Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Аслиддин Фазлиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эртак дискурси ва унинг лингвокултурологик тадқиқи (ўзбек ва инглиз халқ эртаклари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2557.
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Шахобиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Одилова Гулноза Комилжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ эртаклари намуналарида эртак нутқининг лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртак дискурси  маданий, ижтимоий-тарихий, этник ва лисоний омиллар билан белгиланиши ҳамда маълум этник гуруҳнинг ижтимоий-маданий дунёси қиёфасини тўлиқ етказувчи нутқ модели эканлиги асосланган;
эртак нутқи таҳлилида “дунёнинг миллий лингвистик қиёфаси” масаласини баҳолаш халқнинг асрлар давомида теварак-атроф билан муносабати асосида шаклланган дунёқарашнинг тилдаги, хусусан халқ эртаклардаги ифодаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этиши исботланган;
эртакларда, айниқса, инглиз халқ эртакларида тўғридан-тоғри такрорлардан фойдаланиш халқ эртаклари нутқининг асосий структуравий элементларидан бири эканлиги исботланган;
эртак қаҳрамонлари (ўз жинсларига қараб) хатти-ҳаракатлари ва ўзини тутиши  фарқланиши, аёл ва эркак қаҳрамонларнинг ҳикоядаги таърифи эса ўзига хос лингвомаданий колоритга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Эртак дискурси ва унинг лингвокултурологик тадқиқи (ўзбек ва инглиз халқ эртаклари мисолида)” мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
эртак дискурси ва унинг бошқа дискурс турлари билан алоқаси масалалари, турли эртак намуналари орқали инглиз ва ўзбек халқ эртакларининг диксурсив таҳлили, халқ эртакларида келтирилган персонажлар нутқининг тил ва маданий хусусиятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003  рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуанитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан берилган 2023-йил 10 июлдаги 17.01/79-сон маълумотномаси). Натижада халқ эртаклари ва уларнинг нутқи лингвомаданий обект сифатида таҳлилга тортилиб, эртак дискурсини таҳлил қилишдаги ёндашувлар, уларнинг таҳлилидаги ўрни, эртак матнида қўлланилган барча халқ эртакларига хос қотиб қолган лексик бирликларни (клишелар) аниқлашга ҳисса қўшилган;
эртак матнида рақамларни маданий белги сифатидаги хусусияти ҳамда халқ эртакларида эркаклар ва аёллар таърифи ва роллари ўрнининг лингвомаданий жиҳати бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуанитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан берилган 2023-йил 10 июлдаги 17.01/79-сон маълумотномаси). Натижада эртакларнинг миллий-маънавий, ижтимоий-тарихий илдизлари тилнинг миллий табиати билан узвий алоқада  эканлиги дискурсив жиҳатдан очиб берилиб, лойиҳанинг назарий қисмини янги фикрлар, илмий ғоялар билан бойитишга эришилган;
халқ эртакларининг маданий ўзига хос хусусиятлари уларнинг дискурсив таҳлилида қанчалик муҳим рол ўйнаши борасидаги фикр ва тавсиялардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси тасарруфидаги  “Болажон” телеканали ижодкорлари томонидан 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Фаирй талес”, “Cоол Энглиш” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар Телерадиоканали Акциядорлик Жамияти томонидан берилган 2023-йил 30 июндаги 14-03-121-сон маълумотномаси). Натижада ишнинг эртак дискурсининг лингвокултурологик хусусиятлари билан боғлиқ амалий қисми бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish