаларни нотўғри талқин қилишни олдини олиш билан бирга жаҳолатга қарши маърифат, фан ва маданият, маънавий барқарорликка эришиш каби профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигини оширишга илмий манба бўлиб хизмат қилмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг 2024-йил 14-мартдаги 06-07/44-сонли маълумотномаси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 30-ноябрдаги 435-сонли маълумотномаси). Натижада, Ҳусомуддин Ахсикатийнинг услуби шариат кўрсатмаларининг асосини ташкил қилиши ҳақидаги қарашлари кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish