Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмова Нафиса Комилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотиреозга чалинган беморларда жинсга боғлиқ холда асаб тизимининг зарарланиш хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib 1916.
Илмий раҳбар: Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Уринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашева Наргиза Насриддинова, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи гипотиреозда жинсга боғлиқ равишда марказий, периферик ва вегетатив нерв системаларининг зарарланиш  хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреоз билан оғриган беморларда пай рефлексларнинг пасайиши, оёқ ва қўлларнинг дистал қисмида гипестезия ва координацияни бузилиши каби неврологик ва вегетатив белгилар кузатилиши, улардаги эрта неврологик бузилишлар мавжудлигини кўрсатувчи клиник маркер эканлиги исботланган;
гипотиреоз билан оғриган беморларда периферик асаб тизимининг жинсга боғлиқ холда зарарланиш хусусиятлари аниқланиб, бирламчи гипотиреозли аёлларда полинейропатия деярли доимий синдром бўлиб, эркакларга қараганда нейропатиянинг оғирроқ кечиши асосланган;
гипотиреоз билан хасталанган беморларда эркин Т4 ва психо-эмоционал фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик, шунингдек ТТГ ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсаткичлари ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
вегетатив сўровнома ва кардиоинтервалография усулида симпатик автоном таъсирларнинг устунлиги баҳолаш асосида гипотиреоз билан хасталанган беморларда вегетатив бузилишлар оғирлик даражаси аниқланиб, эрта ташхисот, ҳамда даволаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 06/07-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гипотиреоз билан оғриган беморларда пай рефлексларнинг пасайиши, оёқ ва қўлларнинг дистал қисмида гипестезия ва координацияни бузилиши каби неврологик ва вегетатив белгилар кузатилиши, улардаги эрта неврологик бузилишлар мавжудлигини кўрсатувчи клиник маркер эканлиги исботланган;
Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси 17.06.2023 йил; № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси 22.06.2023 йил; №14 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: гипотиреозда неврологик бузилишлар динамикаси ҳақидаги билимлар оилавий поликлиника шифокорларининг иш юкини тўғри тақсимлашга имкон беради; гипотиреозда неврологик бузилишлар диагностикасида янада малакали ёндашувни таминлайди; беморларнинг даво муолажаларига мойиллигини оширади, бу эса ўз навбатида шифохоналар ва клиникалар юкламаларини 58% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Aмбулатор даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли халқ хўжалигида эришилган иқтисодий самарадорлик: хар 3 ойда гипотиреозли беморларимиз бирламчи бўғинига амбулатор даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли халқ хўжалиги ҳисобидан бир бемор учун 200 000 сўм тежаш мумкин бўлади.   Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида гипотиреоз билан ҳасталанган беморларда даволаш ва профилактика ишини тўғри ташкиллаштириш халқ хўжалиги ҳисобидан бир бемор учун 200 000 сўм тежашга имкон берди;  
иккинчи илмий янгилик: гипотиреоз билан оғриган беморларда периферик асаб тизимининг жинсга боғлиқ холда зарарланиш хусусиятлари аниқланиб, бирламчи гипотиреозли аёлларда полинейропатия деярли доимий синдром бўлиб, эркакларга қараганда нейропатиянинг оғирроқ кечиши асосланган; Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси 17.06.2023 йил; № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси 22.06.2023 йил; №14 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гипотиреознинг неврологик асоратларини даволаш ва реабилитация қилишнинг муваффақияти нафақат индивидуал синдромни тўғри ва ўз вақтида ташхислашни, балки асаб тизимининг биргаликда шикастланиш вактини ҳисобга олишни ҳам назарда тутади. Неврологик нуқсонларнинг тикланишини тезлаштиради ва асоратлар сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  бирламчи гипотиреоз билан оғриган беморларда полинейропатияни ўз вақтида аниқлаш билан, натижада анъанавий даволаш 400 000 сўм бўлса, таклиф қилинган усул билан 250 000 сўм, бюджетдан 150 000 сўм тежалган. Бирламчи гипотиреоз билан оғриган беморларни даволашга сарфланган вақт 24,1%, харажатлар - 20,7%.  Хулоса: Бирламчи гипотиреоз даврида полинейропатияни эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш натижасида ҳар бир бемор учун 150 000 сўмни тежаш мумкин бўлади.
учинчи илмий янгилик: гипотиреоз билан хасталанган беморларда эркин Т4 ва психо-эмоционал фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик, шунингдек ТТГ ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсаткичлари ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган; Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси 17.06.2023 йил; № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси 22.06.2023 йил; №14 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аниқланган корреляцион боғлиқлик бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари ва шифохона шифокорлари томонидан неврологик ва когнитив асоратларнинг оғирлигини баҳолаш, ва ўз вақтида ташхислаш жараёнини оптималлаштириш, соддалаштириш ва тезлаштириш имконини берди; юқори малакали мутахассисларнинг иш юкини 78% гача қисқартиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу банд назарий аҳамиятга эга ва олинган натижалар ишлаб чиқилган услубий тавсияларда акс этади. Хулоса: гипотиреоз маркерлари (ТТГ ва эрТ4) ва шкалалар (ММSЕ, FAB) натижалари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш назарий аҳамиятга эга бўлиб, даволаш ва профилактикага муолажаларини ўз вақтида режалаштиришда имкон берди;
тўртинчи илмий янгилик: вегетатив сўровнома ва кардиоинтервалография усулида симпатик автоном таъсирларнинг устунлиги баҳолаш асосида гипотиреоз билан хасталанган беморларда вегетатив бузилишлар оғирлик даражаси аниқланиб, эрта ташхисот, ҳамда даволаш усуллари такомиллаштирилган. Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси 17.06.2023 йил; № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси 22.06.2023 йил; №14 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гипотиреознинг неврологик асоратларини даволаш ва реабилитация қилишнинг муваффақияти нафақат асосий касалликни тўғри ва ўз вақтида ташхислашни, балки автаном нерв системасининг шикастланиш вактини ҳам ҳисобга олишни назарда тутади, бу эса неврологик нуқсонларни тиклаш ва асоратлар сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бирламчи гипотиреоз билан оғриган беморларни даволашга сарфланган вақт 28,4%, харажатлар - 23,6%.
Хулоса: Шундай қилиб, юқорида айтилганларга асосланиб, биз бирламчи гипотиреоз билан оғриган беморларнинг автаном нерв системани ўрганиш учун тавсия этилган кардиоинтервалография усули самарали ва уни амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқ деган хулосага келишимиз мумкин.
Бирламчи гипотиреозлардаги неврологик бузилишларни эрта ташхисот ўтказишдаги аниқланган неврологик бузилишларни коррексиялаш мақсадида яъни бирламчи гипотиреозларни стандарт давосига тавсия этилган нейропротектив даволаш бир нафар бемор учун ушбу янгиликни қўллаш орқали комплекс реабилитациясининг 1 курсига кетадиган харажатлар 3 273 295 сўмни ташкил этади, стандарт курс эса 3 623 295 сўмга тушади.Демак; ушбу янгиликни қўллаш орқали комплекс реабилитациясининг 1 курсига кетадиган харажатдан 350000 сўм хар бир бирламчи гипотиреозли бемордан тежаб қолишга эришиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish