Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганова Рухсора Таджибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуйи Амударё иқтисодий раёни саноатининг ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Gr289.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Ходжаева Гуля Аширбаевна, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйи Амударё иқтисодий раёни саноатини ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуйи Амударё иқтисодий раёни табиий, иқтисодий-ижтимоий ва экологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳудуд саноат тармоқлари ривожланиши ва жойланишига таъсир этувчи (хом ашё, сув, ёқилғи-энергетика, транспорт, меҳнат ресурслари, истеъмол, технологик, экологик) омилларнинг таъсири аниқланган;
иқтисодий раён саноатининг янада самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга жалб этилмаган Қорақалпоғистон Республикасидаги Қизкетган, Жамансой, Дарбозатов, Қахралисой, Кўлли, Жанубий-3 ва Хоразм вилоятидаги Қорақум, Базиргон конларини ишга тушириш орқали қурилиш материаллари ва кимё саноатига ихтисослашган саноат корхоналарини ташкил этиш асосланган;
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини математик моделлаштириш орқали Қуйи Амударё иқтисодий раёнида 2030-йилгача мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган;
Қуйи Амударё иқтисодий раёнида ажратилган саноат раёнлари кесимида, ишчи кучи ва  минерал хом ашёга бой бўлган туманлар имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали кимё, енгил ва озиқ-овқат саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйи Амударё иқтисодий раёни саноатини ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қуйи Амударё иқтисодий раёни табиий, иқтисодий-ижтимоий ва экологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳудуд саноат тармоқлари ривожланиши ва жойланишига таъсир этувчи (хом ашё, сув, ёқилғи - энергетика, транспорт, меҳнат ресурслари, истеъмол, технологик, экологик) омилларнинг таъсирини аниқлаштиришга доир маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 22 декабрдаги УХ-22/04-2424-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий раёнда табиий ресурслар билан таъминланганлик, транспорт инфратузилмаси ва мавжуд меҳнат ресурслари имкониятлари ҳамда экологик тоза юқори технологиялар каби омилларнинг саноатни ҳудудий ташкил этишга таъсирини аниқлаш имконини берган;  
иқтисодий раён саноатининг янада самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга жалб этилмаган Қорақалпоғистон Республикасидаги Қизкетган, Жамансой, Дарбозатов, Қахралисой, Кўлли, Жанубий-3 ва Хоразм вилоятидаги Қорақум, Базиргон конларини ишга тушириш орқали қурилиш материаллари ва кимё саноатига ихтисослашган саноат корхоналарини ташкил этиш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 22 декабрдаги УХ-22/04-2424-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий раёндаги ишлаб чиқаришга жалб этилмаган фойдали қазилма конларининг имкониятларидан фойдаланиш асосида қурилиш материаллари ва кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш салмоғини оширишга эришилган;
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини математик моделлаштириш орқали Қуйи Амударё иқтисодий раёнида 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 22 декабрдаги УХ-22/04-2424-сон маълумотномаси). Натижада, Қуйи Амударё иқтисодий раёни таркибига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти саноатининг истиқбол йўналишларини белгилаш ва ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини берган;
Қуйи Амударё иқтисодий раёнида ажратилган саноат раёнлари кесимида, ишчи кучи ва минерал хом ашёга бой бўлган туманлар имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали кимё, енгил ва озиқ-овқат саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 22 декабрдаги УХ-22/04-2424-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий раёнда саноатни модернизация ва диверсификациялаш билан ишлаб чиқариш самарадорлигини янада юксалтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish