Sayt test rejimida ishlamoqda

Миршаева Камола Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёллар томонидан ғараз мақсадларда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларни олдини олиш”, 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu497.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, бир марталик ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёллар томонидан ғараз мақсадларда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада криминологик чора-тадбирларни самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида аёллар томонидан такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш каби махсус чора-тадбир кўриши зарурлиги асосланган;
оилавий (маиший) зўравонлик – бу хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилияти йўқолиши эканлиги асослаб берилган;
оилавий (маиший) зўравонлик жиноятида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ғаразли ниятларда содир этиш мотивини киритиш зарурлиги асосланган;
таъқиб этиш бу — жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар эканлиги асослаб берилган;
тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши доирасида олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида аёллар томонидан такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш каби махсус чора-тадбир кўриши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида” низомнинг қирқинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 10-июндаги 12-15-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши аёллар томонидан ғараз мақсадларда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг профилактикаси бўйича махсус чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
оилавий (маиший) зўравонлик – бу хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилияти йўқолиши эканлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонунинг 3-моддаси ўн тўртинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши оилавий (маиший) зўравонлик жинояти ва уни моҳиятини аниқлашга хизмат қилган;
оилавий (маиший) зўравонлик жиноятида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ғаразли ниятларда содир этиш мотивини киритиш зарурлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонунинг 3-моддаси ўн тўртинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши оилавий (маиший) зўравонлик жиноятини ғаразли ниятларда содир этиш учун жавобгарликни белгилашга хизмат қилган;
таъқиб этиш бу – жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар эканлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонунинг 12-моддаси биринчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши таъқиб этиш тушунчасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонунинг 12-моддаси бешинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish