Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабаева Одина Насридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик корхоналар рақобатбардошлигини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3128
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc 03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Расмий оппонентлар сифатида и.ф.д.,доц.Арипов Ойбек Абдуллаевич,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мамаюсупова Диловархон Бегматовналар, етакчи ташкилот сифатида эса Наманган муҳандислик технологиялар институти тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик корхоналар рақобатбардошлигини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра “туристик рақобатбардошлик” тушунчаси тўлов қобилияти, даромадлилик, стратегик бошқарув, туризм бошқарувининг мослашувчанлиги, молиявий бошқарув шаффофлиги, бизнесни бошқариш, инвестицион жозибадорлик  каби хусусиятларни консетрациялаш асосида такомиллаштирилган;
Фарғона вилоятида жойлашган “Афсона Травел” (10,41 коеффициент), “Фреш тоур” (10,35 коеффициент) ва “Ал Самарқанд Травел” (9,34 коеффициент) туристик корхоналарида таъсир этувчи омиллар даражаси ва вазнини ўзида умумлаштирувчи рақобатбардошликнинг интеграл кўрсаткичини аниқлаш услубиёти такомиллаштирилган;
Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи ва Сўх туманларида экстремал туризм (алпинизм, каноеда эшкак эшиш, рафтинг) саёҳатларини ташкил этиш орқали ҳудудларида туристик корхоналар рақобанбардошлигини таъминлашнинг функционал бошқарув механизмлари асосланган;
Туристик хизматлардан олинган даромадлар ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Услубий ёндашувга кўра “туристик рақобатбардошлик” тушунчаси тўлов қобилияти, даромадлилик, стратегик бошқарув, туризм бошқарувининг мослашувчанлиги, молиявий бошқарув шаффофлиги, бизнесни бошқариш, инвестицион жозибадорлик  каби хусусиятларни консетрациялаш асосида такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5445-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик корхоналарнинг рақобатбардошлик омилларининг интеграл кўрсаткичи орқали қиёсий баҳолаш натижалари аниқлиги  ортган;
Фарғона вилоятида жойлашган “Афсона Травел” (10,41 коеффициент), “Фреш Тоур” (10,35 коеффициент) ва “Ал Самарқанд Травел” (9,34 коеффициент) туристик корхоналарида таъсир этувчи омиллар даражаси ва вазнини ўзида умумлаштирувчи рақобатбардошликнинг интеграл кўрсаткичини аниқлаш услубиёти такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5445-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекъистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида Фарғона вилояти Учкўприк туманида “Туризм кластери” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқилган кўп вариантли ссенарийлар оптималлигига эришилган;
Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи ва Сўх туманларида экстремал туризм (алпиниш, каноеда эшкак эшиш, рафтинг) саёҳатларини ташкил этиш асосланган.(Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5445-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик корхоналарни мажмуавий асосда ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича корхоналарда яхлит мажмуа яратиш юзасидан рақобатбардошликнинг муҳим дифференциаторлари консептуал модели асосида туристик корхоналар мажмуини стратегик ривожлантириш ҳамда уларнинг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш даражаси 10-12 фоизга ортган;
Туристик хизматлардан олинган даромадлар ҳажмининг 2027 - йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5445-сонли маълумотномаси) Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятининг истиқболда даромадлари бўйича 2,2 марта ижобий самарасига эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish