Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Элмурод Чоршанбиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти судралиб юрувчиларининг фаунаси, экологияси ва аҳамияти», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B643.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Шомуродович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Джалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Жабборов Абдурашид Райимович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятида тарқалган судралиб юрувчиларнинг тур таркиби ва экологик хусусиятларини аниқлаш, ноёб ҳамда камайиб бораётган турларнинг муҳофаза чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти судралиб юрувчилари замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 2 туркум, 12 оила, 23 уруғга мансуб 35 тур аниқланган;
судралиб юрувчилардан - Эремиас нигроcеллата тури Қашқадарё вилояти фаунаси учун илк бор аниқланган;
Қашқадарё вилояти турли биотопларида судралиб юрувчиларнинг тарқалишига кўра Эремиас велох чўл ва адир биогеоценозлари доминант тури, Псеудоподус аподус адир биогеоценози доминант тури ҳамда Тенуидаcтйлус федцченкои тоғ биогеоценози доминант тури сифатида аниқланган;
Қашқадарё вилоятида Эремиас нигроcеллата, Платйcепс карелини, Эчис cаринатус, Лйcодон стриатус ва Глойдиус cараганус зичлиги камайиб бораётган турлар эканлиги  исботланган;
судралиб юрувчиларнинг морфологик-геометрик белгилари асосида замонавий дастурлар ёрдамида Тестудинидае, Лаcертидае, Cолубридае ва Псаммопҳиидае оилаларига тегишли турларнинг математик моделлари (матрикслари) яратилган;
вилоят ҳудудида тарқалган ноёб ва камайиб бораётган Тестудо ҳорсфиелдии, Варанус грисеус, Эрйх татариcус, ва Нажа охиана турларидан ноқонуний фойдаланилишнинг тур ҳолатига салбий таъсири очиб берилган;
Қашқадарё вилоят ҳудудида Тестудо ҳорсфиелдии ҳорсфиелдии ва Тестудо ҳорсфиелдии богданови кенжа тур вакилларига морфологик жиҳатдан ўхшаш индивидлар тарқалганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилояти судралиб юрувчиларининг фаунаси, экологияси ва аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилоятида тарқалган судралиб юрувчиларнинг 16 уруғга мансуб 22 турдан иборат 27 нусха намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2022 йил 19 сентябрдаги 4/1255-2292-сон маълумотномаси), Натижада, намуналар Қашқадарё вилоятида учрайдиган судралиб юрувчи ҳайвон турлари фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда кадастр маълумотларини тайёрлаш имконини берган;
Қашқадарё вилоятда судралиб юрувчилар фаунасининг хилма-хиллигини аниқлаш ва замонавий ҳолатига баҳо бериш, кадастрини тузиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармасида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2022 йил 13 октябрдаги 03-02/7-2224-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида учрайдиган судралиб юрувчи ҳайвон турлари популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, муҳофаза этиш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда кадастр маълумотларини тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish