Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулямова Озодакҳон Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсивлик когнитив-стилистик категориясининг лисоний воқеланиши (инглиз тили материали асосида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1763.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нозлия Зариловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).  
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Тухтаходжаева Зулфия Тухтаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади интенсивлик когнитив-стилистик категориясининг лисоний воқеланиши ва ушбу категория маркерларининг когнитив-стилистик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
консептнинг когнитив-пропозиционал  тузилиши ва миллий-маданий ўзига хосликни ўз ичига оладиган интенсивлик категориясининг  бадиий матнда концептуал аҳамиятга эгалиги, интенсивлик категорияси умумий концептуал тизимнинг таркибий қисми эканлиги исботланган.
ИКнинг лисоний  вербаллашуви кўриб чиқилиб, мазкур категория фонетик-график, лексик-семантик ва синтактик воситалар орқали ифодаланиши,  интенсивлик категориясининг муаллиф интенсияси ва бадиий матн ғоявий мазмунини  очиб беришдаги аҳамияти далилланган;
ИК нинг вербал маркерлари  матн қисмлари ва бирликлари —  фонетик-график воситалар; лексик фигуралар, услубий бўёқдор бирликлар; синтактик фигуралар, инглиз тилидаги бадиий матнда лингвистик консептлар билан ифодаланиши аниқланган;
ИК муаллиф ижодий фаолияти ва қаҳрамон ҳамда семантик-услубий, лингвокогнитив, лингвомаданий омилларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш ИК ва бадиий матн назариясини кенгайтиришга ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИК нинг семантик-стилистик, когнитив ва маданий талқини давомида олинган назарий қоидалар ва амалий натижалар асосида:
матн парчалари ва бирликларида намоён бўладиган интенсивлик категориясининг ифодалари, эпиграфлар, тавсифловчи контекстлар борасидаги таҳлиллардан, бу йўналишдаги тадқиқот материаллари ва натижаларидан  544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР “Ўқитувчилар малакасини оширишда онлайн технологияларни жорий этиш орқали Европа тилларини ўқитишни такомиллаштириш” (“Европа тилларини ўқитишни ривожлантириш: тилларни ўқитишни модернизация қилиш”) халқаро лойиҳасида Аралаш магистратура дастурларини ишлаб чиқиш орқали” 2015-2019) фойдаланилган (Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий офисининг 2023-йил 2-декабрдаги 94-сон далолатномаси). Натижада МООДЛЕ порталидаги лингвистик тушунчалар магистратура талабаларини тайёрлаш, хусусан, маърузалар ва махсус курслар ўқиш, “Инглиз тилини такомиллаштириш”, “Чет тилларини ўқитиш методикаси”, “Дарсларни лойиҳалаш ва баҳолаш” модуллари бўйича семинарлар ўтказишда қўлланган;
инглиз адабиёти, когнитив лингвистика, маданиятлараро мулоқот каби фанларни оʻқитиш жараёнига, хусусан маъруза ва махсус курслар ўқиш, семинарлар ўтказиш бўйича методик тавсиялар, илмий ва амалий маълумотлардан Хитой Халқ Республикаси Тяншуй Нормал Университетида 2023-йилда бажарилган  “Пион павилиони" ҳамда "Ромео ва Жулиетта"нинг когнитив стилистик таҳлили” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Тяншуй Нормал университети  университетининг 2024-йил 9 январдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнини оптималлаштиришга хизмат қилган ва янги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишга материал бўлган, бу эса Тяншуй Нормал Университетидаги ўқув жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
когнитив стилистика, хусусан, когнитивтилшунослик, лингвопрагматика кесишмасидги ушбу илмий тадқиқот хулосалари  ва  интенсивлик категорияси назарияси, билим тузилмалари тушунчаси, кўзга кўринганлиги ҳамда унинг турлари, бадиий нутқда фаолият юритувчи ва ижтимоий-маданий характердаги билим тузилмаларини фаоллаштирувчи интенсивлик категорияси назариясига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020-2022-йилларда бажарилган “Ўзбек тилини она тилида сўзлашувчиларга интенсив ўқитиш учун мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетининг  2023-йил 29-декабрдаги 01/6-2806-сон маълумотномаси).  Натижада интенсивлик категориясининг муҳим тушунчалари асосида лойиҳа материаллари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish