Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Жахонгир Атавуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон моношаҳарлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг омиллари, муаммолари ва истиқболлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Gr270.
Илмий раҳбар: Ражабов Фурқат Туракулович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/31.10.2022.Gr.20.08.
Расмий оппонентлар: Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Эмбергенов Навриз Жанабаевиш, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон моношаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий вазиятини таҳлил қилиш асосида уларни муқобил ривожлантириш йўлларини белгилаш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шаҳар ва шаҳарчаларининг уларда жойлашган иқтисодий ва ижтимоий-маданий обектлар таркиби, ҳудудий таъсир доираси ҳамда сиёсий-маъмурий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда функсионал типологияси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон шаҳар манзилгоҳлари шаҳар ҳосил қилувчи функсияларининг таҳлили асосида илк бор республикадаги моношаҳарлар таркиби аниқлаштирилган, уларнинг иқтисодий географик типлари ажратилган;
шаҳар ҳосил қилувчи базавий ишлаб чиқариш обектлари (минерал хомашё конлари, саноат корхоналари, темир йўл станциялари ва бошқалар) фаолияти тўхтаган, бироқ демографик салоҳияти сақланиб, аҳоли учун фақат яшаш масканига айланган шаҳар манзилгоҳларини ифодалаш учун илк бор илмий муомалага “реликт шаҳар” атамаси киритилган;
республика моношаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муқобил йўлларини белгилаб берадиган иқтисодий географик омиллар (шаҳар ва шаҳарчаларнинг иқтисодий географик ўрни, меҳнат ресурслари ва малакали ишчи кучи, табиий рекреация ресурслари, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, маҳсулот ва хизматларга бўлган истеъмол талабининг ҳудудий хусусиятлари) асосланган;
Ўзбекистон моношаҳарларини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва тармоқ таркибини диверсификациялаш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ва бошқалар) белгиланган ҳамда уларга оид ташкилий, маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлар мажмуаси моношаҳарларнинг тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон моношаҳарлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омиллари, муаммолари ва истиқболларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон шаҳар ва шаҳарчаларининг уларда жойлашган иқтисодий ва ижтимоий-маданий обектлар таркиби, ҳудудий таъсир доираси ҳамда сиёсий-маъмурий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган функсионал типологияси “Картография” илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023-йилда нашр этилган Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий хариталарининг мазмунини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 январдаги 03/08-797-сон маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудлари иқтисодий хариталарининг шаҳар манзилгоҳларига оид мазмун-моҳиятини бойитишга имкон берган;
Ўзбекистон шаҳар манзилгоҳлари шаҳар ҳосил қилувчи функсияларининг таҳлили асосида илк бор аниқлаштирилган республикадаги моношаҳарлар таркиби, муаллиф томонидан ажратилган уларнинг иқтисодий географик типларига оид хулосалари “Картография” илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023 йилда нашр этилган Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий хариталарининг мазмунини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 январдаги 03/08-797-сон маълумотномаси). Натижада, тор ихтисослашган шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини географик хариталар ёрдамида ўрганиш имкони яратилган;
шаҳар ҳосил қилувчи базавий ишлаб чиқариш обектлари (минерал хомашё конлари, саноат корхоналари, темир йўл станциялари ва бошқалар) фаолияти тўхтаган, бироқ демографик салоҳияти сақланиб, аҳоли учун фақат яшаш масканига айланган шаҳар манзилгоҳларини ифодалаш учун илк бор илмий муоммалага киритилган “реликт шаҳар” атамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги “2022–2026-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сон Қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги ПC/01-09/30а-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар ҳосил қилувчи базаси деградацияга учраган, лекин аҳоли сони барқарор сақланган шаҳар манзилгоҳларининг ижтимоий-иқтисодий вазиятини алоҳида равишда таҳлил қилиш ва баҳолашнинг заруратини асослаш имконини берган;
республика моношаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муқобил йўлларини белгилаб берадиган иқтисодий географик омиллар (шаҳар ва шаҳарчаларнинг иқтисодий географик ўрни, меҳнат ресурслари ва малакали ишчи кучи, табиий рекреация ресурслари, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, маҳсулот ва хизматларга бўлган истеъмол талабининг ҳудудий хусусиятлари)га оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-213-сон Фармони ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги ПC/01-09/30а-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасидаги тор ихтисослашган шаҳар манзилгоҳларининг саноат ва тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари аниқлаштирилган.
белгиланган Ўзбекистон моношаҳарларини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва тармоқ таркибини диверсификациялаш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ва бошқалар) ҳамда моношаҳарларнинг тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган тегишли ташкилий, маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлар мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги “2022–2026-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сон Қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги ПC/01-09/30а-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасидаги Қоратов, Жумуртов, Қирққиз сингари тор ихтисослашган саноат шаҳарчаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish