Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ойбек Тиркавовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимер материалларни ҳароратга барқарорлигини ошириш учун металлорганик қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3828.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Лутфуллаев Саъдулла Шукурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер материалларни ҳароратга барқарорлигини ошириш учун металлорганик қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терефтал кислота, цирка кислота, кобалт гидроксид, мис (ИИ) гидроксид, рух оксид, магний гидроксидлар асосида металлорганик бирикмалар синтез қилинган ва ушбу бирикмалар билан полиетилен, полипропилен полимерлари модификацияланган;
металлорганик бирикмалар асосидаги модификаторлар синтез қилишнинг оптимал нисбатлари ва физик – кимёвий хоссалари аниқланган;
металлорганик бирикмалар асосидаги модификаторларни синтез қилиш ва полимер материалларга қўллашнинг оптимал нисбатлари аниқланган ҳамда уларни ҳароратга барқарорлиги 466 оC ҳароратда 50% масса йўқотишга яхшиланганлиги асосланган;
модификацияланган ҳароратга барқарор полимер материалларни ёнғинга бардошлиги бўйича кислород индекси (КИ %) 24% дан 38,7% гача ошганлиги аниқланган;
аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорлик 5,5 % га юқори бўлган металлорганик бирикмалар асосидаги модификаторлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер материалларни ҳарорат ва ёнғинга барқарорлигини ошириш учун металлорганик бирикмалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металлорганик бирикмалар билан полимер материалларини модификациялаб олинган ҳароратбардош материаллар “Статерм” ва “Севен Сйстемс” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистин Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг 2023 йил 20 июндаги 6/4/38-1729-сон маълумотномаси). Натижада, ҳароратга ва ёнғинга барқарор полимер қурилиш материалларни олиш учун полифунксионал хусусиятга эга металлорганик модикаторларни ишлаб чиқариш имконини берган;
полипропилен асосидаги полимерлар учун ҳароратбардошликни оширувчи металлорганик модификаторлар “Статерм” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистин Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг 2023 йил 20 июндаги 6/4/38-1729-сон маълумотномаси). Натижада, полимер материаллари учун металлорганик модификаторлар олиш технологияси ва ташкилот стандарти ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий самарадорлигини ўртача 5,5 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish