Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулимматов Икром Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилояти аҳоли манзилгоҳларини тадқиқ қилишда замонавий методлардан фойдаланиш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr220.
Илмий раҳбар: Авезов Саттарберган Атабаевич, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибаевна, география фанлари доктори, профессор; Гулмуродов Фаррух Эшмуродович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти аҳоли манзилгоҳлари ҳудудий ривожланишини замонавий сунъий йўлдош маълумотлари ва ГАТ технологиялари асосида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоят аҳоли манзилгоҳлари шаклланиши ва ривожланишига таъсир қилувчи омиллари (табиий, ирригация ва транспорт тармоқларига яқинлик, тупроқ унумдорлиги, релиеф ва ер ости сувлари омиллари) аниқланган ҳамда 5 даражали (жуда қулай, қулай, ўртача қулай, ноқулай, жуда ноқулай) баҳоланган;
геомаълумотлар базасини шакллантириш асосида маҳаллалар кесимида аҳоли жойлашуви ва зичлиги карталари АрcМап, АрcГИС, ҚГИС дастурларида яратилган;
вилоят аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ўзгаришини архив маълумотлари, топографик карталар, сунъий йўлдош маълумотлари, кадастр карталари ва веб-карталардан фойдаланиб ГАТ технологияларида баҳоланган;
ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳолини қулай турмуш шароитини шакллантириш, аҳоли манзилгоҳлари барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида вилоят миқёсида потенсиал аҳоли манзилгоҳларини ташкил қилиш учун қулай бўлган ҳудудлар ГАТ технологияларининг кўп кўрсаткичли баҳолаш (МCДА) усулларида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти аҳоли манзилгоҳларининг ГАТ технологияларда таҳлили ва аҳоли жойлашувини оптимал ташкил қилишни амалга ошириш бўйича олинган илмий натижаллари асосида:
Хоразм вилояти аҳоли манзилгоҳлари шаклланиши ва жойлашувига таъсир қилувчи омиллар таҳлили асосида 526 та маҳалла чегаралари бўйича электрон яратилган харитасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 03/13-3149-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли жойлашувининг ҳудудий жиҳатларини маҳаллалар кесимида таҳлил қилишга эришилган;
географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда вилоят аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий динамикасини архив маълумотлари, топографик хариталар, сунъий йўлдош маълумотлари, аҳоли хариталаридан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 03/13-3149-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий ўзгаришини мониторинг қилиш методологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
тавсия этилган потенсиал аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ташкил қилиш масалаларида географик ахборот тизимларининг (ГАТ) ишлаб чиқилган кўп кўрсаткичли таҳлил ва баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 03/13-3149-сонли маълумотномаси). Натижада, янги аҳоли манзилгоҳларини жойлаштиришда қишлоқ хўжалик ерларини қисқаришини олдини олган ҳолда оптимал ташкил этиш имконини берган;
ГАТ технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида аниқланган Хоразм вилояти аҳоли манзилгоҳлари ҳудудий кенгайиши йўналишларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 03/13-3149-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудлар миқёсида аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий динамикасини назорат қилишнинг чора тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish