Sayt test rejimida ishlamoqda

Атақулова Дилбар Дусмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Газларни тозалаш қурилмасида коррозияга қарши аминонитрилли ингибиторлар олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4079.
Илмий раҳбар: Қурбанов Мингниқул Жумагулович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нордон таркибли газларни тозалаш қурилмасини коррозияланишига қарши аминонитрилли коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ацетонсиангидрин ва алифатик диаминларнинг ўзаро таъсир реакцияси асосида МАД туридаги ингибиторларни ишлаб чиқаришнинг оптимал технологик параметрлари: реагентлар миқдори 2:1 нисбатларида, ҳарорат т=25-35 0C, босим П=101325 Па ва реакция давомийлиги υ=5 соат эканлиги аниқланган;
табиий газни тозалаш қурилмаларини коррозиядан ҳимоялашда, кислотали агрессив муҳитида 2,7-диметил-2,7-дициано-3,6-диазаоктан, 2,8-диметил-2,8-дициано-3,7-диазанонан, 2,9-диметил-2,9-дициано-3,10-диазадекан моддаларининг ингибирлаш самарадорлиги юқори эканлиги илмий асосланган;
нордон таркибли газларни тозалаш қурилмаси, Ст.20 ва Ст.235 маркали пўлат намуналарини коррозиядан ҳимоялаш самарадорлигининг тадбиқ этилган ингибиторлар молекуласидаги функсионал гуруҳлар табиатига, муҳитга, ҳароратга, вақтга ва ингибитор консентрациясига боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
газларни тозалаш қурилмаларидаги коррозияга қарши аминонитрилли ингибиторлар олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алифатик аминонитриллар асосида олинган янги турдаги ингибиторлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган коррозия ингибиторлари (МАД-20 ) “Гиссарнефтгаз” ҚК МЧЖда амалиётга жорий этилган (“ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон-Швейцария қошма корхонаси масулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 6 сентябрдаги 005и-сонли малумотномаси). Натижада, сув-нефт эмулсияларида коррозиядан ҳимоялаш даражасини 98,5 фоизгача ошириш имконини берган;
таркибида нитрил- ва амино- функсионал груҳлари сақловчи ингибиторлар “Ўзбекнефтегаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил 19 октябрдаги 854/ГК-10-сонли маълумотномаси). Натижада, аминонитриллар асосида янги 2,7-диметил-2,7-дициано-3,6-диазаоктан (МАД) коррозия ингибитори сифатида қўлланилганда нефт ва газ саноати металлоконструксион ускуналари ва қурилмаларининг эксплуацион муддатларини 10-13 % га ошиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish