Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Фируза Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразм хотин-қизлари ҳаёти ва фаолияти, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1088.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раҳманова Юлдузхон Мадиримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Хоразм Маъмун академияси.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабажонова Дилором Бобожоновна тарих фанлари доктори, профессор; Қарлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иккинчи жаҳон уруши даврида Хоразм вилояти хотин-қизларининг меҳнат фаолиятини тарихий тадқиқотлар ва архив ҳужжатлари асосида ҳар томонлама ўрганиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон уруши арафасида хотин-қизларнинг, вилоятда енгил саноат анча суст ривожланганлиги, бу соҳанинг айрим (пайпоқлар, ички ва устки кийимлар ишлаб чиқариш) йўналишларини йўлга қўйилмаганлиги, тўқувчилик, тикувчилик, ип газлама ишлаб чиқаришнинг паст ривожланганлиги сабабли, вилоят иқтисодиётини ҳарбий асосда қайта қуришда қийинчиликларга дуч келганлиги ва бу аёлларнинг машаққатли меҳнатлари (янги меҳнат режими жорий қилинди, иш куни узайтирилди, ишдан кейин қолиб ишлаш жорий этилди, меҳнат таътиллари, дам олиш кунлари бекор қилинди) эвазига амалга оширилганлиги исботланган;       
уруш йилларида хоразмлик аёлларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги меҳнат фаолияти асосий ишчи кучи ҳисобланган эркакларнинг фронтга сафарбар этилиши сабабли, хотин-қизлар зиммасига янги касбларни (тракторчи, механик, токар, слесар каби) ўзлаштириш, қийин вазифаларни бажаришга давр ва вақт тақозо қилганлиги, техниканинг етишмаслиги, қўл меҳнатининг устунлиги, бунинг оқибатида вилоятнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш режаларининг тўлиқ ва белгиланган муддатларда бажарилишига тўсқинлик қилганлиги далилланган;    
Хоразмнинг транспорт-логистик тизимини тараққий қилмаганлиги, фронт орти меҳнат шароитлари янада қийинлашган бўлишига қарамасдан, вилоят аёлларининг фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш, мудофаа фондини яратишга қўшган ҳиссалари архив маълумотлари асосида очиқланган;
Вилоят ҳарбий қисмларидан рўйҳатдан ўтиб фронтга (305 нафар) жўнатилган, қўшни давлатлардан урушга (37 нафар) сафарбар қилинган, қурилиш баталонларига (580 нафар) юборилган хоразмлик хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар аниқланиб, архив материаллари илмий муомалага киритилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразм вилояти хотин-қизларининг фронтларда ва фронт ортидаги тутган ўрни мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Иккинчи жаҳон уруши арафасида хотин-қизларнинг, вилоятда енгил саноат анча суст ривожланганлиги, бу соҳанинг айрим (пайпоқлар, ички ва устки кийимлар ишлаб чиқариш) йўналишларини йўлга қўйилмаганлиги, тўқувчилик, тикувчилик, ип газлама ишлаб чиқаришнинг паст ривожланганлиги сабабли, вилоят иқтисодиётини ҳарбий асосда қайта қуришда қийинчиликларга дуч келганлиги ва бу аёлларнинг машаққатли меҳнатлари (янги меҳнат режими жорий қилинди, иш куни узайтирилди, ишдан кейин қолиб ишлаш жорий этилди, меҳнат таътиллари, дам олиш кунлари бекор қилинди) эвазига амалга оширилганлигига оид натижалардан республика миқёсида ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 3-мартдаги 02/10-582-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанг майдонларида ҳамда фронт орти ижтимоий ва хўжалик жабҳаларида хотин-қизларнинг ўрнини тўлақонли ва ҳаққоний тушуниш имконини берган;
уруш йилларида хоразмлик аёлларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги меҳнат фаолияти асосий ишчи кучи ҳисобланган эркакларнинг фронтга сафарбар этилиши сабабли, хотин-қизлар зиммасига янги касбларни (тракторчи, механик, токар, слесар каби) ўзлаштириш, қийин вазифаларни бажаришга давр ва вақт тақозо қилганлиги, техниканинг етишмаслиги, қўл меҳнатининг устунлиги, бунинг оқибатида вилоятнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш режаларининг тўлиқ ва белгиланган муддатларда бажарилишига тўсқинлик қилганлигига оид қарашлардан вилоятимизда ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, инсонпарвар ғояларга садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, хотин-қизлар ва ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 31-мартдаги 4/1/240-сонли маълумотномаси). Натижада бу борада чиқарилган хулосалар маданий-тарихий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёнида муҳим амалий аҳамият касб этган;
Хоразмнинг транспорт-логистик тизимини тараққий қилмаганлиги, фронт орти меҳнат шароитлари янада қийинлашган бўлишига қарамасдан, вилоят аёлларининг фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш, мудофаа фондини яратишга қўшган ҳиссалари архив маълумотлари асосида очиқланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 17-мартдаги 06-28-94-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга ўз шахсий жасоратлари билан шон-шуҳратга сазовор бўлган хотин-қизларнинг уруш йиллари фаолияти ўта заҳматли меҳнатларини кўрсатиб беришга имкон берган;
Вилоят ҳарбий қисмларидан рўйҳатдан ўтиб фронтга (305 нафар) жўнатилган, қўшни давлатлардан урушга (37 нафар) сафарбар қилинган, қурилиш баталонларига (580 нафар) юборилган хоразмлик хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар аниқланиб, архив материаллари илмий муомалага киритилиши билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 17-мартдаги 06-28-94-сонли маълумотномаси). Натижалар ўта заҳматли меҳнатлари билан, шубҳасиз, ўз шахсий жасоратлари билан шон-шуҳратга сазовор бўлган хотин-қизларнинг уруш йиллари фаолияти халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish