Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Равшан Ахроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «2-тур қандли диабетли миокард инфаркти ўтқазган беморларда ремоделлашув жараёнларини ривожланишида матрикс металлопротеиназарларнинг роли» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib1665.
Илмий раҳбар: Нуритдинов Нуриддин Анварходжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муллабаева Гузаль Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2- тур қандли диабет билан оғриган беморларда инфарктдан кейинги ремоделлашув жараёни ривожланиши ва башоратлашда матрикс металлопротеиназа-2 ва матрикс металлопротеиназа-9 ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек миллатига мансуб 2-тур қандли диабетли миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-2 генининг rs243865 полиморфизми ва матрикс металлопротеиназа-9 генининг rs17576 полиморфизмининг тарқалиши ва иштирок этиш даражаси аниқланган;
инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнининг ривожланишида 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда матрикс металлопротениаза- 2 генининг (rs243865) ва матрикс металлопротениаза-9 генининг (rs17576) молекуляр генетик детерминантларининг хусусиятлари аниқланган;
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда инфарктдан кейинги ремоделланишнинг клиник, гуморал, тасвирий ва генетик предикторларининг хусусиятлари аниқланган;
2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти кечиши салбий оқибати хавфини баҳолаш учун компьютер дастури ишлаб чиқилган ва унга кўра салбий оқибат хавфи 2- тур қандли диабет бор беморларда 62,2%, диабет йўқ беморларда - 2,8% ни ташкил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 14 декабрдаги 12/052 сон хулосасига кўра:
илк бор ўзбек миллатига мансуб 2-тур қандли диабетли миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-2 гени (rs243865) полиморфизми ва матрикс металлопротеиназа-9 гени rs17576 полиморфизмининг тарқалиши ва иштирок этиш даражаси аниқланган. Матрикс металлопротеиназа-9 гени (rs17576) А>Г генотипи полиморфизмини аниқлаш миокард инфарктидан сўнг юракдаги ўзгаришлар ривожланишида аҳамияти исботлаган, яъни Г-генотипи ҳимоя ролини ўйнайди ва сурункали юрак етишмовчилиги оғир турини ривожланиш ҳавфини камайтирса, аллел А – генотипи бу хавфни оширган. 2-тур қандли диабетли миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-2 ва матрикс металлопротеиназа-9 генлари полиморфизмини инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнларини ривожланишида аҳамияти исботланганлиги соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази (01.08.2023йилдаги 48-сонли буйруқ), Тошкент вилоят ихтисослаштирилган соматик шифохонаси (01.08.2023йилдаги 58-сонли буйруқ), Юнусобод тумани 53-сонли оилавий поликлиникасига амалиётига (04.08.2023йилдаги 175-сонли буйруқ)  жорий этилган. Терапия, кардиология ва эндокринология илмий-амалий марказларда матрикс металлопротеиназа -2 ва матрикс металлопротеиназа-9 генлар полиморфизмини аниқлаш 2-тур кандли диабет бўлган беморларда инфаркт миокад ўтказгандан сўнг инфарктдан кейинги ремоделланиш ривожланиш ҳавфини башоратлайди, сурункали юрак етишмовчилиги қайси даражада кечаётганини ҳамда бунга кўра даволаш муолажалари ва профилактик чоралар олиб боришни кўrsатиб бериши, шунингдек  беморларда ҳаёт сифати кўrsаткичларини ошириш имконини берган. 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда металлопротеиназалар миқдорини қон зардобида аниқлаш инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнининг эрта бахолаш хисобига уларни шифохонада даволаш муддатларини қисқаришига, амбулатор шароитда ўтказишига, беморларни хаёт сифатини яхшилашга олиб келган. Сурункали юрак етишмовчилигини  эрта босқичларда аниқлаш ва касалликни авж олиб боришини ҳамда асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун шифохона шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 322500 сўмни  ташкил этса, бир курс даволаниш учун 1745000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 2- тур қандли диабетли миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-2 генининг rs243865 полиморфизми ва матрикс металлопротеиназа-9 генининг rs17576 полиморфизмининг тарқалиши аниқлаш миокард инфарктидан кейинги ремоделланишни асоратли кечиш ҳавфини башоратлаш имконини берган.
инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнининг ривожланишида 2- тур қандли диабет билан оғриган беморларда матрикс металлопротениаза- 2 генининг (rs243865) ва матрикс металлопротениаза-9 генининг (rs17576) молекуляр генетик детерминантларининг хусусиятлари аниқланган; Матрикс металлопротеиназа -9 даги (rs17576) А>Г генининг ёввойи тур А-аллели статистик жиҳатдан сезиларли даражада инфарктдан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини оширади, жумладан ЧҚ ОФ <40% гача 2,16 марта оширган. Матрикс металлопротеиназа -9 даги (rs17576) А>Г генининг инфарктдан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини башоратлашдаги аҳамияти соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази (01.08.2023йилдаги 48-сонли буйруқ), Тошкент вилоят ихтисослаштирилган соматик шифохонаси (01.08.2023йилдаги 58-сонли буйруқ), Юнусобод тумани 53-сонли оилавий поликлиникасига амалиётига (04.08.2023йилдаги 175-сонли буйруқ) жорий этилган. 2-тур қандли диабет бўлиб беморлар миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа -9 генининг (rs17576) полиморфизмини ўрганиш ёввойи турдаги аллел (А) ва гомозиготали А/А- генотипи ташувчиларда биринчи турдаги ремоделланиш эҳтимоли 2,0 ва 2,57 маротаба юқори бўлиши бундай беморларда даволаш ва профилактика муолажаларини табақалаштириш асосида сурункали юрак етишмовчилигини жадаллашиб боришини сусайтиради ва натижада шифохонага қайта ётиш ҳамда асоратлар ривожланишини олди олинган. 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда металлопротеиназалар миқдорини қон зардобида аниқлаш инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнининг эрта бахолаш хисобига беморларни шифохонада даволаш муддатларини қисқаришига, амбулатор шароитда ўтказилишига, уларни хаёт сифатини яхшилашга олиб келган. Сурункали юрак етишмовчилигини  эрта босқичларда аниқлаш ва касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун шифохона шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 322500 сўмни  ташкил этса, бир курс даволаниш 1745000 сўмни  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 2-тур қандли диабетли миокард инфаркти  ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-9 генининг (rs17576) полиморфизмини ўрганиш миокард инфарктидан кейинги ремоделланишни асоратли ривожланиш ҳавфини башоратлаш, эрта босқичларида ташхислаш ва урларнинг умр давомийлигини узайтириш, касалликнинг кейинги босқичига ўтиши натижасида келиб чиқадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда инфарктдан кейинги ремоделланишнинг клиник, гуморал, тасвирий ва генетик предикторларининг хусусиятлари аниқланган. 2-тур қандли диабет бўлиб беморлар миокард инфаркти ўтказган беморларда матрикс металлопротеиназа-9 (rs17576) ва матрикс металлопротеиназа-2 (rs243865) генлари мутацион типдаги полиморфизмнинг мавжудлиги миокард инфарктидан кейинги  ремоделлашув жараёнларида асоратли кечиш хавфини  4,2 марта оширади, бу ушбу металлопротеиназаларининг фаоллигига таъсир этиб миокард инфарктидан кейинги ремоделланиш шаклини белгилайди, маълум генетик комбинасиялар касалликнинг ривожланиши ва прогнозида муҳим рол ўйнашини кўрсатади. Матрикс металлопротеиназа-9 (rs17576) ва матрикс металлопротеиназа-2 rs243865 генлари полиморфизми бўйича олинган натижалар ва ундан олинган хулосалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази (01.08.2023йилдаги 48-сонли буйруқ), Тошкент вилоят ихтисослаштирилган соматик шифохонаси (01.08.2023йилдаги 58-сонли буйруқ), Юнусобод тумани 53-сонли оилавий поликлиникасига амалиётига (04.08.2023йилдаги 175-сонли буйруқ) жорий этилган. Беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашга сарф қилиниши мумкин бўлган дори-дармон камайтириш туфайли шифохона шароитда моддий харажатларини камайтиришга эришилди. Бу эса ўз навбатида ногиронлик кўрсатгичларини камайишига ва беморларнинг яшаш сифатини янада яхшиланишига ижобий таъсир этган. 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда металлопротеиназалар миқдорини қон зардобида аниқлаш миокард инфарктдан кейинги ремоделланиш жараёнининг эрта бахолаш хисобига урларни шифохонада даволаш муддатларини қисқаришига, амбулатор шароитда ўтказишга, уларни хаёт сифатини яхшилашга олиб келган. Сурункали юрак етишмовчилигини  эрта босқичларда аниқлаш ва касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун шифохон шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 322500 сўмни  ташкил етса, бир курс даволаниш учун 1745000 сўмни  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: матрикс металлопротеиназа-9 (rs17576) ва матрикс металлопротеиназа-2 (rs243865) генлари мутацион типларини биргаликда келиши ва металлопротеиназалар фаоллигини ўзгартириши миокард инфарктидан кейинги ремоделланишни асоратли кечиш ривожланиш ҳавфини башоратлаш, эрта босқичларида ташхислаш ва беморларнинг умр давомийлигини узайтириш, касалликнинг кейинги босқичига ўтиши натижасида келиб чиқадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
 2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти кечиши салбий оқибати хавфини баҳолаш учун компютер дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра салбий оқибат хавфи 2- тур қандли диабет бор беморларда 62,2%, қандли диабет йўқ беморларда - 2,8% ни ташкил қилган. 2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти ўтказган беморларда салбий оқибати хавфини баҳолаш учун балл тизими ва компютер дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга гувоҳнома олинган. Дастур бўйича сурункали юрак етишмовчилигининг салбий оқибат хавфи 2-тур қандли диабет бор беморларда 62,2%, қандли диабет йўқ беморларда - 2,8% ни ташкил қилди. Бу дастур амалиётда қўлланиладиган стандарт биокимёвий текширувларни ва анамнестик маълумотларни ўз ичига олган ва асоратлар ривожланиш ҳавфини башоратлаш ва даво муолажалариги индивидуал ёндошиш имконини берган. 2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти ўтказган беморларда салбий оқибати хавфини баҳолаш учун балл тизими ва компютер дастури ва ундан олинган хулосалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази (01.08.2023йилдаги 48-сонли буйруқ), Тошкент вилоят ихтисослаштирилган соматик шифохонаси (01.08.2023йилдаги 58-сонли буйруқ), Юнусобод тумани 53-сонли оилавий поликлиникасига (04.08.2023йилдаги 175-сонли буйруқ) жорий этилган. 2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти ўтказган беморларда салбий оқибати хавфини баҳолаш учун балл тизими ва компютер дастури касалликни кечиши, асоратлар ривожланиш ҳавфини жуда осон башоратлаши ва уни шифохона ҳамда  амбулатория шароитида қўллаш мумкин. Касалликга мойилликни аниқлаш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган миокард инфарктидан кейинги оқибатларни олдиндан баҳолаш имконини берган ва касалликни жадаллашиб боришини сусайтирган, бошқа қўшимча текширувларни талаб этмаган ва ортиқча сарф харажатларни камайтирган. Хулоса: 2-тур қандли диабет негизида миокард инфаркти ўтказган беморларда салбий оқибати хавфини баҳолаш учун балл тизими ва компютер дастуридан фойдаланиш асоратлар ривожланиш ҳавфини башоратлаш, эрта босқичларида ташхислаш ва уларни умр давомийлигини узайтириш, касалликнинг кейинги босқичига ўтиши натижасида келиб чиқадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бераган ва қўшимча сарф харажатларни камайтирган. “2-тур қандли диабетли беморларда миокард инфарктидан кейинги ремоделлашув жараёнларини ривожланишида матрикс металлопротеиназаларнинг роли” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024-йил 25-мартдаги  09-14969-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish