Sayt test rejimida ishlamoqda

Азаматова Гулмира Байирбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон хотин-қизларининг меҳнат миграцияси тарихи (1991–2021-йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar451
Илмий раҳбар: Юнусова, Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Джураева Нилуфар Далибоевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2021-йилларда Ўзбекистон хотин-қизларининг меҳнат миграцияси тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иқтисоди ривожланган давлатларда хотин-қизлар ролининг жамият ҳаётидаги иштирокини фаоллашуви натижасида уйдаги вазифаларни малака талаб қилмаган, оз маошга ишлашга рози бўлган, паст даражадаги даромадга эга давлатлардан келган хотин-қизларга топшириши миграциянинг феминазациялашувига олиб келганлиги ҳамда хотин-қизларнинг индивидул равишда ишлаш учун чиқиб кетиши, натижада меҳнат миграциясидан тортиб, одам савдоси, сиёсий бошпанагача бўлган ҳолатларда хотин-қизларнинг сони ортиб борганлиги далилланган;
меҳнат мигрантлари бўлган аёлларни меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш, меҳнат вазифаларини бажариш чоғида камситиш, зўравонлик ва тазйиққа учраши, кўнгил очиш, дам олиш соҳаларида аёл мигрантларни моддий рағбатлаштириш орқали ихтиёрий жинсий хизмат кўрсатиш қурбонлари сифатида мажбурлаш ҳолатларининг ошиши бандликни норасмий, яширин шакли бўлиб қолаётганлиги аниқланган;
аёлларнинг баъзи эҳтиёжманд қатламларида малака даражасининг пастлиги, бирор касб-ҳунарга эга эмаслиги, оиладаги носоғлом муҳитга тушиб қолган аёллар орасида ишсизлик муаммолари кабилар мустақилликнинг дастлабки йилларидан хотин-қизларнинг республикадан хорижга меҳнат мигранти сифатида чиқиб кетишига сабаб бўлганлиги, уларни кўпинча ноқонуний мақомга тушиб қолиши, иш топиб бериш йўли билан алдаб хориж давлатларида одам савдоси қурбонига айланиб боришида ўзбек аёлларининг иштироки бўлганлиги далилланган;
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида уч ойдан ортиқ вақт давомида хорижда бўлиб келган аёлларни ОИВ инфекциясига текшириш, уларга психологик ёрдам, юридик маслаҳат  бериш, тадбиркорлик билан шуғулланишга кўмаклашиш амалга оширилганлиги, бироқ улардан унумли фойдаланиш истагидан йироқ бўлган аёлларнинг яна хорижга чиқиб кетиш истаги юқорилиги, миграция оқимини тўхтатиб бўлмаслиги боис кейинги йилларда хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатиб, чет элда яшаб, ишлашга нисбатан Ўзбекистонда қолиб ишлаш учун қулай муҳит яратиш зарурлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон хотин-қизларининг меҳнат миграцияси тарихи(1991–2021-йй.) бўйича бажарилган тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
    Ўзбекистон Республикасидаги миграция жараёнлари, жумладан, аҳолининг республикадан ташқари миграциясига оид натижалар таҳлили бўйича олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021-йил 12-январдаги 02-40-40-сон маълумотномаси). Кўрсатувда ташқи ва ички таъсирларнинг кучайиши натижасида рўй бераётган миграция жараёнларида Ўзбекистон, хусусан, хотин-қизларнинг иштироки масалалари телетомошабинларга таъсирли етказилиб, бугунги обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига этиш, шукроналик туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.
Ўзбекистонда хотин-қизлар миграцияси, унинг хусусиятлари, аҳоли миграциясига таъсир этган ижтимоий-иқтисодий омиллар, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан, хусусан, хотин-қизларнинг миграция жараёнлардаги иштироки, уларнинг қонуний асосда ишлаши, муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш, таълим олиши, ижтимоий суғуртадан фойдаланиши, оила аъзолари яшаш шароити, меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш, давлат томонидан бериладиган молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш каби масалаларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш борасида янги тизим жорий қилинганлиги ҳақидаги натижалардан Жиззах вилояти бандлик бош бошқармаси вилоятнинг Зарбдор, Арнасой, Дўстлик, Шароф  Рашидов туманларида хотин-қизлар меҳнат миграцияси, уларнинг бандлигига бағишланиб ўтказилган тадбирларда (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 04/00-01/09-1177- сон маълумотномаси) фойдаланилган.
Аҳоли миграциясига таъсир этган ижтимоий омиллар, аёллар миграцияси хусусиятлари, янги Ўзбекистон шароитида хориждаги меҳнат мигрантларига нисбатан давлат сиёсати, хотин-қизларнинг меҳнат миграциясидаги иштироки, улар меҳнатининг қонуний асосларининг яратилиши, хорижда таълим олиши, ижтимоий суғуртадан фойдаланиш, мигрантлар оила аъзоларининг муаммо ва эҳтиёжлари, молиявий кўмаклашиш, саломатлигини назорат қилиш каби давлат сиёсатига оид натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ўзбекистон” радиоси “Жараён” эшиттиришининг ссенарийсини шакллартиришда  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-декабрдаги Ўз/РВ-32-22-сон маълумотномаси). Бу фуқароларда ноқонуний меҳнат миграциясининг салбий оқибатлари, ва меҳнат мигрантларига ҳукумат томонидан яратилган шароитларни билиб олишларига имкон берди.
Носоғлом оила муҳитига тушиб қолган аёллар, улар орасида ишсизлик муаммолари ва иқтисодий эҳтиёжи, хотин-қизларнинг ташқи меҳнат миграциясидаги  иштироки, одам савдоси қурбонига айланган аёллар ҳақида маълумотлар тўплаш ва ижтимоий такомиллашувига кўмаклашиш, шунингдек хотин-қизларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш мақсадида олиб борилган давлат сиёсатига оид натижаларидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Фориш туманларида ўтказилган давра суҳбатларида, туман хотин-қизлар бўлимларининг йўл хариталарини тузишда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 3-июлдаги 07-326-сонли маълумотномаси). Бу хотин-қизлар ўртасида одам савдосининг оқибатлари, миграция жараёнларида турли алдов ҳолатларига тушиб қолаётган аёллар ҳақидаги маълумотларни ва одам савдосига қарши ҳукумат олиб бораётган сиёсатнинг туб моҳиятини тушуниб олишларига имкон берди. Ушбу маълумотлар маҳаллий аҳоли ва хорижга бориб ишловчиларда ҳукумат томонидан яратилган шароитлар билан кенгроқ танишишларига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish