Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназарова Гулнара Жумабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантириш шароитида чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпогʻистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2883.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рихсимбаев Одилжон Кабилджанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантириш шароитида чорвачиликни ривожлантириш истиқболларини асослаш ва соҳа самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос хусусиятлари, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги, яйловлар ва чўлларда маҳсулот етиштириш имкониятлари каби омилларни эътиборга олган ҳолда фанлараро тадқиқот натижаларига кўра чорва моллари учун самарали рационни танлаш алгоритми таклиф қилиниб, мақсадли ахборот тизими ишлаб чиқилган ва хавфсизлиги таъминлаш чоралари асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантириш шароитида етиштириладиган чорвачилик маҳсулотлари қийматининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
минтақада ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантириш шароитида йирик шохли қорамоллар ва сигирлар бош сонининг ўрта муддатли даврда прогноз кўрсаткичлари асосланган;
чорвачиликда сут етиштириш самарадорлиги ва сифатини оширишнинг устувор йўналишлари оптимал озуқа рационига кўра аниқлаштирилган ва минтақада етиштириладиган сут ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг чорвачиликни тараққиётини таъминлаш ва истиқболларини белгилашга таъсири бўйича олинган илмий таклиф ва амалий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос хусусиятлари, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги, яйловлар ва чўлларда маҳсулот етиштириш имкониятлари каби омилларни эътиборга олган ҳолда фанлараро тадқиқот натижаларига кўра чорва моллари учун самарали рационни танлаш алгоритми, ахборот тизими ва хавфсизлик чоралари хўжалик субектлари томонидан амалиётга жорий қилинган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7-мартдаги 01/013-906-сон маълумотномаси). Таклифлар ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантиришга таъсир қилувчи омиллар таъсирини миқдорий баҳолаш ва салбий оқибатларини камайтиришга, чорвани озиқлантириш ҳамда сут етиштиришни оптималлаштириш, сифат меёрларига кўра сут олиш, вазнни ҳисобга олган ҳолда озиқлантиришни рационлаштиришга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида ақлли қишлоқ хўжалигини шакллантириш шароитида етиштириладиган чорвачилик маҳсулотлари қиймати ҳамда йирик шохли қорамоллар ва сигирлар бош сонининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳани истиқболда ривожлантириш стратегияси ва дастурларини асослашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги 01/013-906-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари истиқбол даврида мавжуд имкониятларни ишлаб чиқаришга жалб қилишни ҳисобга олган ҳолда чорва сони ва маҳсулот етиштиришнинг истиқболдаги прогноз қийматларини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
чорвачиликда сут етиштириш самарадорлиги ва сифатини оширишнинг устувор йўналишлари оптимал озуқа рационига кўра аниқлаштирилган ва минтақада етиштириладиган сут ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳани истиқболда ривожлантириш стратегияси ва дастурларини асослашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 7 мартдаги 01/013-906-сон маълумотномаси). Прогноз натижалари истиқбол даврида минтақада чорвани озиқлантириш ва сут етиштиришни оптималлаштириш ва самарадорликни оширишга муайян даражага оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish