Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаражабова Ирода Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида “вақт” консептли лингвистик бирликлар тараққиёти”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil.1714.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулхай Шукирович, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эски туркий тил, эски ўзбек адабий тилидаги “вақт” консептли лингвистик бирликларни тарихий-этимологик жиҳатдан очиб бериш, структур-семантик ўзгаришларни аниқлаш, ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабатини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги “вақт” консептига оид лингвистик бирликлар тарихий-этимологик, лингвостатистик жиҳатдан текширилиб, тараққиёт босқичларига хос хусусиятлар аниқланган;
эски туркий тил, эски ўзбек тили манбаларидаги “вақт” консептини ифодаловчи ўз ва ўзлашма қатлам лексемалари структур-семантик жиҳатдан аниқланиб, тарихий босқичлардаги темпорал тизим, ўзгарувчанлик, архаиклашув, морфемик тузилиш жиҳатидан фарқланиш жараёнлари очиб берилган;  
 тарихий босқичлардаги “вақт” консептини ифодаловчи лингвистик бирликларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати белгиланиб, консептуал таҳлили амалга оширилган ҳамда семантик ўзгаришлар, маъно кенгайиши, маъно торайиши далилланган;
фраземалар, мақоллар, сўз бирикмаси, гапларнинг  “вақт” консептини образли ва таъсирчан ифодалаш имкониятлари, парадигматик ва синтагматик хусусиятлари очиб берилиб, ўзбек тилининг ўзига хос лингвистик бирликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ўзбек тилидаги “вақт” консептли лингвистик бирликларнинг структур-семантик  тараққиёти тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
эски туркий тил, эски ўзбек адабий тили  манбаларидаги “вақт” консептини ифодаловчи лексемаларнинг консептуал таҳлилларидан, эски туркий тил давридаги “вақт” консептли лексемаларнинг, асосан, туркий қатламга оидлиги, эски ўзбек адабий тили даврига келиб арабча, форсча-тожикча лексемаларнинг фаоллашгани, лексемалар, фраземалар, мақоллардаги структур-семантик ўзгаришларга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023- йилларда бажарилган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 13-декабрдаги 01/4-2670/1- сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг тарихий тараққиёт босқичларига хос туркий лексемалар  аниқланган, лингвистик бирликлар тараққиётидаги ўзгаришларнинг умумтуркий фонетик,  лексик жараёнлар билан алоқадорлиги асосланган,  “вақт” консептини ифодаловчи лексик воситаларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига консептуал қиёси “вақт” консепти ва замон категориясини ифодаловчи умумтуркий воситаларни аниқлаш имконини берган;
ўзбек тилидаги “вақт” консептига оид бирликларнинг тарихий-этимологик, статистик таҳлиллари, “вақт” консептига оид фраземалар,  мақолларнинг синтагматик ва парадигматик таснифи ҳамда матн ҳосил қилишдаги имкониятларини аниқлашга қаратилган илмий хулосалар, диссертация доирасида ишлаб чиқилган архаик лексемаларни ўрганиш ҳақидаги илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2023-йилда ўтказилган тарғибот фаолиятида жорий қилинган, хусусан, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ташкил этилган илмий-амалий семинарларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2023-йил 6-декабрдаги 24-14-5-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг ёзма нутқ  меъёрлари ва қоидалари амалий материал билан бойитилган;
ўзбек тилининг тараққиёт босқичларини тавсифлашга доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йиллардаги ўзбек тили ва уни ривожлантиришга доир тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Ўзбек тилидаги “вақт” консептига оид   бирликларнинг тарихий-этимологик, статистик таҳлили;  “вақт” консептини ифодаловчи ўз ва ўзлашган қатлам сўзларининг  матн ҳосил қилиш имкониятлари, “вақт консептига оид форсча-тожикча ҳамда арабча лексемалар таҳлилидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-22/1441-сон маълумотномаси). Натижада “вақт” консептли лингвистик бирликларнинг архаик кўринишлари  аниқланган;
эски туркий тил, эски ўзбек адабий тили  манбаларидаги, хусусан, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур  асарлари, “Бобурнома”да “вақт” консептини ифодаловчи лексемаларнинг ахборот бериш, воқеликни таъсирчан ифодалаш хусусиятлари, “вақт”ни акс эттирувчи архаик бирликлар семантикасига оид илмий хулосалардан, туркий лексемаларнинг денотатив ва коннотатив хусусиятларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали “Бир сўз таърифи”, “Сиз эфирдасиз” кўрсатувларининг  ҳамда Ўзбек тили байрамига бағишланган махсус дастурларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Маданият ва маърифат” давлат муассасасининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-02/254-сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материаллар вақт мазмунидаги барқарор бирикмалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish