Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Шахло Шерматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек драматик театри актёрлик санъати: замонавий актёрлик интерпретацияларида хилма-хиллик ва ўзига хослик”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/San125.
Илмий раҳбар: Тўлахўжаева Муҳаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафрўз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Халикулова Гўзал Эркиновна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек драма актёрлиги санъати тараққиётининг асосий йўналишлари, ривожланиш босқичларини очиб бериш, замонавий актёрлик интерпретацияларига доир тенденсиялар ва новаторлик изланишларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек профессионал театр актёрлиги дастлаб жаҳон театрининг реалистик услуби ҳамда анъанавий театрнинг, тақлид, муқалид бадиҳагўйлик хусусиялари таъсирида ривожлангани асосланган;
актёр ижрочилик санъатининг тараққиёти саҳна асарнинг мазмуни, ғоявий-бадиий ва эстетик хусусиятлари ҳамда қаҳрамон характерининг тўлақонли ифодаланишида мусиқа, рақс, пластика ва мимика кучли таъсир хусусиятига эга эканлиги далилланган;
ижтимоий-фалсафий, бадиий-ғоявий хусусиятларга эга бўлган тарихий ва мутоз асарларга ёндошишда, образнинг биий жиҳатдан такомиллашишида аллегорик, реалистик, фалсафий, рамзий-метафорик  услублар етакчилик қилганлиги исботланган;
актёрлар замондош образини талқин этишда актёр ижрочилиги мактабига хос бўлган реалистик услубнинг драматик, лирик ва трагик хусусиятларни мужассам этган ҳолда гибридлашув  анъаналаридан фойдаланганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек драматик театри актёрлик санъати: актёрлик интерпретацияларида хилма-хиллик ва ўзига хослик масалалари бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек профессионал театр актёрлиги дастлаб жаҳон театрининг реалистик услуби ҳамда анъанавий театрнинг, тақлид, муқалид бадиҳагўйлик хусусиялари таъсирида ривожлангани асосланганлиги ҳамда актёр ижрочилик санъатининг тараққиёти саҳна асарнинг мазмуни, ғоявий-бадиий ва эстетик хусусиятлари ҳамда қаҳрамон характерининг тўлақонли ифодаланишида мусиқа, рақс, пластика ва мимика кучли таъсир хусусиятига эга эканлиги далилланганлиги билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги  театр фестиваллари, кўрик-танловлар, илмий-ижодий конференция ва анжуманларнинг консепсиясини тайёрлашда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 21-октябрдаги 04-12-24-7214-сон маълумотномаси). Натижада қайд этилган илмий хулосалар фестиваллар ва кўрик-танловлар учун замон талабига мос, драматургик, режиссёрлик, айниқса актёрлик жиҳатдан юксак, тўлақонли спектакллар танланишига, актёрлик санъатининг муаммолари ва уларнинг ечими аниқ белгиланган конференциялар юксак савияда ўтказилишига хизмат қилган;
ижтимоий-фалсафий, бадиий-ғоявий хусусиятларга эга бўлган тарихий ва мутоз асарларга ёндошишда, образнинг биий жиҳатдан такомиллашишида аллегорик, реалистик, фалсафий, рамзий-метафорик  услублар етакчилик қилганлиги исботланганлиги ҳамда актёрлар замондош образини талқин этишда актёр ижрочилиги мактабига хос бўлган реалистик услубнинг драматик, лирик ва трагик хусусиятларни мужассам этган ҳолда гибридлашув анъаналаридан фойдаланганлиги асосланганлиги юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг санъат йўналиши бўйича ўқув-меёрий ҳужжатлар мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 11-октябрдаги 02/02-2903-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулосалар белгиланган таълим йўналиши бўйича ўқув сифатини янада оширишга, талабаларнинг ўзбек драматик театри актёрлиги тарихи, замонавий ҳолати ва истиқболи масалалари бўйича атрофлича билим ва кўникмаларга эга бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish